А. Ш. Бекмуродов, Я. К. Карриева, И. У. Нематов, Д.Ҳ. Набиев, Н. Т. Каттаев


Хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилиш



Download 5,05 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/117
Sana11.04.2023
Hajmi5,05 Kb.
#926896
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   117
Bog'liq
NjPnOOQHIivU5tyirLhh2UeUDDL3JVqGP86AKSfz

5.3.Хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилиш 
шакллари ва уни тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси 
 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларини 
ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсати мавжуд 
маблағлардан, вақтдан ва имкониятлардан самарали фойдаланишга, мавжуд 
шарт-шароитлардан келиб чиқиб бойликларни самарали жойлаштиришга ва шу 
йўл билан республика иқтисодиётини кўтаришга, унинг жаҳон иқтисодий 
тизимига қўшилишига, рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни 
иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ҳамда улардан самарали 
фойдаланишга қаратилган.
Бугунги кунда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча 
шакллари мавжуд. Улар қуйидаги чизмада акс эттирилган(5.3.1-чизма) 
 
5.3.1-чизма 
 
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш шакллари 
 
Хорижий 
инвестицияларни 
жалб қилиш 
шакллари 
Йирик хорижий
компания ва
фирмаларнинг 
шуъба 
корхоналари ва 
филиалларини 
ташкил этиш 
Концессия ва 
лизинг 
шартномалари 
тузиш 
Тендерлар 
эълон 
қилиш 
Эркин 
иқтисодий 
ҳудудлар 
ташкил этиш 
100% мол - мулк 
хорижий 
инвесторларга 
тегишли бўлган 
хорижий 
корхоналарни 
ташкил этиш 
Улуши қўшилиб 
қатнашиши 
орқали қўшма 
корхоналарни 
ташкил этиш 
Молиявий активларни 
сотиш ва сотиб олишни 
ташкил этиш 


66 
Чизмада акс эттирилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш 
шаклларини қуйида алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 
Қўшма корхоналар ташкил этиш орқали хорижий инвестицияларни жалб 
қилиш кенг тарқалган шаклларидан бири ҳамкорликда қўшма корхоналарни 
ташкил этишдир. Ўзбекистон Республикасида қўшма корхона деганда, низом 
капиталининг камида 30 % хорижий инвесторларга тегишли бўлган ва хорижий 
инвестор фақат юридик шахс бўлган, низом капиталининг энг кам микдори 150 
минг АҚШ долларига тенг бўлган эквивалент суммани ташкил этган 
корхоналарга айтилади. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхона низом 
жамғармасининг 150 минг АҚШ долларидан кам бўлмаслиги сифатсиз 
маҳсулотларининг олди-сотдиси ва уларни республикага импорт қилиш ишлари 
билан шуғулланишга ихтисослашган кичик қўшма корхоналарнинг керагидан 
ортиқча кириб келишининг олдини олиш мақсадида белгиланган. 
Хорижий корхоналарни ташкил этиш орқали чет эл инвестицияларини 
жалб қилиш бугунги кунда кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда хорижий 
инвестиция иштирокидаги корхоналар иқтисодиётнинг турли соҳаларида 
ташкил этилиши мумкин. Йирик хорижий компания ва корхоналар ўз мол-
мулклари бир қисмини ажратиб, шуъба корхоналар очиши мумкин. Бундай 
шуъба корхоналарга ҳам қўшма корхоналарга қўйилган талаблар белгиланган. 
Икки ёки учдан ортиқ давлат ёки корхоналар ўз капиталларини жамлаган 
ҳолда халқаро ташкилотлар ташкил этиши мумкин. 

Download 5,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish