11
1-боб. Хорижий инвестициялар ҳақида тушунча ва унинг моҳияти
1.1. Инвестиция ҳақида тушунча
Ўзбекистон Республикасида инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар
1991 йилдан бошлаб қабул қилинган бўлиб, улар ўтган вақт ичида анча
такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция тўғрисида”ги
қонунида кўрсатилишича, “инвестиция бу - иқтисодий самара (фойда, даромад)
олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул
маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция,
облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва
самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир”
1
.Бу иқтисодий таъриф
инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитига мос келишини тўлалигича
тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва
инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган. Иккинчидан,
инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар
боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестицияга бозор муносабатларидан
келиб чиқиб берилган таърифнинг ўзидаёқ инвестиция жараённинг ҳажми,
асосий босқичлари, яъни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-
харажатлар), самара (даромад, фойда) аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди
шу каби ёндашув инвестиция фаолиятнинг бозор муносабатларига ўтиши учун
замин яратади, бу эса, молиявий моддий ва ақлий бойликларни қайта
тақсимлашнинг вертикал ва горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни
таъминлаб беради.
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан
бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини
беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш
мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда
«инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига
киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар
тарзида таърифланади. Инвестиция дейилганда барча турдаги миллий ва
интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига
йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши
зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий
ижтимоий самарага эришишдир.
Инвестиция киритишда, аввало:
- инвестиция
фаолияти
субъектларнинг
мустақиллиги
ва
ташаббускорлигининг таъминланиши;
- киритилаётган моддий неъматларга инвестиция мақомини бериш
(фуқароларнинг ўзларининг эҳтиёжларини қондириш учун сотиб олган
буюмлари инвестиция бўла олмайди);
- қонун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш
имконияти яратилиши зарур бўлиб ҳисобланади.
1
Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуни, 30.04.1998 й.