A. Qodiriy nomidagi jijjax davlat pedagogika instituti Tarix fakulteti Tarix o’qitish metodikasi yo’nalishi 302-guruh talabasi Abdurasulov Bahodirning


Baxmal tumanidagi muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar



Download 55,09 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi55,09 Kb.
#72743
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Baxmal tumani muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar

Baxmal tumanidagi muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar
Ўсмат ота” зиёратгоҳи
(шаклланишига кўра: инсон омили. Ахоли орасидаги нуфузига кўра: вилоят миқёсида, ўзига хос функцияси- даволовчи. Тарихда яшаб ўтган алломалар номлари билан боғлиқ)

Уструшана, Жиззах воҳаси бугунги табаррук масканлардан бири бўлиб, қадимдан Ғарб ва Шарқни бир-бирига боғловчи Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган. Унинг илм-фан ривожи ва маданият юксалишидаги ўрни жуда юқори саналади1. Қуйида биз фикр юритмоқчи бўлган “Ўсмат ота” зиёратгоҳи ва унга номи берилган аллома,ўрта асрлар мусулмон шарқининг машҳур олимларидан бири ҳақидадир (ушбу зиёратгоҳ тарихини ёритишда Имом Бухорий халқаро маркази нашриёт бўлими бошлиғи Отабек Муҳаммадиевнинг мақолаларидан фойдаланилди).


Уструшана воҳасининг кўзга кўринган фарзандларидан бири, шубҳасиз, ўз даврининг машҳур фақиҳ ва мутакаллим олими, мутафаккир Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандийдир.
Олимнинг тўлиқ исми – Абулфатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид ибн Умар ибн Ҳасан ибн Ҳусайн Усмандий Самарқандий бўлиб, унинг туғилган ва вафот этган йили ҳақида манбаларда турли маълумотлар келтирилган. Баъзи манбаларда “Аллома 408/1017 йилда Самарқандда туғилиб, 502/1109 йилда шу ерда вафот этган”2– деб келтирилса, кўпчилик манбаларда “У 488/1095 йили Самарқанд қишлоқларидан бири “Усманд”да таваллуд топиб, 552/1157 йилда 64 ёшида вафот этган”3 – дейилади. Манбаларда Абулфатҳ Муҳаммад ибн Абдулҳамид ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Ҳамза Усмандий, Самарқанд аҳлидан бўлиб “Оламнинг устуни” сифати билан машҳурдир4, деб келтирилади.
Ёзма манбаларда аллома туғилиб ўсган жойнинг “Асманд” ёки “Усманд” деб номланиши билан боғлиқ кўпгина ихтилофлар мавжудлиги келтирилган. Баъзи олимлар бу жой “Асманд” деб номланган ва алломанинг нисбати Асмандий5 бўлган, деб келтиришса, бошқалари қишлоқнинг номини “Усманд”, яна баъзилари эса “Саманд” шаклида баён этганлар.
Фикримизча, аллома туғилган қишлоқнинг номи “Усманд” бўлган, чунки ҳозирда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Ўсмат номли шаҳарча мавжуд бўлиб, қатор олимларнинг саъй-ҳаракатлари билан шу ном қайта тикланган. Шу билан бирга, ҳозирги Жиззах вилояти ҳудуди олдин кўҳна Самарқанд таркибида бўлганлиги тарихдан маълум. Бу фикримизни қуйидаги маълумот ҳам қўллаб-қувватлайди: “Усмат (Жиззах вилояти Бахмал туманидаги шаҳарча (1994 й.дан), туман маркази. Вилоят маркази (Жиззах)дан 70 км)”6 ва бу далил ҳақиқатга яқинроқдир.
Аллома туғилган жойга қараб унга Асмандий ёки Усмандий нисбасининг берилишида ҳам ихтилофлар мавжуд. Юқорида келтирилганидек, баъзи манбаларда унга Асмандий деб нисбат берилса, кўпчилик манбаларда Усмандий (араб тилида биринчи ҳарфи ҳамзали алиф заммали ўқилади)7 деб келтирилган.
Алломанинг отаси Абдулҳамид ибн Умар Усмандий Самарқанднинг етук олимларидан саналиб, сўзга чечанлиги ва моҳир ваъзхонлиги билан ҳам халқ орасида танилган. Тўлиқ исми – Абу Муҳаммад Абдулҳамид ибн Умар ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Ҳамза ибн Тоҳир Усмандий бўлиб, манбаларда унинг фақат исми ва у ривоят қилган ҳадисгина ёзиб қўйилган. Унинг бирор мансаб эгаси ёки ўз даврида мавқеи қандай бўлгани, ҳаттоки туғилган ёки вафот этган йиллари ҳақида ҳам бирорта маълумот келтирилмаган8.
Ёзма манбаларда алломанинг ҳаёти ҳақида жуда кам маълумот келтирилган. Уларда фақат Алоуддин Муҳаммад Усмандийнинг 552/1157 йили Бухорода вафот этганлиги қайд этилади, холос.
Аллома фиқҳ илмини устози Ашраф ибн Муҳаммад Алавийдан олган. Имом Ашраф Алавий фиқҳ бўйича таълимни отаси Абулваззоҳ Муҳаммаддан, у эса отаси Абу Шужоъдан олган ҳамда ундан ривоят ҳам қилган. Самъоний ўзининг “Аз-зайл”асарида келтиришича, у ҳақда Марв қозиси Ғози Муҳаммад ибн Утба Сойиғий ривоят қилган.
Имом Ашраф Алавийнинг отаси Самарқанддаги Қусам ибн Аббос (р.а.) мадрасасида ўқиган. Ҳижозга сафар қилиб, Бағдодга ҳожи бўлиб келган ва Самарқандга қайтиб, умрининг охиригача шу ерда дарс бериш ва илмни ёйиш билан шуғулланган. 491 ҳ.й.нинг шаввол ойида 54 ёшида вафот этган ва Самарқанддаги машҳур “Чокардиза” қабристонига дафн этилган9.
Ҳадис илмини эса “Садру-ш-шаҳид” лақаби билан машҳур бўлган Умар ибн Абдулазиз ибн Моза Бухорийдан ўрганган. Ҳисому-ш-шаҳид, Садру-ш-шаҳид, Саффору-ш-шаҳидлар10 шулар жумласидандир.
Аллома қатор исломий илмларда, айниқса, фиқҳ, ҳадис ва калом илми, шунингдек, турли мазҳаблар ўртасидаги ихтилофларни ўрганадиган махсус соҳа ҳисобланган илму-л-хилофбўйича етук олим ҳисобланган. У мазкур соҳалардаги илм аҳллари орасида бўладиган баҳс ва мунозараларда ўзининг чуқур билими, беназир иқтидори ва фавқулодда салоҳияти билан ажралиб турган. Шунинг учун ҳам у илм аҳли орасида “Ал-алоу-л-олам”11 (“Оламнинг устуни”), “Ал-ало” (“Устун”), “Ал-алоу-с-Самарқандий”, “Алоуддин”12 (“Диннинг устуни”) каби юксак лақаблар билан машҳур бўлган.
Манбаларга таяниб комил ишонч билан айтиш мумкинки, аллома тарбиялаб вояга етказган шогирдларининг энг машҳури – Абулмузаффар Жамол Ислом Асъад Каробисийдир. Қураший ўзининг “Жавоҳиру-л-музийя фи табақоти-л-ҳанафийя” (“Ҳанафийлар табақасига мансуб олимлар ҳақида ёрқин жавоҳирлар”), шунингдек, Ибн Қутлубғо ўзининг “Тожу-т-тарожим” (“Таржимаи ҳолларнинг тожи”)асарида келтиришича, алломанинг тўлиқ исми ­­− Асъад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн Каробисий, лақаби ­­− “Жамолу-л-ислом” бўлиб, у “Ал-фуруқ фи-л-масоили-л-фирақия” (“Фирқалар ҳақидаги масалалар ўртасидаги фарқлар”)асарининг муаллифидир. Уфиқҳ илмини Алоуддин Усмандий Самарқандийдан, Саййид Ашраф ва унинг отаси Абулваззоҳ ҳамда унинг отаси Саййид Абу Шужоъдан олган. Каробисий 570 ҳижрий йилда вафот этган.
Алломанинг “Ал-фуруқ”асари 1982 йилда Қувайтда чоп этилган бўлиб, биринчи жилдида Умар Насафийнинг “Манзума”сига шарҳ ёзган “Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Ҳанафий”13 Каробисийнинг устозларидан бири бўлган, деб келтирилган.
Бундан ташқари, илм оламида яхши маълум бўлган “Ал-ансоб” (“Насабнома”)асарининг муаллифи машҳур Абдулкарим Самъоний (1113-1167 й.) мазкур асарида “Ўғлим Абулмузаффар (ваф. 1217 й.) ундан (Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий)дан ҳадис эшитган”14, деб келтиради. Бундан алломанинг ҳадис ровийси ҳам бўлганлигини англасак бўлади.
Шунингдек, машҳур “Ал-Ҳидоя”асарининг муаллифи буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг (1123-1197) ўғли Шайхулислом Низомуддин Умар ибн Шайхулислом Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр15 Марғиноний ҳам алломанинг шогирдларидан бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Алоуддин Муҳаммад Усмандий араб тилида ижод этган ва биз авлодларга улкан илмий-маънавий мерос қолдирган. Улардан бизга маълум бўлганлари ҳақида қисқача маълумот берамиз:

  1. “Ҳасру-л-масоил ва қасру-д-далоил” (“Муайян масалалар ва қисқа далиллар”)бу асар Нажмуддин Умар Насафийнинг “Ал-манзума фи илми-л-хилоф”номли китобига ёзилган шарҳ16 бўлиб, Истанбулдаги Сулаймония кутубхонасида унинг учта қўлёзма нусхаси сақланади. Алломанинг мазкур асарига кўпгина шарҳлар ёзилган. Имом Суғдий, Абулмафохир Муҳаммад ибн Маҳмуд Судайсий томонидан ёзилган шарҳлар шулар жумласидандир17.

  2. “Тариқату-л-хилоф фи-л-фиқҳ байна-л-аиммати-л-аслоф” (“Ўтган алломалар ўртасида фиқҳ илмидаги ихтилофлар”). Бу асарда Усмандий фиқҳ илмида фаолият кўрсатган кўплаб олимларнинг қарашлари ва фикр-мулоҳазаларидаги ихтилофларни баён қилган. Ушбу қимматли асар мисрлик олим Муҳаммад Закий Абдулбирр томонидан тадқиқ этилиб, 1990 йилда Қоҳирадаги “Дору-т-турос” матбаасида нашр этилган.

  3. “Базлу-н-назар фи-л-усул” (“Фиқҳ асосларига чуқур назар”).Бу асар ҳам Миср олими Муҳаммад Закий Абдулбарр томонидан тадқиқ этилиб, 1992 йили Қоҳирадаги “Дору-т-турос” матбаасида чоп этилган.

4. Алломанинг “Ат-таълиқа фи-л-фиқҳ” (“Фиқҳ илмида изоҳ”)номли асари фиқҳ илмининг фуруъ (тармоқлари) масалаларига бағишланган бўлиб, қатор муаллифларнинг ёзишларича, у бир неча жилддан иборат бўлган йирик асардир.
5. “Ал-амолий фи-т-тафсир”18 (“Тафсир илмида имло қилинган масалалар”),манбаларга кўра бу асар Қуръони каримга бағишланган тафсирдир.
6. “Лубобу-л-калом” (“Калом илмининг жавҳари”)нингикки қўлёзма нусхаси бизгача етиб келган бўлиб, улардан бири Истанбулдаги Сулаймония кутубхонасининг Қора Чалабийзода бўлимидаги бир неча қўлёзма асарлар жамланган мажмуа таркибига киритилган (рақами 347). Асарнинг иккинчи қўлёзма нусхаси Сулаймония кутубхонасидаги Шаҳид Али Пошо бўлимида 1704-ашёвий рақам билан сақланади.
Бундан ташқари, алломанинг фиқҳ бўйича “Мухталафу-р-ривоя”19, “Ал-муътариз ва-л-мухталиф”20ҳамда усулу-д-дин бўйича“Ал-ҳидоя фи-л-калом (фи усули-л-эътиқод)”номли асарлар муаллифи эканлиги ҳақида манбаларда қайд этилган21.
Мисрнинг “Дору-л-кутуби-л-мисрийя” кутубхонасида 1815-ашёвий рақам билан (ҳажми – 297 варақ сақланаётган қўлёзманинг 41789-рақамли микрофильм нусхасида ““Мухталафу-р-ривоя”Муҳаммад ибн Абдулҳамид ибн Ҳусайн ибн Ҳасанга тегишли” деб ёзилган. Асарнинг дастлабки бетлари йўқ. Яна бошқа бир 119-ашёвий рақамли қўлёзма (ҳанафий фиқҳи)нинг 8356-рақамли микрофильм нусхаси “Мустафо Фозил” кутубхонасида сақланмоқда.
Умуман олганда, алломанинг ҳаёти ва у қолдирган бой илмий-маънавий меросни ҳар томонлама чуқур ўрганиш юртимиздан чиққан олимларнинг ислом маданияти ва фалсафаси, айниқса, исломий илмлар ривожига салмоқли ва улкан ҳисса қўшганларини яна бир бор тасдиқлайди.



Download 55,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish