А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

Меҳнатга ҳақ
тўлашда
ишнинг сифатини, ишлаб чиқариш
нормаларини бажарилишини ҳисобга
олиш ва иш ҳақи ҳисоблашнинг маълум
тартибини белгилаш зарур.


118 
Ҳар бир хўжалик субъекти фаолияти тўғри ва нормал олиб борилиши учун унда маълум касб ва 
малакага эга бўлган кадрлар ишлаши керак. Хўжалик субъектида маълум давр ичида ишлаётган 
барча ходимлар унинг шахсий таркиби деб юритилади. У иккига бўлинади: 
- рўйхатдаги шахсий таркиб; 
- рўйхатдан ташқари шахсий таркиб. 
Хўжалик субъекти шахсий таркибининг асосий қисмини рўйхатдаги шахсий таркиб 
ташкил қилиб, унга доимий ва вақтинчалик ишга беш йилдан кам бўлмаган даврга қабул 
қилинган ва меҳнат дафтарчалари очиладиган ходимлар ҳамда хўжалик субъекти асосий 
фаолияти бўйича бир йилдан кам бўлмаган муддатга вақтинчалик ишга қабул қилинган ва 
меҳнат дафтарчалари очилмайдиган ходимлар киради. 
Шу муносабат билан корхонанинг бухгалтерия хизмати олдида меҳнат меъёри ва унга ҳақ 
тўлашни ҳисобга олиш, назорат қилиш вазифалари ҳам белгиланадики, бу эса: 
-
ишбай ишловчилар ва бошқа ходимларнинг иш сифатини тўғри ва ўз вақтида 
ҳужжатлар билан расмийлаштиришни, шунингдек, иш ҳақини ҳисоблаш ва уни белгиланган 
муддатларда тўлашни; 
-
ҳисобланган иш ҳақи суммаларини ва ижтимоий суғуртага ажратмаларни ишлаб 
чиқариш харажатларига киритиш учун харажатларнинг йўналишлари бўйича аниқ 
тақсимлашни; 
-
иш ҳақидан бюджетга мажбурий тўловларни, шунингдек, корхонага етказилган 
моддий зарарни айрим ташкилотлар ва жисмоний шахслар фойдасига тўғри ҳамда ўз вақтида 
ушлаб қолиш ва ўтказишни; 
-
ходимлар сонини ва иш вақтидан фойдаланишни назорат қилишни таъминлаши 
керак. 
Корхона ва ташкилотларда ходимлар сони ишлаб чиқариш дастури асосида аниқланади. 
Корхонада ходимлар, энг аввало, икки гуруҳга ажратилади: 

асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар; 

асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган ходимлар. 
Асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар таркибига асосий ва ёрдамчи цехларнинг, 
ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг, завод лаборатория ва бўлинмаларининг, тозалаш 
иншоотларининг, алоқа узелларининг, ахборот-ҳисоблаш марказларининг, барча турдаги 
қўриқлашнинг, завод бошқармаларининг ходимлари киради. 
Асосий бўлмаган фаолиятда банд бўлган ходимлар тоифасига уй-жой ва коммунал 
хўжалигига хизмат кўрсатиш, савдодаги, тиббиёт муассасалари ҳамда мактабгача тарбия 
муассасаларида банд бўлган ходимлар киради. 
Корхонада ходимлар бажарадиган вазифаларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
-
ишчилар; 
-
хизматчилар. 
Ишчилар
таркибига моддий неъматларни яратиш, тузатиш, юкларни кўчириш, йўловчилар 
ташиш, моддий хизматлар кўрсатиш билан бевосита банд бўлган ходимлар киради. 
Хизматчилар
таркибига раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа ходимлар киради. 
Хўжалик юритувчи субъект ва ташкилотларга иш ҳақи фонди ва моддий рағбатлантириш 
фондининг миқдорини белгилайдиган нормативлар юқоридан тасдиқланмайди. Меҳнатга ҳақ 
тўлаш харажатларининг меъёрлаштириладиган миқдори хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи 
томонидан фақат солиқ солинмайдиган фойдани ҳисоблаб чиқиш учун аниқланади. 
Меҳнатни нормалаш - амалдаги вақт нормалари, хизмат кўрсатиш нормаларини ўз ичига 
олади. 
Вақт нормаси
- бу муайян ишни бажариш учун зарур бўлган вақт миқдорини 
белгилайдиган меҳнат ўлчовидир. 
Ишлаб чиқариш нормаси
- вақт бирлигида тайёрланиши лозим бўлган маҳсулот миқдорини 
доналар, тонналар, метрлар ва ҳоказоларда характерлайди. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш учун тариф тизимидан фойдаланилади. У қуйидагиларни ўз ичига 
олади: тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткалари, тариф ставкаси. 
Тариф тизими - тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткаси ва тариф ставкаси каби 


119 
тушунчаларни ўз ичига олади. Корхонада бажариладиган ишларнинг ишлаб чиқариш тавсифи 
тариф-малака маълумотномасида келтирилади. Ушбу ҳужжат ишчилар малакасини аниқлаш ва 
уларга маълум разряд белгилашда асос бўлиб хизмат қилади. 
Тариф сеткаси - бу разрядлар ва уларга тегишли бўлган тариф коэффициентлари 
кўрсатиладиган ҳужжатдир. Ҳамма корхоналарда биринчи разряднинг тариф коэффициенти 
бирга тенг бўлиб, разряд ортиши билан тариф коэффициенти ҳам ошиб боради. 
Тариф ставкаси - ишчининг разрядига мувофиқ унга маълум вақт бирлиги давомида 
тўланадиган ҳақ миқдорини аниқлайди. Одатда, тариф ставкаси биринчи разряд учун 
белгиланиб, қолган разрядлар учун эса биринчи разряд тариф ставкасини қолган разрядлар 
тариф коэффициентларига кўпайтириш йўли билан аниқланади. 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish