Феълнинг ноаниқ формаси.
Феълнинг ноаниқ формаси замонни, сонни, шахсни , билдирмайди, у фақат ҳаракатни ифодалайди. Луғатларда феъллар ноаниқ формада берилади.
Феълнинг ноаниқ формаси 3 хил қўшимчаларга эга бўлади
-ть
|
-ти
|
-чь
|
Унли харфлардан ва ундош -с ва -з ҳарфларидан кейин ишлатилади.
|
Ундош харфларидан кейин ва –й ҳарфидан кейин ишлатилади.
|
Унли ҳарфлардан кейин
ишлатилади.
|
Срывать, копать,полива -
ть, сесть
|
Везти, идти, расти, найти, вынести.
|
Стричь, беречь, стеречь,
Помочь, выпечь,
|
Урғу хар хил бўғинларга тушади.
|
Урғу охирги бўғинга тушади. Агарда сўзда вы олд қўшимча бўлса, урғу шу приставкага тушади.
|
Феълларда икки хил тусланиш бор. Биринчи ва иккинчи тусланиш.
Биринчи тусланишга:
- ить билан тугаган биргина феъл бритъ (соқол олмоқ);
- етъ билан тугаган хамма феъллар;
- атъ билан тугаган хамма феъллар;
Иккинчи тусланишга:
- итъ билан тугаган хамма феъллар;
- етъ билан тугайдиган 7 та феъл:
смотреть қарамоқ
видеть кўрмоқ
ненавидеть нафратланмоқ
терпеть чидамоқ
обидеть хафа қилмоқ
вертеть бурамоқ,айлантирмоқ
заивисеть қарам бўлмоқ
- атъ билан тугайдиган 4 та феъл :
дыщать нафас олмоқ
слышать эшитмоқ
держать тутиб турмоқ, ушлаб турмоқ
гнать ҳайдамоқ, қувламоқ
Биринчи тусланишдаги феъллар кейинги шахсдаги қўшимчаларга эга.
I. Я у (ю) I. Мы ем
II. Ты ешь II. Вы ете
III.Он (она, оно) ет III. Они ут(ют)
I. строитю I. строитем
II. сторитешь II. строитете
III. строитет III. строитют
I. работаю I. работаем
II. рабатаешь II. работаете
III. работает III. работают
Иккинчи тусланишнинг қўшимчалари.
I. Я у (ю) I. Мы им
II. Ты ишь II. Вы ите
III. Он(она,оно) ит III. Они ат(ят)
(строить)
I. строю I. строитим
II. строишь II. строите
III. строит III. строят
Биринчи тусланишдаги феъллар.
I. Я у(ю)сь I. Мы емся
II. Ты ешься II. Вы етесь
III. Он (она, оно) ется III. Они ут(ют)ся
(купаться)
I. купаюсь I. купаемся
II. купаешься II. купаетесь
III. купается III. купаются
Иккинчи тусланишдаги феъллар.
I. Я у(ю)сь I. Мы имся
II. Ты ишься II. Вы итесь
III. Он (она, оно) ится III. Они ат(ят)ся
(трудиться)
I. тружусь I. трудимся
II. трудишься II. трудитесь
III. трудится III. трудатся
РАЗНОСПРЯГАЕМЫЕ ГЛАГОЛЫ.
(хар хил тусланишдаги феъллар)
(хотит)
I. хочу I. хотим
II. хочешь II. хотите
III. хочет III. хотят
I. бегу I. бежим
II. бежишь II. бежите
III. бежит III. бегут
(есть)
I. ем I. едим
II. ешь II. едите
III. ест III. едят
Дать бермоқ келаси замонни англатади.
I. дам I. дадим
II. дашь II. дадите
III. даст III. дадут
Хар хил тусланадиган феълларга приставка қўйилиб ишлатилса тусланганда у келаси замон маъносини олади.
(прибежать) югириб келмоқ
I. прибегу I. прибежим
II . прибежищь II. прибежите
III. прибежит III. прибегут
(Ҳозирги замон).
Ҳозирги замон шахс ва сонда тусланади. Ҳозирги замонни фақат тугалланган турдаги феълар ясайди.
Ҳозирги замон биринчи ва иккинчи тусланишдаги феълларнинг шахслар ва сон бўйича ўзгарганидек ўзгаради.
Ҳозирги замон 3 родда ўзгаради, шунинг билан бирга 2 сонда ўзгаради. Бирлик ва Кўпликда.Ҳозирги замондаги феъллар шахс бўйича ўзгармайди.
Упость (кўпликда барча родларда бир хил –ли қўшилади)
Едс.чис Мно.чис
М.р упа + л упа + ли
Ж.р упа + ла упа + ли
С.р упа + ло упа + ли
- ся билан тугаган феъллар қуйидагича тусланади:
Начаться
Едс.чис Мно.чис
М.р нача + лся нача + лись
Ж.р нача + лась нача + лись
С.р нача + лось нача + лись
Айрим феълларда ҳозирги замонни ясаганимизда М.р даги -л, суффикси бўлмайди, лекин Ж.р ва С.р ларда ва кўпликда пайдо бўлади.
Нап:
Вёзти, замерить, грести, рости.
Едс.чис
М.р вёз замер грёб рос
Ж.р везла замерла грёбла росла
С.р вёзло замерло грёбли росло
Мнж.чис
М .р
Ж.р везли замерли грёбли росли
С.р
Ноаниқ формада -чь, қўшимчасига эга бўлган феъллар ҳозирги замонни ясаганда ушбу қўшимча ўрнига -г ёки -к қўшимчаси қўшилади.
М.р да бу феълларда -л, суффикси ишлатилмайди.
Беречь, печь
Едс.чис
М.р берёг пёк
Ж.р берёгла репекла
С.р берёгло пекло
Мно.чис
М.р
Ж.р берегли пекли
С.р
Ҳозирги замон шахс ва сонда тусланади. Ҳозирги замонни фақат тугалланган турдаги феъллар ясайди.
Ҳозирги замон 1- ва 2- тусланишдаги феълларнинг шахс ва сон бўйича ўзгаришидек ўзгаради.
Бу замон 2 хил бўлади:
1. Оддий келаси замон
2. Мураккаб келаси замон
Оддий келаси замон тугалланган турдаги феъллардан ясалади ва бир сўздан иборат бўлиб, шахслар бўйича, сон бўйича ўзгаради.Худди ҳозирги замонга ўхшаб.
Прочитать (биринчи тусланиш)
I. Я прочитаю I. Мы прочитаем
II. Ты прочитаещь II. Вы прочитаете
III. Он(Она) прочитает III. Они прочитают
Изучить (иккинчи тусланиш)
I. Я изучу I. Мы изучим
II. Ты изучищь II. Вы изучите
III. Он(Она) изучить III. Они изучат
Мураккаб келаси замон тугалланмаган турдаги феъллардан ясалади ва 2 та сўздан иборат бўлади.
1. буду – (бўлмоқ) шахсларда ўзгарган шакли.
2. ҳаракатни билдираётган ноаниқ формадаги феъл у шахслар, бўйича ўзгармайди ҳамма шаклларда ноаниқ формада ишлатилади.
I. Я буду читать I. Мы будем читать
II. Ты будещь читать II. Вы будете читать
III. Он(она) будет читать III. Оно будут читать
I. Я буду изучать I. Мы будем изучать
II. Ты будещь изучать II. Вы будете изучать
III. Он(она) будет изучать III. Оно будут изучать
(изучать - ўрганмоқ) (изучить – ўрганиб чиқмоқ)
Буйруқ майли илтимосни ёки буйруқни билдиради.
Тугалланмаган турдаги феъллардан буйруқ майли ҳозирги замонда турган шаклидан ясалади.
Тугалланган турдаги феъллардан эса оддий келаси замон ясалади. Улар шахслар бўйича ўзгарган тусланишларнинг қўшимчалари олиниб, буйруқ майлининг қўшимчалари қўшилади.
Буйруқ майли 3 хил қўшимчага эга -и, -ь, -й қўшимчаси.
Кўплик сонда бу қўшимчаларга -те қўшимчаси қўшилади.
БИРЛИК
|
-И
|
-Ь
|
-Й
|
Ид+ут, ид+и
|
Встан + ут встань
|
Работа + ют, работа + й
|
Уч + ат, уч + и
|
Сяд + ут сяд + ь
|
Организу + ют, организу + й
|
Говор + ят, говор + и
|
Реж + ут реж + ь
|
Выполняя + ют, выполня + й
|
Негиз ундош харф билан тугаб -и
қўшимчаси қўшилади урғу қўшимчага тушади
|
Негиз ундош билан тугаса -ь белгиси қўшилади, урғу бу белгидан олдин
келган бўғинларга
тушади.
|
Негиз унли харф билан тугаса
-й қўшимчаси қўшилади ва урғу негиздаги бўғинларга тушади.
|
-те кўплик
|
Иди +те,
|
Встань +те,
|
Работай + те
|
Учи +те
|
Сядь +те,
|
Организуй +те,
|
Говори + те
|
Режь + те
|
Выполняй + те
|
Бирлик соннинг қўшимчаларига яъна -те, қўшилади
Ляг – лягте сўзида -ь, белгиси ёзилмайди.
-ся қўшимча билан тугаган феъллар бирлик сонда буйруқ майлининг қўшимчаларига -ся қўшилади. Кўплик сонда буйруқ майлининг -те, қўшимчасига -сь қўшилади.
Приготовь+ся приготовьте+сь (тайёрлан)
Познокомь+ся познокомьте+ сь (таниш)
Спрячь+ ся спрячьте+ сь (яшириш)
Намажь+ ся намажьте+ сь (сурка)
Бир бўғинли –ить билан тугаган феъллар пить, лить, вить, щить, бить лар буйруқ майлиги ясаганда -ить қўшимчасиз -ей қўшимчасига ўзгаради.
Нап:
пить пей
лить лей
вить вей
щить щей
бить бей
.
Ўзлик даражадаги феъллар -ся ёки -сь билан ясалади
- ся қўшимчаси ундош харфлардан кейин қўшилади.
- сь қўшимчаси унли харфлардан кейин қўшилади.
Найти – найти+сь
Строить – строить+ся
Видеть – видеть+ся
Спасти – спасти+сь
-ся, -ещ, -сь қўшимчаси ўтимли феълларга қўшилиб уни ўтимсизга айлантиради ва ҳар хил маънолар беради – 3 хил.
Возвратное значение:
Ҳаракат бажарувчи томонидан чиқиб унинг ўзига қайтади.
Нап: Утром нужно быстро одеться и умыться.
(Эрталаб мен тез ювинишим ва кийинишим керак)
Взаимное значение:
Ҳаракат 2 та ёки ундан ортиқ шахс ёки предметлар ўртасида ўтади.
Нап: Приятно встретиться со старым другом.
(Эски дўстлар билан учрашиш жуда яхши )
Страдательное значение:
Бу ҳаракат кимгадир ёки нимагадир ўтади. Эга бўлиб келган нарса ўзи ҳаракатланмайди, фақат бошқа шахс ёки нарсалар томонидан бошқарилаётган
ҳаракатни ўзида кечиради. Феълдан кейин келган от Тв.П туради.
Нап: Дом строиться (кем ?) рабочими.
(Уй ишчилар томонидан қурилди)
ВИДЫ ГЛАГОЛА(феълларнинг турлари)
Рус тилида феъл 2 турга бўлинади:
Соверщенного вида (Тугалланган тур)
Несоверщенного вида (Тугалланмаган тур)
Тугалланган турдаги феъллар ҳаракатнинг тамомланганлигини билдиради ва “что сделать (нима қилмоқ)?” деган саволга жавоб бўлади.
Нарисовать – чизиб қўймоқ
Рещит – хал қилмоқ
Бу турдаги феъллар ҳозирги замонда ва келаси оддий замонда ўзгаради. Кўпинча тугалланган турдаги феъллар ўзбек тилига таржима қилинганда иккита феълдан иборат бўлади:
прочиталь – ўқиб чиқди
написаль – ёзиб қўйди ёки ёзиб бўлди
ущёл – кетиб қолди
Тугалланган турдаги феъллар ҳаракатни билдирганда унинг тамомланганлигини кўрсатмайди что делать? деган саволга жавоб беради.
Рисовать – чизмоқ
Рещать – ечмоқ
Бу турдаги феъллар 3 замонга эга:
Ўтган
Ҳозирги
Келаси мураккаб замон
Тугалланган турдаги феъллар кўпинча ҳаракатнинг бир марта бажарилишин англатади.
Тугалланмаган турдаги феъллар эса умимий ҳаракатни номлайди. Унинг ҳар доим бажарилганлигини кўрсатади.
Тугалланган турдаги феъллар тугалланмаган турдаги
феъллар билан фарқи ва ясалиши.
Кўпинча тугалланмаган турдаги феъллар приставка ёки суфикс(ни) қўшиш орқали тугалланган турдаги феъни ясаш мумкин.
Нап: писать – написать читать – прочитать
строить – застроить делать – сделать
бить – выбить(урмоқ) думать – подумать
щагат – щагнуть прыгать – пригнуть
Тугалланган турдаги феълларда уларнинг таркибида приставка бўлса, - ыва, - ива, - ва – суфикслари орқали тугалланмаган турдаги феълларни ясаш мумкин.
Нап: Прочитать – прочит+ывать
Свалить – свал+ивать
Узнать – узна+вать
Бу турдан бир турни ясаганимизда унли ва ундош ҳарфларнинг алмашиши кузатилади.
Нап: опоздать – опоздывать запереть – запирать
изложить – излогать паразить – поражать
встретить – встречать простить – прошать
(СОН)
Сонлар 2 га бўлинади:
Саноқ сон.
Тартиб сон.
Саноқ сонлар нарсанинг миқдорини билдиради ва сколко? (нечта,
Do'stlaringiz bilan baham: |