а шакл наманган давлат университети маълумотнома исмоилов темурбек исломовичга


IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ



Download 127,69 Kb.
bet3/3
Sana10.06.2022
Hajmi127,69 Kb.
#653151
TuriДиссертация
1   2   3
Bog'liq
5,4 а шакл Т.И.Исмоилов туғирлангани

IV. КАСБИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ МАЪЛУМОТЛАРИ
Т.И.Исмоилов 2021 йилнинг 1 февралидан Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Т.И.Исмоилов Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида белгиланган вазифалар бўйича университет миқёсида намунали илмий педагогик фаолият олиб бормоқда. Жумладан, Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими кафедрасида “Узлуксиз маънавий тарбиянинг концептуал асослари”, “Шахс маънавиятини ривожлантириш омиллари”, “Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси”, “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари” каби фанлардан маъруза ва амалий машғулотларни юқори савияда олиб бориш билан биргаликда ушбу фанлардан ҳар ўқув йилида очиқ дарслар ташкил этиб келмоқда. Жумладан, 2021 йил 27 сентабрида “Шахс маънавиятини ривожлантириш омиллари” фанидан 5А111601– Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари) мутахассислиги талабаларига “Шахс маънавиятини шакллантиришда таълим тарбия муассасаларининг масъулияти”мавзусидаги очиқ дарси юқори баҳоланган (кафедра йиғилиши баённомаси илова қилинади).
Т.И.Исмоилов ўз мутахассислиги бўйича доимо малака ва кўникмаларини такомиллаштириб боради. Жумладан, у 2017 йилнинг май-июнь ойларида ФарДУ ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази томонидан ташкил этилган малака ошириш курсидан ўтган (малака аттестати рақами МА № 007926 илова қилинади).
Т.И.Исмоилов халқаро, республика ва университет миқёсида ўтказилиб келинаётган анжуманларда фаол қатнашади, ўзининг мақола ва тезисларини илмий журнал ва тўпламларда мунтазам чоп эттириб келмоқда.
Халқаро, республика миқёсидаги, шунингдек, 2020-2021 йиллар давомида Наманган давлат университети профессор-ўқитувчи ва талабаларининг бўлиб ўтаётган анъанавий анжуманларда педагогика фанининг долзарб муаммоларига бағишланган илмий маърузалари билан иштирок этиб келмоқда.
Т.И.Исмоилов ҳозирда Наманган давлат университети ректори, профессор, педагогика фанлари доктори Турғунов Собитхон Тошпўлатович илмий маслаҳатчилигида “Олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш жараёнларига академик мустақиллик принципларини жорий этиш истиқболлари (Ривожланган давлатлар тажрибаси мисолида)” мавзуидаги докторлик диссертацияси (DSs) устида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Исмоилов Темурбек Исломовичнинг илмий-педагогик фаолияти Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими кафедрасининг 2022 йил 21 январдаги навбатдан ташқари мажлисида, Юридик факультети Кенгашининг 2022 йил 28 январдаги 6-сонли йиғилишида муҳокама қилиниб, факультет кенгаш аъзолари томонидан ижобий баҳоланган ва ОАКга доцент илмий унвонига тавсия этилган (баённома илова қилинади).
Наманган давлат университети кенгаши фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент вазифасини бажарувчи Исмоилов Темурбек Исломовичнинг 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа бўйича доцент илмий унвонига тавсия этади ва ушбу маълумотномани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясидан тасдиқлашни сўрайди.
Кенгаш раиси Турғунов Собитхон Тошпўлатович


Кенгаш илмий котиби Асқарова Манзура Авазбековна


Ходимлар бўлими бошлиғи Қаҳҳаров Рустамжон Абдиқодирович

____” апрел 2022 йил




Download 127,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish