A team of politicians



Download 0,8 Mb.
bet47/111
Sana25.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#286928
TuriДиплом
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   111
Bog'liq
YAKUNIY 2

42. Араблар дипломатияси.
VII асрда ягона араб давлатининг шаклланишига шарт-шароитлар вужудга келди. Бундай бирлашишга интилиш мафкуравий нуқтаи назардан ягона худога сиғинишни тарғиб қилишда ўз ифодасини топди. Ушбу монотеистик (худо яккаю-ягона деб эътироф қилувчи) таълимот ислом дини деб аталди. Келиб чиқиши Макка шахридан бўлган Мухаммад алайҳиссалом ушбу таълимотнинг тарғиботчиси ва мафкуравий асосчиси эди.
Маккадаги бой гурухларининг айримлари даставвал Мухаммад алайхиссаломга қарши чиқишди. Улар хаттоки Мухаммад алайхисалом ва унинг тарафдорларини Маккадан Ясрибга (хозирда Мадина шахри) кетишга мажбур қилдилар (622 йилда).
Мухаммад алайхисаломнинг кўчиб кетишидан аввал Анабада (Макка ёнидаги жой) Ясриб қабилалари билан келишув тузилди ва айнан шу воқеани мусулмон дипломатиясининг бошланиши деб хисобласа бўлади.
Хижрий 6-ёки 7-йилнинг охирида Мухаммад алайхисалом ислом динини қабул қилишга даъват этиб, Византия императори Ираклийга, Сосонийлар хукмдори Хисрав II-га, Эфиопия (Хабашистон) негусига, Миср ноиби ал-Мукаукисга, Уммон “шохи”-га, Бахрайн ва Ямам хукмдорларига мактублар юборди.
630 йилнинг январида Муҳаммад алайҳисалом Маккани бўйсундирди ва ушбу шахар ахолиси ислом динини қабул қилишга мажбур бўлди.
Хижрий 9 йилда қабилаларнинг аксарият қисми исломни қабул қилдилар. Бу пайтга келиб ислом дини деярли бутун Арабистон худудларига ёйилди. Ушбу йил мусулмон тарихига “делегациялар йили” сифатида кирди. Муҳаммад алайхиссалом 632 йил 8 июнда вафот этди. Муҳаммад алайхиссаломнинг ворислари Абу Бакрни халифалик лавозимига (632-634 йй) сайлашди. Ундан сўнг Умар (634-644 йил), Усмон (644-656 йй) ва Али (656-661 йй) халифалик қилдилар.
Мухаммад алайхиссаломнинг вафотидан сўнг араблар кенг миқёсдаги истилоларни амалга оширдилар. Сосонийлар Эронни ва Византиянинг Осиё ва Шимолий Африкадаги эгаликлари араблар томонидан забт этилди. 661 йилда хокимият тепасига Умавийлар сулоласи келди. Улар истилочилик сиёсатини давом эттиришди.
Истилолар натижасида халифалик Хинд дарёсидан Атлантика океани сохилларигача етиб борган ерларни қўлга киритди. Умавийлар давлати ўзининг маданиятида, бошқарув усулларида, хамда ташқи муносабатларни ривожлантириш усулларида Византия ва қисман Сосонийлар Эрони анъаналарининг кучли таъсири остида эди. Араб халифалигининг, айниқса Умавийлар хукмронлиги даврида, қўшни мамлакатлар билан муносабатлари асосан харбий тўқнашувлар тусини касб этган. Ғарбда Умавийлар, Византия билан давомли ихтилофда бўлиб, доимо тўқнашувларда иштирок этишган. Гарчи баъзи холларда Умавийлар византияликлар билан тинчлик битимини тузишга мажбур бўлишган. Масалан, халифаликда Иккинчи фуқаролар уруши даврида Умавийлар халифаси Абд ал-Малик, давлат ичкарисидаги душманларга қарши кураш олиб боришда ўзига эркинлик туғдириш учун, Византияликлар билан тинчлик шартномасини тузишга мажбур бўлди. Битимга кўра императорга бир қатор ерлар берилди ва ўлпон тўлаш мажбурияти олинди. Умавийлардан бўлган яна бир халифа Умар II (717-720) қўшнилар билан осойишталик сиёсатини олиб борди. Лекин ундан кейин хукмронлик қилган халифалар истилолар сиёсатини қайтадан бошладилар.
750 йилда Умавийлар ағдарилди ва уларнинг ўрнига хокимият тепасига Аббосийлар келишди. Аббосийлар саройида Эрон анъаналари устунлик қиларди. Аббосийлар халифалиги давлат бошқарувининг мураккаб тизимида ташқи ишларни идора қилиш ўта мухим ўринни эгалларди. Буюк вазир қарамоғида бўлган бошқарувнинг етти тармоғи, ёки “девонлари”, орасида “девон ар-расолат” - ташқи ишлар вазирлиги кўзга кўринарли роль ўйнаган. Ушбу девонида иш юритиш ва маросимлар тартибининг маълум шакллари ишлаб чиқилган. Бироз кечроқ даврга оид манбалар — XI аср сиёсий трактатлари (бирор масалага бағишланган илмий асарлар) ва меъмуарлари (хотиралар, эсдаликлар) — Аббосийлар дипломатиясининг усулларини тавсифлаш учун қўлланиши мумкин, хамонки унинг анъаналари Шарқда узоқ умр кўрган.
Элчилик хизматига яқин турган Абу-л-Фазл-Байхақийнинг эсдаликларида элчилик қуйидагича тасвирланади. Элчилар сифатида икки киши юборилади — уларнинг бириси сарой аъёнларига тегишли бўлса, иккинчиси ўқимишли муллалардан сайланарди. Уларга икки мактуб берилади. Биринчи мактуб элчилик юборилаётган хукмдор номига ёзилган. Ушбу нома, қуръондан олинган сўзлар билан бошланиб, унда икки хукмдорнинг унвонлари санаб ўтилганди, элчиларнинг тавсияномси келтирилганди ва уларнинг ваколатлари чегараси белгилаб берилганди. Якунида элчиларни узоқ вақт давомида ушлаб турмаслик ва тезроқ орқага жўнатиб юбориш илтимосининг мавжудлиги ўзига хос холат эди. Иккинчи мактуб биринчи элчига тааллуқли эди ва қуйидаги сўзлар билан бошланарди: “О, бизнинг биродаримиз ва вакилимиз.” Ушбу мактубда йўриқномалар мавжуд эди. Элчи, нома ва совғаларни топшириб, шартнома тўғрисида музокаралар олиб бориши лозим эди. Бунинг устига, элчига, авфтидан хужжатнинг тайёр матни топширилган ва унга хеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмади. Ўзга давлат хукмдори шартномани имзолашга рози бўлмаса, элчи музокараларни давом эттиришга ваколатли эди. Шуни хам айтиш керакки, элчи ўз хукмдорига музокараларнинг бориши хақида маълумот бериб туриши ва зарурат туғилганда, янги йўриқномалар сўраши керак эди. Элчи, шартнома тузилган тақдирда, унинг қасамёд ичиш орқали тасдиқланишини ажнабий хукмдордан, унинг ўғилларидан ва аъёнларидан талаб қиларди. Совғаларни топшириш элчига берилган топшириқлар орасида мухим ўрин эгалларди. Элчи хорижий хукмдор хузурига етиб келганда тухфаларнинг бир қисми топшириларди, қолган қисми эса — фақатгина элчилик муваффақият билан якунланганда. Топшириладиган тухфаларнинг рўйхати элчига бериларди. Совғалар орасида айниқса қимматбахо матолар ва идишлар тез-тез учраб турарди. Совғаларни улашиш ва манзилга етказиб бериш билан махсус хизматчилар шуғулланардилар.
XI асрга оид бошқа манбада — Низомумулкнинг “Сиёсатномасида” - элчилик хизматига бағишланган алохида боблар мавжуд. Ушбу асарда элчилар чегарага етиб келганда уларнинг сони ва улар билан неча киши етиб келганлиги хақидаги абар чопарлар орқали дархол юборилишини талаб қилинган. Элчиларга йўл кўрсатиш, уларни бошпана ва озиқ-овқат билан таъминлаш лозим эди. Элчилар ғаним давлатдан келган бўлса хам, уларни хақоратлаш мумкин эмасди.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish