A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet89/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

4


.“Коллаж


Арттерапевтик методларнинг битта варианти коллаж техникаси ҳисобланиб,
бир-биридан кўриниши ва ранги жиҳатидан фарқ қилувчи материалларни асосга
танлаб ёпиштириш билан белгиланади. Болаларга журналлардан қирқиб олинган
расмлар тасвирий фрагментлар, турли тасвирий ифодалардан муайян образ яратиш
таклиф этилади. Коллаж техникаси шахсий ёзувлар, кичик жумлалар билан
тўлдирилиши мумкин. Одатда журналлардан қирқиб олинган расмлар турли ҳажмдаги
қоғозларга ёпиштирилиши мумкин. (А1 дан А4 гача)
Коллаж техникаси психологияда худди расм чиздириш сингари пректив метод
сифатида қўлланилиши ҳам мумкин. Проекция кенг маънода шахсий ички дунёсини
юзага чиқариш билан белгиланади. Коллажда инсоннинг кечинмалари, тассаввурлари,
интилишлари, ҳис-туйғулари, қадриятлари ифодаланади. Инсон учун муҳим ахамият
касб этувчи нарсалар унинг ишида ўз ифодасини топади, иккинчи даражали
нарсаларга эса қамроқ эътибор қаратилади.


Бошқа арттерапевтик техникалар сингари коллаж бир вақтнинг ўзида ҳам
терапевтик, ҳам психодиагностик вазифаларни бажаради. Коллаж ахборотга бой
бўлиб, унинг яратилиши ва таҳлилида инсоннинг онгли установкалари билан бирга
унинг англанилмаган кечинмалари, эҳтиёжлари, муносабатлари ҳам ўз аксини топади.
Коллажни яратишда турли мавзуларни таклиф этиш мумкин. Масалан “Мен кимман?”,


Мен кандайман?”, “Биз ва бошқалар”, “Менинг ўтмишим”, “Бугуним ва келажагим”.


Коллаж образи терапия мақсадига кўра белгиланади. Масалан, коллаж техникасини
ўсмирлар гуруҳида уларни бирлаштириш мақсадида ўтказиш мумкин. У ҳолда “Биз
киммиз”, “Биз қандаймиз” мавзулари танланади, ёки оилавий коньсултацияларда ота-


оналардан болалари билан “Бизнинг оила” мавзусида коллаж яратишини сўраш


мумкин.
Коллаж якка тартибда ёки кичик гуруҳларда (2-4 киши) амалга оширилади.
Унинг бажарилиш мудати қаътий белгиланган вақт чегараларидан то вақтнинг умуман
чегараланмаганлигигача белгиланиши мумкин.
Психолог коллажни яратишда кузатувчи ёки гуруҳ аъзоси сифатида иштирок
этиши мумкин, ёки вазифа катталар иштирокисиз мустақил худди уй вазифаси
сифатида бажарилиши мумкин.
Коллажни айниқса, 9-11 синфларнинг психологик машғулотларда қўлланилиши
жуда қизиқарли. Юқори синф ўқувчиларининг ижодий ёндошуви психотерапевтик
вазифалар билан бирга ижтимоий-психологик вазифаларни ҳам ечиш имконини
беради. Бундан ташқари уларга ижобий ҳамкорлик тажрибасини, бир-бирини эшитиш
ва тушунишга ўргатишга келишмовчиликларни ҳал этишга ёрдам беради. Расмларда
юқори синф ўқувчилари билан ўтказилган “Мен кеча, бугун, эртага” мавзусидаги
коллажлар келтирилган.
Ўсмир психологияси унинг ички дунёсига, кечинмаларига юқори эътибор, ўз-
ўзини излаш билан характерланади, ўсмирлар учун ўзини англаш, тушунишга ёрдам
берувчи ҳар қандай ахборат қизиқарли бўлиб, уларга қайта алоқага жуда таъсирчан
бўладилар. Шу сабабли, катта ёшдаги ўсмирлар билан ишлашда фақатгина коллажни
яратиш жараёнига эмас, балки унинг таҳлили, юқори синф ўқувчиларининг ижодий
ёндошуви ҳамда психолог эътирофлари муҳим касб этади.
Психологнинг амалий ишида коллаж техникасидан фойдаланиш имкониятлари
ҳозирги кунга қадар ундаги интерметациянинг шакллари ва стандартлашувидаги
кийинчиликлари туфайли кенг ифода этилаяпти. Коллаж таҳлили бу мурраккаб
ижодий жараён бўлиб, у доим оригинал ва субъективдир.


Ҳозирги вақтда натижалар таҳлилининг психодиагностик схемаси қурилишга
йўналтирилган махсус адабиётлар ва экспериминтал тадқиқотлар мавжуд эмас.
Коллаж техникасининг юқори синф ўқувчилар ва талабалар билан ўтказилган тажриба
асосида ишлаб чиқилган таҳлилий схемаси келтирилган.



Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish