А НДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЖАНУБИЙ ФЕДЕРАЛ УНИВЕРСИТЕТИ
Ахборот хати
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2-мартдаги 78-Ф сон фармойишига асосан “2021 йилда ўтказиладиган халқаро миқёсидаги илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси“ га кўра 2021 йил 10 май куни Андижон давлат университетида ва Россия Федерациясининг Жанубий федерал университетиларида ҳамкорликда “Тасвирий санъат, муҳандислик графикаси, комmпютер графикаси ва дизайн фанларини интеграциялашни муаммо ва ечимлари” мавзусида Халқаро миқёсида илмий-техник анжуман бўлиб ўтади.
Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналиш (секция) лари:
1-секция. Ихтисослаштирилган фанларини ўқитилиш муаммолар;
2-секция. Таълимдаги замонавий технологиялар;
3-секция. Турли даражадаги таълим муассасаларида интеграция муаммолари;
4-секция. Касбий компитенцияларини ҳисобга олинган ҳолда талабаларни тайёрлаш
Мақолаларга қўйиладиган талаблар:
Ҳажми тўлиқ 3 ёки 4 бет, 1,5 интервалда (чапдан 2,5 см, юқоридан 2 см, қуйидан 2 см, ўнг томондан 1,5 см, варақ бичими А4 форматда, 210х297мм), Microsoft Word муҳарририда, матнлар Times New Roman, 14 ўлчамли шрифтда. Мавзу бош ҳарфларда қорайтирилиб, варақнинг ўртасига ёзилади, кейинги қаторларга муаллифнинг исми-шарифи, илмий даражаси ёки илмий унвони, ташкилотнинг қисқартирилган номи, конференция шўъбаси, телефон рақами ва аннотация кўрсатилади. Мақола матни илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган ҳамда унга соҳалар бўйича экспертиза хулосаси билан бирга қабул қилинади. Шу билан бирга, ташкилий қўмита мақолани қўшимча равишда тақризга тақдим этиши ва ушбу тақриз натижалари асосида мақолани чоп этиш масаласи бўйича тегишли қарорга келиши мумкин. Мақоладаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига муаллифлар масъулдир. Битта муаллифдан кўпи билан иккита мақола қабул қилинади.
Мақолада албатта жадвал (чизма ёки расм) лар манбалари аниқ кўрсатилиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши лозим. Мақола ичидаги ҳаволалар “[1]” каби тартибда белгиланади. Мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар фойдаланиш кетма-кетлиги бўйича ёзилиши керак. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди. Мақола рус ва инглиз тилида, 2 нусхада, қоғоз ва электрон вариантларда 2021 йил 30 апрелга қадар қабул қилинади. Мақоланинг ҳар бир бети 20000 сўмни ташкил этади. Ринц га қабул қилиш режалаштирилмоқда. Ташкилий қўмиталар манзиллари: Андижон вилояти Андижон шахри, Дўстлик кўчаси, 4-уй, 170100, АндДУ Санъатшунослик факультети, 1- А -бино, 1-қават, (+99890) 109-09-70. Ипотека банк пластик номери: 8600 3329 7939 8348
Россия, г. Таганрог, ул. Чехова, 22, 347928, кафедра инженерной графики и компьютерного дизайна ИРТСУ Южного федерального университета.
Do'stlaringiz bilan baham: |