A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet25/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

5


-МАВЗУ. ПСИХОЛОГНИНГ ПСИХОПРОФИЛАКТИК ИШИ.


Режа.


1


. Психологик профилактиканинг вазифалари ва босқичлари.


2
3
4


. Мактабда психологик маърузаларни ўқиш.
. Психолог маърузачининг ўзини-ўзи бошқариш психотехникаси.
. Маъруза ўқишда психологнинг роли.


1


. Психологик профилактиканинг вазифалари ва босқичлари


Психопрофилактика амалиётчи психолог фаолиятининг махсус тури бўлиб, мактабдаги барча ўқувчилар учун шарт-шароитларни яратишдан


иборат.


Психологик профилактиканинг вазифалари қуйидагиларни ташкил этади:


1


. Шахснинг муайян шароитга мослашиши (кўникиши)га оид (адаптацион) ишларни олиб бориш:


а) мактабгача ёшдаги болаларнинг боғча шароитига мослашиши (бунинг учун ижтимоий мослашиш


билан боғлиқ бўлган махсус гуруҳлар тузиш, невротик ҳолатларни бартараф қилиш, тарбияси қийин болалар
билан ва уларнинг ота-оналари, тарбиячилари билан алоҳида ишлашни ташкил қилиш);


6


) ўрта умумтаълим ва янги типдаги (инновацион) махсус мактаблар (гимназия, лицей, коллежлар)
ўқувчиларини мазкур муҳитга мослашиш хусусиятлари.
. Болаларни биринчи босқичли таълимга қабул қилишда қатнашиш, уларни мактаб таълимига


2


психологик тайёргарлик даражасини аниқлаш, ўқитувчилар билан ҳамкорликда ўқувчилар билан индивидуал
(якка тартибда) ишлаш дастурини ишлаб чиқиш, янги типдаги мактабларга, хусусан коллеж, лицей ва
гимназияларга ўқувчилар қабул қилишда фаол иштирок этиш.


3


. Ўқувчиларни таълимнинг бир босқичидан иккинчисига ўтказишнинг комплекс психологик-


педагогик тадқиқотида бевосита қатнашиш, шунингдек, лицей ва коллежларда бир синфдан бошқа синфга
ўтказишни психологик жиҳатдан текшириш, ўқитувчилар ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликда таълимнинг
янги босқичига ўқувчининг тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда якка тартибда ишлаш дастурини яратиш,
шунинг билан бирга, ота-оналарга фарзандларининг билимларидаги узилишларни камайтириш учун махсус
услубий йўл-йўриқ бериш.


4


. Таълим-тарбия, яшаш ва турмуш шароити билан боғлиқ невротик ҳолатлар, психологик танглик


ҳамда зўриқишни олдини олиш учун болалар билан узлуксиз равишда ишлаш. Шахснинг қобилияти, майли,
мойиллиги, иқтидори, психологик фазилатлари ва хусусиятлари тўлақонли даражада намоён бўлишини
таъминлаш мақсадида уларнинг ақлий тараққиётини аниқлаш учун психологик консилиумлар ташкил қилиш.


5


. Янги типдаги мактабларда энг қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус иш олиб


бориш; педагогик жамоада муомала маданиятини такомиллаштириш, (катталар билан катталар ўртасида);
ўқувчилар билан ўқитувчилар муомала жараёнини яхшилашга ёрдам бериш: шахсга оид, ихтисосликка доир
муаммолар юзасидан ўқитувчиларга кенг кўламда маслаҳатлар бериш.


6


.Ўқитувчилар жамоаси аъзолари ўртасидаги руҳий зўриқиш ва то-лиқишни камайтириш, йўқотиш,


уларнинг олдини олиш учун зарур чора ва тадбирлар қўллаш, муаллимларнинг касбий фаолияти учун муҳим
коммуникатив малакаларни таркиб топтиришга кўмаклашиш.


7


. Тарбиявий иш режаси амалга оширилган ва қўллашга тайёргарлик кўрилаётган тадбирлар


таъсирчанлигининг болалар, ўқувчилар, талабаларнинг ёш ва этнопсихологик хусусиятларига, уларни
камолотга етказиш мақсади ва вазифаларига монандлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш.


8


. Мактабнинг истиқболи билан боғлиқ бўлган, илмий жиҳатдан асосланган моделини ўқувчилар


билан ҳамкорликда яратиш. Умумтаълим ва янги типдаги мактабларда таълим-тарбия жараёнининг
самарадорлигини психологик-педагогик диагностика қилишда қатнашиш, унга ўзгартиришлар, тузатишлар
киритиш, оқибат натижада ўқувчиларнинг руҳий жиҳатдан тараққий этиши муаммосини мақсадга мувофиқ
ҳал қилиниши учун хизмат қилсин.


9


. Ўқув мотивлари, шахснинг йўналиши, уни этномаданият билан боғлиқ, бўлган қадриятларга


йўналтириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнига тузатишлар киритиш.
Шахслараро, этник гуруҳлараро, миллатлараро ҳар хил кўринишдаги зиддиятларнинг олдини олиш учун
психологик тадбирларни ишлаб чиқиш (мунозара, баҳс уюштириш, халқларнинг тарихи ва маданиятини
оқилона ўрганиш, бу соҳадаги ижобий тажрибаларга алоҳида эьтибор бериш) муҳим аҳамият касб этади.


1


0.Ўқувчилар, талабалар, ходимлар, муаллимлар ўртасида содир бўлувчи ҳар хил низоларнинг


психологик илдизини ўрганиш, шахслараро муносабатларнинг асл моҳиятини намоён қилиш, уларни
келтириб чиқарувчи мотивларни таҳлил қилиш, фавқулотдаги вазиятни енгиллаштириш ва уларни тамоман
бартараф қилиш йўллари юзасидан маслаҳатлар бериш.


1


1.Ёшлар ўртасида айш-ишратга, гиёҳвандликка, енгил турмуш кечиришга, қинғир йўл билан бойишга


(чайқовчилик, қизлар орасидаги енгилоёқликка) ружу қилувчи шахслар билан якка тартибда ишлашни йўлга
қўйиш. Оғир касалликларга учраган ўқувчилар, ўқитувчилар, талабалар руҳиятини тетиклаштириш абадият
қонуни билан уларни таништириш, пессимистик кайфиятдан воз кечиб, уларни шукурона қилиб яшашга
ўргатиш юзасидан тавсиялар бериш, бевақт ҳалокатнинг олдини олиш.


1


2. Хулқи, хатти-ҳаракати бузилган ўрта ва олий мактаб ўқувчилари, муаллимлари, талабалари билан


якка тартибда иш олиб бориш.


1


3. Ўзлаштирмовчи ўқувчилар ва талабалар руҳий дунёсидаги нуқсонларни аниқлаш, уларга ёрдам


бериш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ қилиш ҳамда коррекцион ишга муҳтож кишиларнинг
индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.


1


4.Ўз-ўзини бошқариш имкониятини ўрта ва олий мактаб жамоалари аъзолари ўртасида


аниқлаш(биоритмика, эмоция, мотивация, ирода, қизиқиш ва диққатни шахс томонидан идора қилиниши
назарда тутилади).


1


5. Тарбия ва таълимнинг янги методлари самарадорлигини текшириш ва бошқалар.


Психопрофилактик иш-амалиётчи психологнинг энг кам ишланган фаолият турларидан бири ҳисобланади. Психопрофилактика муаммолари
кўпроқ Америка адабиётларида акс этган.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish