40
-МРМ тартиботларига мувофиқ ишлаб чиқилган рус ва инглиз тилларидаги
лойиҳа-техник ҳужжатлар;
-лойиҳани амалга оширишнинг ойлар бўйича жадвали;
-Гидрометеорология хизмати марказининг лойиҳа бўйича ижобий
хулосаси;
-Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
табиатни
муҳофаза
қилиш
қўмитасининг лойиҳа бўйича ижобий экологик хулосаси.
Қуйидагилар Идоралараро кенгаш томонидан лойиҳани баҳолашнинг
асосий мезонлари ҳисобланади:
-лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлиги
ва самарадорлиги;
-лойиҳанинг экология талабларига мувофиқлиги;
-технологик
асбоб-ускуналарнинг замонавий сифат стандартларига
мувофиқлиги.
Идоралараро кенгаш икки ҳафта муддатда таклифларни тақдим этилган
ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва лойиҳани амалга оширишнинг мумкинлиги
тўғрисида қарор қабул қилади. МРМ бўйича лойиҳа амалга оширилиши
мўлжалланаѐтган инвестиция лойиҳасига қўшимча деб ҳисобланган тақдирда
асосий инвестиция лойиҳасини тайѐрлаш ва экспертизадан ўтказиш тартиби ана
шундай лойиҳалар учун татбиқ этиладиган амалдаги қонун ҳужжатларига
мувофиқ белгиланади.
Асосий инвестиция лойиҳаси бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослаш
тасдиқлангунгача ѐхуд Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро молия
институтлари ўртасида ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум
имзолангунгача лойиҳа бўйича буюртманома бериш босқичида МРМ бўйича
лойиҳа компонентини амалга ошириш юзасидан Идоралараро кенгашнинг
ижобий қарорини олиш зарур. Идоралараро кенгашнинг лойиҳани амалга
ошириш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган тақдирда МРМ Миллий
органи лойиҳа ташаббускорини расмий равишда хабардор қилади ва ИЎҲК
Ижро этувчи кенгашига лойиҳа бўйича маъқуллаш хати жўнатади. МРМ
Миллий органидан маъқуллаш хати олингандан кейин МРМ лойиҳаси
ташаббускори валидация (лойиҳани тасдиқлаш тўғрисидаги қарор) қилиш ва
кейинчалик лойиҳани ИЎҲК Ижро этувчи кенгашида МРМ тартиботларига
мувофиқ рўйхатдан ўтказиш учун тегишли Ваколатли органни танлаш бўйича
масъул ҳисобланади. Лойиҳа-техник ҳужжатлар экспертизадан ижобий
ўтказилганда ва Ваколатли оператив орган томонидан тасдиқланганда лойиҳа
ташаббускори
Вазирлар
Маҳкамасининг
тегишли
Ахборот-таҳлил
департаментига МРМ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори
лойиҳасини киритади. МРМ лойиҳаси ташаббускори шунингдек чиқиндилар
чиқаришнинг камайиши мониторинги, МРМ талабларига мувофиқ чиқиндилар
чиқаришнинг
қисқаришини
тасдиқлаш
ва
сертификатлаш
бўйича
тадбирларнинг бажарилиши учун жавоб беради. Мусаффо ривожланиш
механизми бўйича инвестиция лойиҳаларига нисбатан қўлланадиган Барқарор
ривожланиш миллий мезонлари қуйидаги чизмада акс эттирилган.(3.2.1-чизма)
Do'stlaringiz bilan baham: