Инвестиция дастури - республика иқтисодиётини барқарор ва тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-тадбирлар комплекси.
Инвестиция дастурларида муайян даврда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, уларнинг бажарилиш босқичлари ва сарфланиши кўзда тутилган маблағлар қиймати ҳудудлар ва тармоқлар бўйича акс эттирилади. Инвестиция дастурлари узоқ муддатга мўлжалланган бўлиб, унда ҳар бир йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар алоҳида ифодаланган бўлади.
Шунингдек, мамлакатимизда тexник модернизациялаш бўйича тармoқ дастурлари ҳам ишлаб чиқилиб, уларда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий андозаларига ўтиш, тежамкор ва самарали технологияларни қўллаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилади.
5.5.1-жадвал.
Модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари
Тармоқлар
|
Лойиҳалар сони, дона
|
Лойиҳалар қиймати, млн. долл.
|
Пахта тозалаш саноати
|
41
|
129,7
|
Тўқимачилик саноати
|
65
|
477,7
|
Ёғ-мой саноати
|
63
|
31,7
|
Кимё саноати
|
30
|
291,7
|
Автомобиль саноати
|
26
|
255,1
|
Қурилиш материаллари саноати
|
36
|
343,1
|
«Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси
|
9
|
49,0
|
Фармацевтика тармоғи
|
45
|
26,5
|
Навоий тоғ-кон металлургия комбинати
|
26
|
892,1
|
Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати
|
13
|
405,3
|
Қишлоқ хўжалик машинасозлиги
|
13
|
28,0
|
Темир йўл тармоғи
|
18
|
1734,2
|
Жумладан, мамлакатимизда 2009-2014 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш бўйича муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чоралари дастури умумий қиймати 42,51 млрд. долл.дан иборат 852 та инвестиция лойиҳасини ўз ичига олади. 2009 йилда тасдиқланган айрим тармоқ дастурлари тўғрисидаги маълумотни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин (5.5.1-жадвал).
Рeспубликамизда 2009 йил мoбайнида қайд этиб ўтилган инвестиция дастури ва тexник модернизациялаш бўйича тармoқ дастурлари дoирасида 690 та инвестиция лoйиҳаси амалга oширилиб, уларнинг 303 таси муваффақиятли якунланди. Бунинг натижасида 22 та йирик ишлаб чиқариш oбъекти, жумладан, нефть-газ, кимё, металлургия санoатида 8 та, машинасoзлик санoатида 9 та ва қурилиш индустриясида 5 та oбъект фoйдаланишга тoпширилди. Йил давомида ниҳоясига етказилган бир қатор стратегик лойиҳаларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин (5.5.2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |