3.7. Тажрибада адсорбциянинг чиқиш ишига ва
ўтказувчанликка таъсирини тадқиқлаш
Адсорбцияда сиртнинг қопланиш даражаси тўғрисида маълумот
берадиган тажрибалар ўтказувчанликни ва чиқиш ишини ўлчашлардир.
Яримўтказгичларнинг электрик хоссаларига адсорбциянинг таъсирини
ўрганиш учун тадқиқланувчи кристални вакуумга жойланади. Бундай
тадқиқотларда намунинг ўтказувчанлиги қуйидаги усуллар ёрдамида
ўлчанади:
1)Ўзгармас ток кўприги усули. Олдиндан даражалаб олинган мувозанатсиз
кўприкни қўллаш қулай, чунки бу услуб жараён кинетикаси-адсорбция
вақтида намуна қаршилигининг вақт бўйича ўзгаришини ўрганиш имконини
беради.
2)Компенсиацион усул. Одатда ўтказувчанликни ўлчашнинг икки зондли
усули қўланилади.
3)Намунада ўзгармас кучланиш тутиб турилгани ҳолда намуна орқали
токнинг адсорбция оқибатида ўзгаришини аниқлаш усули. Бу энг содда усул
катталиклар тартибини баҳоловчи ўлчашларда қўлланилади.
Контакт потенциаллар айирмасини ўлчашнинг бутун бир қатор
усуллари мавжуд.
Адсорбция жараёнида чиқиш ишининг ўзгаришини тадқиқлашда
яримўтказгич-металл контактининг металл қатламида чиқиш иши ўлчашлар
вақтида ўзгармаслигига ишонч бўлиши керак. Тажрибалар натижалари
кўрсатишича бу шарт бажарилади.
Биқутбий (бир вақтда электрон ва ковак) ўтказувчанликли
яримўтказгич учун адсорбция вақтида сирт заряди ишорасини аниқлашда бир
вақтда ҳам чиқиш иши, ҳам ўтказувчанлик ўлчанса яхши натижа олинади.
Сув буғлари, спирт, ацетон ва бошқа бир қатор моддаларнинг
яримўтказгичга адсорбланиши (сиртига ютилиши) унинг зоналарини пастга
29
эгади, бу эса ўтказувчанлик ва чиқиш ишини ўлчашларда намоён бўлади.
Кислород одатда чиқиш ишини ва р-тур кристалл ўтказувчанлигини амалга
оширади, яъни кислород ютилганда сирт манфий зарядланади.
Дипол моментли молекулалар муайян йўналишда адсорбланганда
зоналар эгилишига молекулаларнинг кристалл билан боғланиши донор ёки
акцептор ҳарактерли бўлишига таъсир кўрсатади. Адсорбция жараёнида
сиртга ҳар хил ориентирланган молекулалар зоналар эгилишини бир томонга
ўзгартириши мумкин.
Сув буғи муҳитида германийнинг сиртий ўтказувчанлиги n-тур, озон
атмосферасида р-тур бўлади, қуруқ кислород муҳитида ўтказувчанлик
минимуми кузатилади. Баъзи ҳолларда босим кенг оралиқда ўзгарганида ҳам
ўтказувчанлик минимумини олиш ва адсорбция вақтида ҳосил бўладиган
сиртий сатҳлар параметрларини аниқлаш мумкин.
Молекулалар адсорбланганда сиртий потенциалнинг ўзгариш усули
сиртий электрон ҳолатлар ҳақида бир қатор муҳим маълумот беради. Аммо,
бу усул ҳам бекамикўст эмас.
Саволлар
1.
Адсорбция ҳодисаси нима?
2.
Адсорбциянинг асосий қонуниятларини баён қилинг.
3.
Адсорбция жараёни боришини (кинетикасини) тавсифланг.
4.
Адсорбцион мувозанат шароитини баён қилинг.
5.
Физик адсорбция деб қандай адсорбцияга айтилади?
6.
Кимёвий адсорбция (хемосорбция) деб қандай адсорбцияга айтилади?
7.
Анион ва катион адсорбцияларни таърифланг.
8.
Хемосорбция назарияси асосларини тушунтиринг.
30
Do'stlaringiz bilan baham: |