144
калта толалар миқдори камаяди. Шунинг учун ҳам қайта тараш системасида
олинган ипнинг пишиқлиги 8-12% юқори, бир текис, силлиқ, тоза ва ялтироқ
сифатли бўлади.
Қайта тараш жараѐнида махсулотдаги нуқсонларнинг анча қисми
тозаланиб жудаям оз миқдори қолади. Кардали тараш машинасидан чиққан
пилтада, қайта тараш машинасидан чиққан
пилтада турли хилдаги
ифлосликлар учрайди айниқса: толали ва момиқли чигит пўстлоқлари, қора
чиқиндилар ва турли хил кичик ўлчамдаги майда аралашмалардан иборат
бўлади. Буларнинг миқдори қайта тараш жараѐнидан сўнг 2—2,5 бараварга
камаяди. Айниқса жун толаларини қайта тарашда чиқиндилар миқдори 8—10
бараварга камаяди.
Қайта тараш жараѐнида махсулотнинг тўғриланиши
сезиларли
даражада ортади. Пахта толаларини йигиришда махсулотнинг машинадан-
машинага ўтишда толаларнинг тўғриланишини қуйидаги жадвалдан
билишимиз мумкин:
Карда тараш машинасидан чиққан пилта . . . . 0,56
Холст чўзиш машинасидан чиққан холст . . . . 0,75
Кайта тараш машинасидан чиққан пилта . . . . 0,82
Охирги пилталаш машинасидан чиққан пилта . . 0,85
Пилик . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 0,87
Ип . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 0,88
Қайта тараш машинасисиз, фақат карда системасида йигирилган ипдаги
толаларнинг тўғриланиши 0,82-0,84 ни ташкил қилади.
Одатда, икки томондан таралган бўлак
толалар бироз силжиб, бир-
бирининг устига қўйиб уланади, натижада узлуксиз узун пилта ҳосил бўлади.
Ҳар бир янги бўлакча бир-бирига нисбатан силжиб, олдинги бўлакчанинг
устига
S
узунликда ѐтади. Бу узунлик уланиш узунлиги дейилади. Шундай
қилиб қайта тараш машинасидан чиққан пилта бир-бирига уланган бир нечта
толалар тутами бўлакчалардан иборат.
145
Шунинг учун бу машинанинг асосий
ишчи органлари мехаинзм
ларининг нормал ишлашига аҳамият бериш, ҳамма параметрларнинги
оптимал бўлишига ва машинанинг ҳолати доимо яхши бўлишига эришиши
керак.
Қайта тарашда сифатли маҳсулот тайѐрлаш
машинанинг яхши
созланиши ва механизмларнинг ҳолатига боғлиқ. Машинада қуйидаги
нуқсонлар ҳосил бўлиши мумкин:
1.
Хира ва доғли тарам – тароқли барабан ѐки устки тароқнинг асослари
эгилган, занглаган ѐки игналарнинг орасига момиқ тўлиб қолганда содир
бўлади. Холстчадаги калта толалар керакли миқдорда ажратиб
ташланмаса содир бўлади. Қисқичлар яхши очилмаса бир жойи йўғон,
бир жойи ингичка маҳсулот ҳосил бўлиб, хира ва доғли тарам ҳосил
бўлади.
2.
Тарамда жингалаклашган толалар учрайди –
ажратувчи механизм
айланиш йўналишини тез ўзгартириб, ажралган порция толалар тутамини
дарҳол олиб кетмаса ва устки орқа валик ишламаса, шундай нуқсон келиб
чиқади.
3.
Тарамда йўл-йўллик ва тугунчалар ҳосил бўлиши – устки тароқ
тишларининг учлари синиб уваланиб кетган бўлса йўл-йўллик келиб
чиқади. Тароқли сигмент игналарининг ораларига толалар тиқилиб қолса
тугунчалар пайдо бўлади.
4.
Тарамнинг ифлосланиши ва унда тугунчаларнинг кўплиги – келаѐтган
холстча ифлослиги, тараш машинасидан олинган пилта сифатсиз, тароқли
барабан тароқлари яхши терилмаган, игналари синган, барабан тароқлари
игналар билан қисқичлар ўртасидаги разводка нотўғри, устки тароқ
нотўғри ўрнатилаган бўлса, мана шундай нуқсонлар ҳосил бўлади.
5.
Ажралган порция толаларнинг нотўғри уланиши – бу нуқсон ажратувчи
механизмнинг нотўғри ишлашидан келиб чиқади.
6.
Юпқа тарам – келаѐтган холстча асли 16-24 та пилтадан олинади. Бордию
мана шу пилталардан биронтаси узилган бўлса, у вақтда қўшилиш сони
146
битта ѐки
иккита пилтага камаяди, холстча юпқа бўлиб қолади. Бундан
ташқари кўп толалар тарандига ажралиб кетса ҳам шу нуқсон ҳосил
бўлади.
7.
Тарамнинг четлари йиртилган – бунинг сабаби цилиндр ѐки валикларнинг
сиртига юпқа толалар қатлами ѐпишиб, ўралиб қолиши, таъминловчи ва
ажратувчи цилиндрлардан чиқаѐтган порция тараминингг эни катта бўлиб
кетиши билан изоҳланади.
8.
Пилта зичлигига тиқилиб қолади – пилта анча йўғон бўлса,
таранди кам
чиқса, устки тароқ ѐмон ишласа, ушбу нуқсон содир бўлади.
9.
Пилтанинг узунлиги бўйича нотекислик пайдо бўлиши – цилиндр,
валиклар қийшиқ, ѐмон айланса, разводка нотўғри ўрнатилса, юк нотўғри
берилса шу нуқсон содир бўлади.
10.
Пилтанинг узилиб қолиши – ҳамма пилталар столчада ѐнма-ѐн
сурилиб келаѐтган пайтда, столча мойли бўлса ѐки пилталар кўп тортилса,
узилишлар содир бўлади.
11.
Пилта тахлагичда пилта осилиб қолади – яссиловчи валиклар билан пилта
тахлагич валикларининг тезлиги нотўғри, зичлагич диаметри нотўғри
танланган, зичлагич мойли ѐки ифлос бўлишидан келиб чиқади.
Бундай нуқсонлар пайдо бўлмаслиги учун қайта тараш машинасининг
ҳолати доимий яхши, тўғри созланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: