132
Инвестиция киритиш асосида келажакда фойда олиш кўзда тутилади.
Бунинг учун албатта, пухта ўйлаб иш тутиш лозим. Дастлаб инвестиция
киритиш лойиҳаси тузиб олиниши шарт. Ҳар қандай лойиҳа
тузиш асосида
албатта, бир қанча фикрлар мажмуаси, назарий ѐки амалий тадқиқотлар асосида
малакали конструкторларни янги маҳсулот ва технологияларни яратишга
ундайди. Бундай фикрларни албатта, мутахассислар, олимлар ва малакали
ишчи хизматчилар билдиришади. Фикрлар маркетинг тадқиқотларида унумли
самара бериши мумкин. Шулардан реал фикрларга кўпрок
эътибор бериш
лозимки, бу фикрлар қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳоланади:
-
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотнинг рақобатбардошлиги;
-
фойданинг ўсиш даражаси;
-
маҳсулот ҳажмининг ортиши;
-
маҳсулотни бошқа бозорларга чиқиш имконияти;
-
маҳсулотни туриб қолишини камайиши;
-
фойдаланилаѐтган капиталнинг самарадорлиги;
-
фирма имиджининг ўсиши.
Бундан кўринадики, ҳар қандай фирма ѐки корхонанинг самарадорлигини
юқоридаги факторлар ѐрдамида аниқлаш мумкин. Ҳар қандай лойиҳалар
маълум бир муддатга тузилиб, вақт ўтиши билан ўз самарасини йўқотади.
Инвестиция лойиҳаларини баҳолашда яна бир доимий асосий ўринда турадиган
вақтлилик омили мавжуддир. Бу омил инвестиция жараѐнининг локомотиви
бўлиб ҳисобланади.
Шуни алоҳида
таъкидлаш мумкинки, инвестициялаштириш ва уни
молиялаштириш инвесторнинг талабига мувофик ўзгариб туриши мумкин.
Инвестициялаштиришдан олдинги ўрганиш жараѐнини қуйидагиларга
ажратилади:
-имкониятларни ўрганиб чиқиш;
-тайѐрлов ѐки лойиҳалаштиришдан олдинги изланиш;
-иқтисодий-техник изланиш.
Инвестициявий изланишнинг оралиқ фарқ даражалари доим шартли
белгиланади. Инвестициялаштиришдан олдинги кузатиш ишларини олиб
бориш учун капитал қўйилманинг умумий қийматидан 0,8%-5% гача
ажратилади. Инвестицияллашдан олдинги босқични муддатини аниқ белгилаш
жуда мураккаб бўлиб бу лойиҳалаштиришга боғлик бўлади.
Лойиҳаларни инвестициялаш жараѐни давомида корхона активлари яъни,
ўз маблағлари шаклланиб боради. Шу билан бирга бошқа корхоналар билан
маҳсулотлар етказиб бериш бўйича
шартномалар тузилиб боради, ишчи
хизматчиларни ишга қабул қилиш жараѐни бошлаб юборилади
Инвестициядан фойдаланиш жараѐнида лойиҳага қуйилган инвестициядан
келган самарадорлик белгиланади.
Бу жараѐнда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
-ишлаб чиқарилган маҳсулотни сертификациялаш;
-брокер ва диллер алоқаларини ташкил қилиш;
-лойиҳани иқтисодий кўрсаткичлари мониторингини ўтказиш.
133
Ҳар қандай инвестицияни лойиҳалаштириш маълум бир даражадаги билим
ва кўникмаларни талаб этади. Шу ўринда айтиш жоизки, ҳар қандай
инвестицион лойиҳани самарадорлигини аниқлаш учун бу лойиҳани қандай
фикр асосида тузилганига, унинг муддатига, инвестиция миқдорига ва
инфляциянинг даражасига эътиборни қаратиш лозим. Бу билан биз инвестиция
жараѐнида учрайдиган бир қанча муаммоларни олдини олган бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: