Биология ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан
боғлиқлиги.
Биологая ўқитиш методикаси педагогиканинг бир қисми бўлган двдактика
билан жуда яқин алоқададир. Агар дидакгика ўқувчилар томонидан билимлар,
кўникмалар ва малакаларни ўзлаштириш қонунларни ўрганса ва у мактабдаги
барча ўқув фанлари учун ўқитиш назарияларни ва принципларини ишлаб чиқса,
биология ўқитиш методикаси биология билан боғлиқ ўқитиш ва тарбиялаш
мазмуни, шакллари, ва методлари ҳамда воситалари билан боғлиқ назарий ва
амалий масалаларни ишлаб чиқади.
Биология ўқитиш методикаси психология билан узвий алоқададир. Чунки,
биологаяни ўқитиш ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос бўлган тақдирдагана
самара беради. Масалан ўсмирларда яъни У-У1 синф ўқувчиларида диққат
бекарор бўлгани сабабли биология ўқитувчиси дарс жараёнвда бир неча
методлардан фойдаланиб, ўқувчилар фаолиятини алмаштириб туради, ҳамда
уларнинг тафаккурини конкрет эканлигани эътиборга олиб, кўргазмали
воситалардан кўпроқ фойдаланилади. Юқори синфларда эса ўқувчилар диққати
барқарорлашгани ва уларда абстракт тафаккур ривожлангани учун дарслар
кўпроқ маъруза шаклида ўтказиииши ва бир, икки методцан фовдаланиш кифоя
қилади.
Биология ўқитиш методикаси биология фани билан узвий алокддор. У
биологик фанларнинг деярли барча соқалари: ботаника, зоология, одам
анатомияси ва физиологияси, цитология, биокимё, эмбриология, сисгематика,
экология, эволюцион таълимот, антропология молекуляр биология фан
асосларини ўзида ифода қилади. Тирик табиат вакилларининг ташқи, ички
тузилишини ҳаёт фаолиятини ташки мухлт билан алокасини тўғри тушунтириш
ўсимлик, замбуруғ, ҳайвон, микроорганизмларни аникдаш, улардан микро ва
макропрепаратлар тайёрлаш, улар устида кузагиш, тажрибалар олиб бориш,
ўқитувчидан яхши назарий билим, амалий тайёргарликни талаб қилади. Лекин
мактаб биологая ўқув фани билан биология фани орасида муҳим тафовутлар
борлигини ўкитувчи яхши билиш керак. Биология фашшинг асосий мақсади
тирик ва ўлик табиати тўғрисида тадқиқот ўтказиши орқали янги бюшмларни
Ҳосил қилиш бўлса, мактаб биологая ўкув фанининг мақсади, ўқувчшарнинг
ешига мос равишда уларга биологак билимлар, яъни биологик тушунча,
Қонунлар, назариялар беришдан билимлар ва уни тушунтиришдан иборат.
Мактаб биология курсида фан эмас, балки фан асослари - ўкувчилар учун зарур
асосий маълумотлар мужассамлашган. Шу билан бирга мактаб биологая курси
5
«кичик фан» эмас, балки ўқувчиларнинг ривожланиши ва тарбиясига кўмак
берувчи биологияни асосий тушунчалар системаси саналади.
Биология ўқитиш
Do'stlaringiz bilan baham: |