116
кафолатлар импорт қилувчиларни сифатсиз товарлар қабул қилишдан, экспорт
қилувчиларни эса товарлар ҳақини ололмай қолиш хавфидан сақлайди.
Халқаро кафолатлар халқаро операцияларнинг барча асосий турларида
қўлланилади. Жумладан, буларга:
-халқаро кредитлар бўйича
бериладиган кафолатлар;
-экспорт-импорт операциялари бўйича бериладиган кафолатлар;
-тўғри ва портфелли инвестициялар бўйича
бериладиган кафолатларни
киритиш мумкин.
Халқаро
кафолатлар
марказий
банклар,
тижорат
банклари,
корпорациялар, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар томонидан берилади. Халқаро
кафолатлар банклар ва бошка кафолат берувчи ташкилотлар учун муҳим
даромад манбаи ҳисобланади, аммо булар юқори рискли операциялар
ҳисобланади.
Халқаро кафолатларда учинчи бир томоннинг иштирок этиши шартдир.
Айнан мана шу кафолат берувчи томоннинг тўловга лаёқатлилиги
асосий
масала бўлиб ҳисобланади. Халқаро кафолатлар халқаро миқёсда тан олинган
субъектлар томонидан берилади.
Халқаро кафолатларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
Тўғри кафолат - бу кафолат берувчи томоннинг
бевосита экспорт-импорт
операциялари учун берадиган кафолатидир. Бунда мазкур тўлов бўйича
мажбуриятларни тўлиқ ўз зиммасига олади. Бундай кафолатлар тўлов
талабномалари бўйича ҳисоб-китоблар, ҳужжатлаштирилган аккредитив
бўйича ҳисоб-китобларда кенг қўлланилади.
Воситалашган кафолатларда кафолат берувчи ўзига
хос тарзда
воситачилик вазифасини ўтайди. Бундай кафолатлар экспорт-импорт
операцияларида кенг ишлатилади.
Тасдиқланган кафолатлар берилган кафолатларни тасдиқлаш
шаклида
намоён бўлади. Масалан, банк ўз мижози бўлган импорт қилувчининг тўлов
мажбуриятлари бўйича кафолат берган бўлса, экспорт қилувчининг банки ҳам
ушбу кафолатлар бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олади. Бу эса мавжуд
кафолатларни тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.
Халқаро кафолатларнинг яна қуйидаги асосий шакллари ҳам мавжуд:
1.Тўлов бўйича берилган кафолатлар.
2.Сифатли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича берилган кафолатлар (жарима,
қўшимча харажатлар).
Ўзбекистон Республикасида халқаро кафолатлардан фойдаланиш масаласи
энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.
Республикада катта суммада
молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг аксариятида давлат улушининг кўплиги
сабабли, халқаро кафолатларни ишлатувчи субъект ҳукуматдир. Бундай йирик
лойиҳаларга Кўкдумалоқ нефть мажмуини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Олинаётган
халқаро кредитларнинг асосий қисми Ўзбекистон
Республикаси
ҳукуматининг
кафолати
билан
олинмокда.
Халқаро
кафолатларни беришда тижорат тузилмалари ва банкларнинг аҳамияти
каттадир. Ўзбекистон Республикасида халқаро кафолатлар ўрнини босувчи
мажбуриятларни пул маблағлари билан таъминлаш тизими кенг қўлланилади.