80
6-боб. Хорижий инвестицияларни жалб қилишни
рағбатлантиришнинг замонавий шакл ва усуллари
6.1. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар
иштирокидаги корхоналар учун имтиѐзлар
Бугунги кунда хорижий инвестицияларни янада кенгроқ миқѐсда жалб
қилиш, хорижий инвесторларни ўз маблағларини мамлакатимиз иқтисодиѐти
учун сарфлашга қизиқтириш мақсадида қонун асосида улар учун имтиѐзли
молиявий шароитлар яратилган. Улар қуйидаги чизмада ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикасида яратилган имтиѐзли молиявий шароитлар
6.1.1-чизма
Ҳозирги
кунда
мамлакатимизда
фаолият
кўрсатувчи
хорижий
инвестициялар иштирокидаги корхоналарга амалдаги солиқлар ва
божлар
юзасидан қатор енгилликлар, имтиѐзлар белгиланган. Ушбу имтиѐзларнинг
амал қилиши бевосита мамлакатимизда юритилаѐтган инвестиция сиѐсатининг
асосий негизларидан
бирини ташкил этиб, ўз ижобий самарасини бермоқда.
Кўрилган зарарларнинг қопланиши учун кафолатлар
Хорижий инвесторлар капиталининг сақланиши учун кафолатлар
Солиққа тортиш тизимида уларга оид белгиланган имтиѐзлар
Фойда ва даромадларни хорижга олиб чиқиб кетишнинг эркинлиги
Миллий сўмда ва чет эл валютасида олинган фойдаларни ўтказиш
ва олиб чиқиб кетиш имконияти
Божхона имтиѐзларининг мавжудлиги
Do'stlaringiz bilan baham: