А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев


Меҳнат таътили ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш ва



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

6.5. Меҳнат таътили ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш ва 
тўлаш. 
Ишлаб чиқаришнинг мавсум давомида бир текисда давом этмаслиги ҳамда бошқа ҳолатлар 
(кўпчилик ишловчилар ёз ойларида таътилга кетади) муносабати билан ишчиларга меҳнат таътили бир 
маромда берилмайди. 
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш учун йил давомида таътилларга ҳақ 
тўлаш бўйича харажатларни бир маромда киритиб боришни таъминлаш зарур. Шу боисдан меҳнат 
таътили вақтига тўланадиган иш ҳақи харажатларини ҳар ойда маҳсулот таннархига белгиланган 
миқдорда киритиб бориш зарур. Бунинг учун меҳнат таътилига тўланадиган иш ҳақи маҳсулот 
таннархига йил давомида бир маромда ўтказилишини таъминлаш учун ҳар ойда маълум миқдордаги 
маблағ корхона томонидан заҳира қилиб борилиши керак. 
Заҳира суммаси бухгалтерия ҳисобида 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви» 
счётида ҳисобга олиб борилади. Ушбу счёт пассив бўлиб, у бўйича сальдо фойдаланилмаган заҳира 
суммасини акс эттиради. Дебет бўйича оборот - заҳирадан ишчиларга меҳнат таътили бўйича ҳақ 
тўлашни, кредит бўйича оборот эса - корхона харажатларига киритиш ҳисобига ҳар ойда яратиладиган 
заҳира суммасини тавсифлайди. 
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига заҳира ташкил этилганида бухгалтерияда қуйидагича ёзув 
қилинади: 
Д-т Ишлаб чиқариш харажатлари счётлари 
К-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви». 
Ишчиларга меҳнат таътили вақтида иш ҳақи ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади: 
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви» 
К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар». 
Мисол. № 173 қарорга мувофиқ ходим Каримов Искандарга март ойида 24 кун муддатга таътил 
берилди. 
Ходимнинг шахсий варақасида қуйидаги маълумотлар мавжуд: 
-
2002 йил 1 январида ходимнинг ойлик маоши 40000 сўм қилиб белгиланган. 2001 йилда 
ходимнинг ойлиги 35000 сўмни ташкил этган; 
-
шу муддат давомида олган мукофот суммаси 120000 сўмни ташкил этган; 
-
ходимга 25000 сўм моддий ёрдам берилган; 
-
дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун 40000 сўм қўшимча ҳақ олган; 
-
йил охирида акция бўйича 175000 сўм дивиденд олган; 
-
касаллик варақаси бўйича 20900 сўм иш ҳақи олган. 
Корхона ходими Каримов Искандарга 24 иш куни учун таътил ҳақи ҳисоблаймиз: 
1)
меҳнат таътили бўйича ҳақ ҳисоблаш учун йил бўйича жами олган иш ҳақисини ҳисоблаймиз: 
(35000*9)+(40000*2)=315000+80000=395000 сўм. 


123 
120000 сўм мукофот, 40000 сўм қўшимча ҳақ ва 20900 сўм касаллик варақаси бўйича ҳақ. Жами 
575900 сўм (395000+120000+40000+20900). 
2)
Ўртача ойлик иш ҳақи 47992 сўм (575900/12). 
3)
Кунлик иш ҳақи 1889 сўм 50 тийин (47992/25,4). 
Демак, таътил ҳақи 45348 сўм (1889,5*24). 
Меҳнат таътилига ҳақ ҳисобланганида ҳисобда қуйидагича проводка берилади: 
Д-т 8910-«Келгуси давр харажатлари ва тўловлари резерви»- 45348 сўм 
К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар»- 45348 сўм.
 
Корхона ишчи ва бошқа ходимлари касал бўлиб қолганида уларга касаллик варақаси бўйича ҳақ 
тўланиши лозим. Даволаш (тиббий) муассаса томонидан берилган меҳнат қобилиятини йўқотиш 
тўғрисида варақа-бюллетень нафақа ҳисоблаш учун асос бўлади. Нафақа миқдори касал бўлишидан 
илгари ишлаган ойнинг ўртача иш ҳақи, касаллик давом этиши ва меҳнат стажига боғлиқ. Иш стажи 5 
йилгача бўлганда иш ҳақининг - 60 фоизи, 5 йилдан 8 йилгача - 80 фоизи, 8 йилдан ортиқ бўлса - 100 
фоизи ҳисобланади. 
Иш стажидан қатъий назар, иш ҳақининг 100 фоизи ҳажмида нафақалар ҳомиладорлик ва туғиш 
бўйича, ишлаб чиқариш жароҳати ва касб касаллиги бўйича, 18 ёшгача 3 боласи бор бўлган ишчиларга 
ва уруш ногиронларига тўланади. 
Иш ҳақи суммасига ижтимоий суғурта ажратмалари ҳисобланадиган барча иш ҳақи, қўшимча ҳақ 
ва тўловлар (бир марталик бериладиган мукофотлардан ташқари) киритилади. 
Мисол. Ишчи 2001 йил октябрь ойида 5 кун касал бўлган. Бу тўғрида тиббиёт муассасидан 
берилган меҳнат қобилиятини йўқотиш тўғрисидаги варақа ва табелда ёзувлар бор. Узлуксиз иш стажи-
7 йил. 
Унинг аввалги ойдаги иш ҳақиси қуйидагича бўлган: 
-
Ишбай -15000 сўм; 
-
Вақтбай - 2000 сўм; 
-
Олдинги йилнинг ўртача ойлик мукофот суммаси - 1300 сўм. 
Меҳнат қобилиятини йўқотганлик нафақасини ҳисоблаш учун ўртача ойлик ҳақ 18300 сўм 
(15000+2000+1300). Октябрь ойида 22 иш куни мавжуд. Ўртача кунлик иш ҳақи 831,8 сўм (18300/22)ни 
ташкил қилади. Иш стажи ва касал бўлган кунларни ҳисобга олган ҳолда нафақа 3327,2 сўм 
(831,8*5*0,8)ни ташкил этади. 
Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади: 
Д-т 6520-«Давлат мақсадли фондларига тўловлар»-3327,2 сўм
 
К-т 6710-«Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар»- 3327,2 сўм. 
Иш ҳақи фондини назорат қилиш тартиби. Ишлаб чиқариш режасининг бажарилишига мувофиқ 
меҳнатга ҳақ тўлаш фонди устидан доимий назорат бевосита корхона ходимлари томонидан амалга 
оширилади. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish