А. Н. Алимарданов спорт машғулотларининг тамойиллари ва воситалари


Илмий-услубий адабиётлар таҳлили ва расимй хужжатлар, статистик маълумотлар ва жойлардаги иш тартитбини таҳлил қилиш



Download 108,42 Kb.
bet4/15
Sana16.03.2022
Hajmi108,42 Kb.
#495610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
СПОРТ МАШҒУЛОЛТЛАРИНИНГ ТАМОИЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ

Илмий-услубий адабиётлар таҳлили ва расимй хужжатлар, статистик маълумотлар ва жойлардаги иш тартитбини таҳлил қилиш.
Илмий услубий адабиётларни ўрганиш вап тахлил қилишда Ватанимиз олимлари ва спортни ривожлантириш борасида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманларда ва конференцияларда иштирок этган ўқитувчи ва талабаларни 30 дан ортиқ адабиётлари ўрганилди ва таҳлил қилинди. Ўрганилаётган масалага доир турли тарихий, замонавий ва адабий манбааларни (босма ва қўл ёзма) тадқиқий ва таққосий ўрганилиб хулосалар чиқарилди. Илмий-услубий адабиётлар ва тахлилида ўрганилаётган масаланинг холати аниқланди, назарий асосларининг амалиётдаги ҳолатига мувофиқлиги белгиланди, Жисмоний тарбия ва спортни ташкил қилиш ва ривожлантиришдаги таниқли олимлар ҳамда амалий фаолиятдаги мутахассисларни илғор тажрибалари умумлаштирилди. Бунда миллий қадриятлар мазмунидаги маънавий маърифий маданиятга оид турли адабиётлар, махсус қарорлар ҳамда ўтказилиб келинаётган оммавий соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган махсус тадбирларга оид махсус манбалар мазмунидан кенг фойдаланилди.
Жисмоний тарбиянинг тизими жисмоний тарбиянинг мустақиллик мафкурасига асосланган тизимидир. Бу тизимда жисмоний тарбия умумтарбия қонуниятларининг жисмоний тарбия ва спорт сохасида миллий хусусиятлар ва аньаналар билан тўғри муносабати ифодасини топган. Бу спортнинг миллий турлари илғор аньаналари кенг тарқалганлиги билан тасдиқланадики, ўзбек халқи бошқа халқлар каби спортнинг миллий турлари ва илғор аньаналарига бойдир. Жисмоний тарбия тизими воситалари орасида планетамиздан бошқа халқлар томонидан расм килинган жисмоний машқларнинг тарихий таркиб топган кўпдан-кўп, ранг-баранг турлари бор.
Ҳукуматимиз мамлакатда жисмоний тарбияни ривожлантириш йўлини белгилаб беради. Ана шу йўлга биноан,Ўзбекистонда жисмоний тарбия мақсади ва вазифаларига биноан у жисмоний тарбияни амалга оширадиган ҳамда унга раҳбарлик қиладиган ташкилотларни ва муассасаларни белгилайди.
Жисмоний тарбиянинг максади жамиятнинг соглом, хушчакчак, хар томонлама жисмоний ривожланган, меҳнат ва Ватан химоясига тайёр турган қурувчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик
жараёндир. Жисмоний тарбия ва спорт жараёнида қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилади:
а) соғлиқни мустаҳкамлаш организмни чиниқтириш ва жисмоний ривожланиш даражасини ҳамда иш қобилиятини ошириш;
б) ҳаётга зарур бўладиган, жумладан, амалий характерга эга бўлган ҳаракат малака ва кўникмани эгаллаш;
в) кишининг маънавий ва иродали сифатини тарбиялаш;
г) жисмоний сифат (тезкорлик, куч, эпчиллик, чидамлилик)ни ўстириш;
д) махсус спорт машқини бажариш техникасини эгаллаш.
Меҳнаткаш соғлигини мустахкамлаш, Ўзбекистондаги жисмоний тарбиянинг асосий вазифасидан биридир.
Жисмоний тарбия назарияси ўз предмети ва тушунчасига эга. Жисмоний тарбиянинг асосий тушунчаларига қуйидагилар киради: Жисмоний тараққиёт, жисмоний тарбия. Жисмоний тарбия тизими, жисмоний камолот ва жисмоний тарбия ва спорт. Жисмоний ривожланиш турмуш шароитининг, хусусан тарбия таъсирида киши организми биологик формалари ва функцияларнинг вужудга келиши ўзгариш жараёнидир. Жараён табиатнинг объектив қонунларига: Организм ва унинг шароитининг бирлиги қонунига, функция ва структура ўзгаришларининг бир-бирини тақозо этиш қонунига, организмда аста-секин миқдор ва сифат ўзгаришлари қонунига ва бошқа қонунларга бўлинади.
Наслдан-наслга ўтадиган табиий ва хаётий кучлар ва организмнинг тузилиши инсон жисмоний ривожланиши учун асос бўлади. Лекин жисмоний ривожланиш йўналиши, унинг характери даражаси шунингдек инсон ўзида камол топтирадиган фазилатлар ва қобилият турмуш шароитлари ва тарбияга кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Жисмоний ривожланиш қонунларини эгаллаш улардан жисмоний тарбия мақсадида фойдаланиш, жисмоний тарбия назариясининг муҳим вазифасидир. Жисмоний тарбия педагогик жараён бўлиб, инсон организмини морфологик функционал жиҳатдан такомиллаштиришга унинг хаёти учун муҳим бўлган асосий Ҳаракат малакасини маҳоратини, улар билан боғлиқ бўлган билимларни шакллантириш, яхшилашга қаратилган. Идеалистик назариялар жисмоний тарбияни биологик шахси сифатида яъни жониворлар тарбиясига ўхшаш туғма жисмоний тарбия бор деб даъво қиладилар. Улар меҳнат ва тафаккур ролини инкор этадилар. Ваҳоланки, инсон ана шу меҳнат ва тафаккур туфайли ҳамиша жониворларга нисбатан мисли кўрилмаган даражада юксакликка кўтарилади. Жисмоний тарбия инсоний-жамият қарор топиши билан вужудга келди. Ҳаракат тажрибасини авлодлардан авлодларга бериш ва инсон жисмоний ривожланишининг мақсадга қаратилган таъсири, жамиятнинг кун кечириш ва ўз ривожининг сўзсиз олими сифатида жамиятнинг энг дастлабки даврига характерлидир. Жисмоний тарбиясиз авлодларнинг алмашиши давомида прогрессив тажриба тўплашни тасаввур қилиб бўлмайди.
Жисмоний тарбиянинг турли воситаларини тўғри қўлланиш киши организмида чуқур ва ҳар томонлама таъсир кўрсатади, мустаҳкам соғлик ҳамда зарур жисмоний тайёргарликни таъминлайди. Жисмоний тарбиянинг ўзига хос воситалари жисмоний машқлардир. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш маркази нерв системасининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига, қон айланиш ва нафас олиш органларига жуда яхши таъсир қилади, бош мия пўстлоғининг чарчашини камайтиради ҳамда кишининг иш қобилиятини оширади.
Жисмоний машқларнинг таянч ҳаракат аппаратининг ривожланиши ва мустаҳкамланишида ҳам аҳамияти катта. Жисмоний машқлар туфайли суяклар жуда мустаҳкамланади, бўғинларда ҳаракатчанлик ошади, тана қайишқоқлашади. Мускулларда кўпроқ ўзгариш рўй беради. Жисмоний машқлар таъсирида мускуллар ҳажми ошади, кучи ўсади, мускулларнинг қисқариш тезлиги ва уларнинг эластиклиги ортади. Жисмоний машқлар кишининг ички органларига, аввало, юрак ва ўпкага жуда яхши таъсир кўрсатади.
Жисмоний машқлар жараёнида киши танасининг барча мускуллари шу жумладан, юрак мускули ривожланади ва ҳаракат қилади. Машқ қилган юрак ҳар қисқарганда аортага машқ қилмаган юракка нисбатан кўпроқ қон ҳайдайди. Машқ қилган спортчининг юрак уруши хотиржам турганида (минутига 50-60 марта) секин, лекин катта хажмдаги иш бажарганда тез бўлиши (минутига 240 марта) мумкин.
Лойиҳалар спортчи юраги жисмоний машғулотлар жараёнида катта иш бажариб заифлашлигини, балки мустаҳкамланишини ва юрак иш қобилияти билан фарқ қилишини кўрсатади.
Жисмоний машқлар таъсири остида нафас олиш органлари ривожланади ва мустаҳкамланади, кўкрак қафаси ҳажми катталашиб унинг ҳаракатчанлиги ошади. Кўкрак қафасининг нафас олиш экскурсияси одатдаги 4-6 см ўрнига 10-15 смга етади.
Жисмоний машқлар билан шуғулланиш ўпка вентилатциясининг кучайиши учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган тўғри, чуқур нафас олишнинг шаклланишига ёрдам беради.
Ўзбекистон кишиларининг ҳаёти ва меҳнат фаолиятида умумий жисмоний тайёргарлик тез юриш ва югуриш, яхши сузиш, сакраш, чанғида юриш тўсиқларини енгиб ўтиш, гранатани узоққа ва аниқ; улоқтириш ва ҳ.к. муҳим аҳамиятга эга. Бу малака ва кўникмаларни жуда ёшликдан шакллантириш жисмоний тарбиянинг амалий вазифаларидан биридир.
Жисмоний тарбиянинг бошқа воситалари (табиатнинг табиий кучлари, шахсий ва жамоа гигиенаси) билан бирга оқилона қўлланиладиган жисмоний машқлар киши соғлигини яхшилашга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади.
Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланишнинг таълимий аҳамияти катта. Жисмоний машғулотларда машқларнинг организмда таъсири, амплитуда, суръат, ритм ҳақида, машқларни бажаришни энг тўғри йўллари ҳақида тушунтиришлар бериб борилади. Шундай қилиб, шуғулланувчилар жисмоний тарбия вазифаларини ҳал этишга ёрдам берувчи махсус билимларни эгаллайдилар.
Мамлакатимизда жисмоний тарбия демократик ҳуқуқий давлат қурилишининг умумий вазифаларига бўйсундирилган, шунинг учун юксак ахлоқий ва иродавий сифатларни тарбиялаш жисмоний тарбиянинг асосий вазифаларидан биридир.
Тўғри уюштирилган жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида уюшганлик, онгли интизом, ташаббускорлик, топқирлик каби ахлоқий ва иродавий сифатлар тарбияланади. Шуғулланувчилар жисмоний машқларни бажариш пайтида машғулот рахбарлари томонидан онгли равишда ва усталик билан яратиладиган катта-кичик қийинчиликларни енгиб ўтадилар, бу қатъийлик, ботирлик, саботлилик, дадилликни тарбиялашга ёрдам беради.
Жамоа машқларини уюшган ҳолда бажариш, юришлар, мусобақалар, байрамлар, дўстлик, ўртокдик ҳиссини тарбиялашда катта аҳамиятга эга.
Инсоннинг Ҳаракатли фаолиятида куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, кайишқоқлик каби жисмоний сифатлар муҳим роль ўйнайди. Бунда жисмоний сифатлар доимо биргаликда, ўзаро алоқада намоён бўлади. Бу инсон организминининг ички бутунлиги, унинг функцияларининг ўзаро ҳаракати билан изоҳланади.
Кишининг жисмоний сифатлари ҳаракат малакалари ва кўникмалари билан шунингдек, иродали сифатлари билан доимо чамбарчас боғликдир. Бунда тезкорлик, куч, эпчиллик ва чидамлиликнинг ҳосил бўлиши тегишли чидам ва саботни кўпинча эса ботирликни талаб этади. Кишининг жисмоний сифатларининг тарбиялаш жисмоний тарбиянинг муҳим вазифаларидан биридир.
Спорт кишига ҳар томонлама таъсир кўрсатади: соғликни мустаҳкамлашга, умумий жисмоний ривожланишга, амалий кўникмаларни эгаллашга ёрдам беради ва ўзининг юксак эмотционаллиги билан фарқланади. Ўзбек спортчилари ўзларининг улкан ютуқлари билан мамлакатимизда жисмоний танрбия ва спортнинг тараққий этганини намойиш қилиб келмоқдалар. Спортдаги юқори натижаларга фақат спорт техникасини ўрганиш ва ўзлаштириш асосидагина эришиш мумкин. Бу ҳам жисмоний тарбиянинг вазифаларидан бири ҳисобланади. Жисмоний тарбия аклий, ахлоқий ва эстетик тарбия ҳамдир.
Тўғри уюштирилган жисмоний тарбия демократик ахлоқни тарбиялашда ёрдам беради. Гурухлар, секциялар, командаларда уюштирилган машғулотлар шуғулланувчиларда ўзаро тўғри муносабатни тарбиялашга, умумий мақсадга эришиш учун жамоа кучини сафарбар қилишга имкон яратади, шахсий манфаатларнинг жамият манфаатларига бўйсунтиришга ёрдам беради. Бу спорт майдончалари ва бошқа иншоотларни қуришга, қайта таъмирлашга спорт жихозларни тайёрлашга ҳам таалуқлидир.
Ана шу йўл билан жамиятнинг моддий мулкига муносабат тарбияланади.
Жисмоний тарбия жараёнида турмушда, ўқишда ва ишда муайян ахлоқ нормалари ҳосил қилинади. Ўқувчиларнинг турли жамоа топшириқларини бажаришлари, топширилган иш учун ўртоклари олдида масъулият сезиши ахлоқий тарбиянинг муҳим элементлари ҳисобланади.
Иштирокчилардан маънавий ва жисмоний саботни, спорт қоидаларига, этикасига риоя қилишни талаб этадиган спорт мусобақалари иродани, характерни, интизомни тарбиялашга ёрдам беради.

Download 108,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish