Фарғона водийсида 1916-йил қўзголонининг иқтисодий ва маънавий асослари
А.Шарафиддинов т.ф.н, дотсент
С.Собиров Ўзбекистон тарихи мутахассислиги 2- босқич магистранти
Туркистон ўлкаси аоҳолиси жумладан Фарғона водийси аҳолиси Подшо Россияси мустамлакачилиги асорати остида жуда кўп оғир уқубатларни, ўзбошимчаликлар, ҳуқуқсизлик ва ҳақсизликни ўз бошларидан кечирдилар.
Оқибатда ХИХ аср 80-йиллари ва ХХ аср бошларида меҳнаткаш халқ оммаси ўзларининг қатор норозилик ҳаракатларини билдирдилар.
Бундай ҳаракатлар орасида 1916-йил қўзғалони ўзининг куч-қудрати масштабининг кенглиги билан Ватанимиз тарихида муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоизки, қўзғалонни фақатгина подшо фармони билан боғлаб изоҳлаш ҳаракати энг аввало – подшо ҳукуматининг Туркистондаги маъмурият вакиллари томонидан илгари сурилган бўлиб, улар ўлкадаги ҳукуматдан норозилик кайфиятининг асл сабабларини яширмоқчи бўлганлар. Кейинчалик бу қарашлар айрим марксчи тарихчилар томонидан қўллаб-қувватланади, чунки улар Туркистонда озодлик учун кураш ғоялари 1917-йилда, болшевиклар таъсири остида юзага келди, деган фикрни уқтириб, ўлка аҳолисини бунга қадар мутлақо онгсиз, ожиз бўлган, деб кўрсатишга уринганлар. Бу билан улар Туркистон аҳолисининг эрк, озодлик ҳақидаги асрий орзу ва истакларини кураш имкониятларини камситиб, буларни барини “катта оғалар” – рус болшевикларининг хизмати қилиб кўрсатишга уринганлар.
Туркистондаги қўзғолон арафасидаги аҳвол, аҳолининг оғир кечмиши, уларнинг ўз юртида бегонадек яшагани, мустамлакачилар алоҳида имкониятга эга бўлган ҳолда, маҳаллий халқ ҳуқуқларининг бузилиши қонуний ҳол бўлганлиги қўзғолоннинг асосий сабаби, замини ҳисонланади.
Маълумки, ХИХ асрнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Россия томонидан босиб олингач, бутун ўлка Россиянинг хомашё манбасига ва тайёр маҳсулотлари бозорига айлантирлиди. Чунки, ўлкада пахтачилик, ипакчилик ривожлантирилиб, хомашё сифатида узлуксиз Россияга олиб кетилди. Пахта ва бошқа хомашё маҳсулотлари ўлкадан Россияга чиқариладиган маҳсулотларнинг 75 фоизини ташкил этди.
Бу ҳолат Туркистон ўлкасидаги дон экинлари эиш майдонларини қисқартирилиши ва пахта майдонларини кенгайишига олиб келди. Шу тариқа Туркистон ўлкаси Россиядаги тўқимачилик фабрикаларини узоқ вақт давомида арзон баҳодаги пахта билан таъминлаб келди.
Россия эса асосан саноат моллари, шу жумладан ўлканинг пахтасидантурли газламалар келтирилиб турилди. Натижада рус ҳукумати ва капиталистлари катта даромад ола бошладилар.
ХХ аср бошларида Россия ва унинг мустамлакаларида сиёсий-иқтисодий жиҳатдан аҳвол оғирлашди. Бунга биринчи бўлиб биринчи жаҳон урушининг таъсири катта бўлди.
Уруш йилларида Туркистон ўлкасидаги халқларни эзиш янада кучайди. Очарчилик, вайронгарчилик ва озиқ-овқат танқислиги камбағаллар сонининг кўпайишига сабаб бўлди. Ер солиғи ва ҳунармандлардан олинадиган солиқларнинг ошиши меҳнаткашларни оғир аҳволга солиб қўйди. Биргина ер солиғининг ўзи 1869-йилда 657309 сўм бўлса, 1914-йилда у 6859021 сўмни ташкил этган бўлиб, 1916-йилга келиб у икки баробарга ошиб 114311771 сўмга етди. Бундан ташқари пахтанинг ҳар бир пудига 2 сўм 50 тийиндан ҳарбий солиқ солинди.
Солиқларнинг ошиши, пахтага қатъий нархнинг қўйилиши деҳқонларни ва ҳунармандларнинг тобора қашшоқлашувига олиб келди. Бозорда бир пуд пахтанинг нархи 30 сўм бўлиб турган бир вақтда 1915-йил августи қарори билан 1 пуд пахтанинг нархи 24 сўмга тушурилиб қўйилди. Шу билан бир қаторда озиқ-овқат ва саноат молларининг нархлари ошиб кетди. Арзон нархда пахта сотиб олаётган тўқимачилик фабрикалари эса ишлаб чиқарган маҳсулотларини юқори баҳода сотиб катта фойда кўра бошладилар. Биргина Твер мануфактурасининг кўрадиган фойдаси аввал 21 фоизни ташкил этган бўлса, 1915-1916 йилларда 110 фоизга етган. Бундан ташқари деҳқонларнинг даромади кам бўлганлиги сабабли бойлардан қарз олишга мажбур бўлар эдилар. Бу эса ўз навбатида давлат банкига, завод эгаларига ва судхўрларга катта фойда келтирар эди. Тарихий маълумотларга қараганда бир йилда оладиган қарзлари 35-40 миллион сўмга етган.
Деҳқон олган қарзи эвазига катта миқдорда пул тўлаш билан бирга пахтасининг ҳаммасини фирмага сотиши шарт эди. Фирмадаги пахта нархи эса бозордагидан анча арзон эди. Кўриб турибсизки, деҳқонга ҳеч қандай фойда қолмайди. Бундан деҳқонларнинг иқтисодий аҳволи оғирлашди. Чунки пахтага қўйилган бу нарх экин майдонларида ишлаш ва пахтага кетган ҳаражатларни қопламас эди.
Хуллас деҳқонларни ҳар томонлама талаш, қарзни узган деҳқонларнинг векселларини қаллоблик билан бир неча марта қайтадан тўлатиш каби найрангларни кўплиги деҳқонларнинг ҳаётини тобора оғирлашишига олиб келди.
Ана шундай шароитда Биринчи жаҳон урушининг бошланиши ва давом этиши мустамлака ўлкалардаги аҳволни ниҳоятда оғирлаштирди. Уруш даврида аҳолидан олинадиган солиқлар икки баробар ошди. Пахтага қўшимча солиқ белгиланди. Бундан ташқари аҳолидан уруш эҳтиёжлари учун турли-туман йиғимлар тўпланди.
Урушнинг дастлабки 1914-1916 йилларида Россияга урсуҳ эҳтиёжлари учун Туркистон ўлкасидан 70 минг от, 13441 та ўтов, 38 минг метр гилам-наматлар, 300 минг пуд гўшт, 3 миллион пуд пахта ёғИ, 12 минг туя йиғиб олдилар. Уруш йилларида биргина Фарғона вилоятининг Наманган уездидан – 3360 та от, 119640 сўм пул, Скобелев уездидан – 4325 та от, 200 та юрта, 178650 сўм пул мажбурият тариқасида олинди. Умуман Фарғона вилояти бўйича уруш эҳтиёжи учун қўшимча 302545 сўм пул йиғиб олинди.
Бундан ташқари, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари нархлари ниҳоятда ортиб кетди. Масалан, 1915-йилда 1913-йилга нисбатан нархлар икки маротаба ортди, 1916-йилда эса 4 баробар ортиб кетди. Айниқса Россиядан келтирилган саноат маҳсулотлари нархи ҳаддан ташқари кўтарилиб кетди. Масалан, шакарнинг нархи 250% га, кийим-кечак 200-300% га, поябзал-300-400% га, дори-дармон 900% га ошди. 1916-йилга келиб, 1915-йилга нисбатан унинг нархи 300% га, гуруч 200% га, шакар-250% га, нон 400% га, турли газлама ва поябзаллар нархи 200-300% га кўтарилиб кетди.1
Натижда халқнинг иқтисодий аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб борди.
Умуман олганда, оғир солиқлар, қарздорлик ва қахатчилик деҳқонларни бир парча еридан ҳамда молк-мулкларидан маҳрум бўлишига олиб келди. Натижада мардикорлар ва чорикорлар сони кўпайиб кетди. Уруш баҳонаси билан туб аҳоли қаттиқ тақиб ва сиқув остига олинди. Ўлкада вазият ғоят оғирлашиб, кескин тус олди. Бундан чўчий бошлаган чор ҳукумати зўр бериб, туб аҳолини рус давлатига нисбатан “содиқ” бўлишликга чақиради, “ватанпарварлик” туйғуларини намоиш этишни талаб этади. Давлатга қарши қилинган хар қандай хатти-ҳаркат дарҳол қўпориб ташланиши ҳақида маҳалий маъмурият кўрсатма олган эди.
Маҳалий аҳолида суний равишда ҳукуматга подшо ва унинг оила аъзоларига хурмат ҳиссини уйғотиш учун уларнинг номига мачит ва мадрасаларда хутба ўқилиши ташкиллаштирилди. Туркистон генерал губернаторлиги маҳкамаси томонидан Фарғона вилояти ҳарбий губернатори номига 1915-йил 19-февралда юборилган махсус хатда айтилишича, биргина Фарғона вилояти учун император номига ўқиладиган хутбанинг 1400 нушадан иборат матнини юборилган.2
Чор ҳукумати вакиллари-ю, капиталистлар маҳаллий маъмурятга таянган холда меҳнаткаш оммани мустамлакачилика ва миллий зулм исканжасида бениҳоят сиқардики, унга бошқа чидашнинг иложи бўлмай қолди.
Халқ орасида иш ташлашлар, солиқлар тўлашдан бош тортишлар тобора кўпайиб борди. Ишчилар ҳаркати кучайди. Чор ҳукумати эса норозиликларни очиқ ғалаёнларга айланиб кетиши мумнкинлигидан ташвишлана бошладилар.
Айни шу вақтда маҳаллий аҳолини фронт орқасидаги ишларга жалб қилиш ҳақида Николай ИИ нинг 1916-йил 25-июндаги фармони мазлум халқларни сабр косасини тошириб юборди.
Бу фармонга биноан Ўрта Осиёда истиқомат қилувчи “еркакларни ҳаракатдаги армия раёнидаги ҳарбий иншоотлар ва давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа хар қандай ишларга жалб этишдан” иборат бўлиб, унга асосан 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркаклар чақирилди.
Бу фармоннинг эълон қилиниши 1916-йилги халқ қўзғолонининг бошланишига катта туртки бўлди. Очликда, турли хил оғир солиқларни тўлашда қийналиб, оғир меҳнатда эзилиб яшаётган халқ учун бу фармон дард устига чиққан чипқондек бўлди. Бутун ўлкада, шу жумладан Фарғона водийсида Ватан тарихига “1916-йилги миллий-озодлик қўзғолони” номи билан кирган халқ қўзғолонлари бошланиб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |