А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

асосий вазифалар
туради: 
- хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини самарали бошқариш мақсадлари учун 
керакли ахборот билан таъминлаш; 
- нақд пулсиз ҳисоб-китобларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя 
этган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш; 
- ҳисоб регистрларида тўлов ва ҳисоб-китоб муомалалари пул маблағларининг 
мавжудлиги ҳамда ҳаракатини тўлиқ ва тезкор акс эттириш;
- нақд пул маблағларидан хўжалик юритувчи субъектда ишлаб чиқилган лимитлар ва 
сметаларга мувофиқ фойдаланишнинг амалдаги қоидаларига риоя қилиш; 
- пул маблағлари ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатининг инвентарланишини ташкил этиш 
ҳамда белгиланган муддатларда ўтказиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини узиш 
муддатлари ўтиб кетишига йўл қўймаслик; 
- кассада, банклардаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларда пуллар мавжудлиги ва 
тўлиқлигини назорат қилиш; 
- пул ресурсларининг ҳаракат оқимини башорат қилиш ва пул маблағларининг ҳаракат 
оқимини мақбул ҳолга келтиришни тартибга солиш бўйича тегишли бошқарув қарорларини 
тайёрлаш. 
Бош бухгалтер хўжалик юритувчи субъект раҳбари билан биргаликда қуйидагиларни 
таъминлаши керак: келиб тушаётган барча пул маблағларининг тўлиқ ҳисоби, шунингдек, 
бошқа хизматлар раҳбарлари билан биргаликда дебиторлик қарзларини ундириш ва 
кредиторлик қарзларини узиш, тўлов интизомига риоя этиш, пул маблағлари, тўловлар бўйича 
ўзаро ҳисоб-китоблар ва мажбуриятлар ҳолатини белгиланган муддатларда инвентарлаш, 
амалдаги қонунчиликка мувофиқ ундириш мумкин бўлмаган, даъво қўзғаш муддати ўтиб 
кетган қарзларни бухгалтерия балансларидан ўчириш. 
 
2.3. Нақд пул, касса муомалаларининг ҳисобини юритиш тартиби. 
 


69 
 
Касса 
муомалаларини 
юритиш 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
банки 
бошқарувининг 2015 йил 16майдаги 12/17-сонли қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 22 июнда 2687 рақам билан рўйхатдан 
ўтказилган) «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини 
тасдиқлаш тўғрисида» билан тартибга солинади. 
Бевосита корхона кассасидан нақд пулни олиш ва сарфлаш билан боғлиқ бўлган 
муомалалар касса муомалалари жумласига киради. Барча мулкчилик шаклидаги корхоналар ўз 
кассаларида нақд пул қолдиқлари лимитлари чегарасида нақд пулларни сақлаб туришлари ва 
уларни тушумдан олиб, меъёрлар чегарасида фойдаланишлари мумкин. 
Касса муомалаларини олиб бориш учун корхона штатидан кассир ажратилади. У ўзи 
қабул қилиб олган барча бойликларнинг бут сақланиши учун тўлиқ моддий жавобгар шахс 
ҳисобланади. Кассирни тайинлаш бўйича буйруқ чиққанидан сўнг корхона раҳбари уни касса 
муомалаларини олиб бориш тартиби билан таништириши, тўлиқ якка моддий жавобгарлик 
ҳақида у билан шартнома тузиши шарт. Кассир ўз вазифаларини ҳеч кимнинг зиммасига юклай 
олмайди. Кассирни вақтинчалик алмаштиришга эҳтиёжтуғилганида корхона раҳбарининг 
қарори асосида унинг вазифалари бошқа ходим зиммасига юкланади. Ўз навбатида, у билан 
тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. Кассир тўсатдан ишни ташлаб 
кетишга мажбур бўлганида (касал бўлганида ва бошқа ҳолларда) унинг ҳисобдорлигидаги 
бойликларни корхона раҳбари тайинлаган шахслардан иборат комиссия бошқа кассирга 
ўтказади. Бунда қайта ҳисоблаш натижалари ва бойликларни бериш ҳақида далолатнома 
тузилади, унга комиссия аъзолари имзо чекади. 
Корхона раҳбари пул маблағларининг кассада бут сақланишини таъминлайдиган зарур 
шароитларни яратиши лозим. Касса учун керагича жиҳозланган алоҳида хона, сейф 
ажратилиши зарур. Иш охирида кассир касса сейфини калит билан бекитиши ва сурғучли муҳр 
билан муҳрлаши шарт. Сейф калити ва муҳр кассирда сақланади, калитнинг бошқа нусхалари 
кассир муҳрлаган пакетлар, қутичаларда корхона раҳбарида туради. 
Кассир нақд пул белгилари ва тангаларни кассага қабул қилиб олишда Ўзбекистон 
Республикаси миллий валютасининг тўловга яроқлилик аломатларини аниқлаш қоидаларига 
риоя қилиши лозим.
Қуйидаги камчиликларга эга бўлган қоғоз пулларни корхоналар тушум сифатида сўзсиз 
қабул қилиши ва банкка топшириши шарт: 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish