I БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ.
1.1 Жисмоний тарбия назариясининг асосий тушунчалари.
Президентимизнинг хар бюир асарлари ёки маърузаларида қайси соха ёки йўналишга оид бўлишидан қатъий назар, ундан кўпинча жисмоний тарбия ва спорт мавзусига алоҳида урғу берилади. Чунончи, жисмоний тарбия ва спорт Умумий тарбиянинг бир бўлаги бўлиб, унинг асл мазмуни Ҳаракатларга ўргатиш ва инсоннинг жисмоний сифатларинни тарбиялашдан иборат. Жисмоний тарбия ва спорт нафақат иқтидорли спортчилар тайёрлаш учун, балки соғлом генофондни таъминлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилиши даркор. Юртбошимиз айтганидек “Соғлом, билимли ва фидойи фарзандлари бўлган халқ албатта ўзининг келажагини барпо этади”. Демак, оммавий спортни илмий асосда ривожлантириш, унинг ташкилиш ва технологик асосларини яратиш, бугуннинг долзарб масалаларидан биридир.
Жисмоний тарбияни ривожланитириш суръатини жадаллаштириш айниқса, қишлоқ ҳудуларда ўқувчи ёшларни жиммоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилиш ҳамда уларнинг мунтазам шуғуланишга шароит яратиш, умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган истиқболли режа вазифаларини изчиллик билан амалга ошириш каби долзарб масалаларни Давлат умуммиллий дастурига асосан глобал миқёсда самарали хал қилиш имкониятларини очиб беради. Шу билан бир қаторда болалар, ўқувчи ёшлар спортини тўғри ташкил қилиш, улар организмини ривожлантириш хар бир жисмоний сифат ва функционал имкониятларини ўзига хос даврларини эътиборга олиш зарурлиги билан боғлиқдир.
Таъкидлаш жоизки, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг самарадорлиги нафақат уларнинг узлуксизлиги ва мунтазамлиги билан билан белгиланади, балки, у машғулотлар ҳажми муддати ва таъсир этиш қиймати билан асосланиши лозим. Бинобарин, спортда жисмоний тарбияанинг нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини аниқлаш ва уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароит яратиш ва шу шароит самарадорлигини ошириш ва билан боғлиқ бўлган моддий, ҳуқуқий, меъёрий ва ташкилий омиллар ҳолатида муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки спортни ривожлантириш фақатгина масаланинг моддий-теҳник жиҳатлари билан белгиланмайди, балки, шу авлодни глобал миқёсда жимоний тарбия ва спортга жалб қилиш, машғулотларни миллий асосда ташкиллаштириш ва спорт маҳоратларини фундаментал бўлиши қатнашувчиларнинг тайёргарлигини самарали шаклланиши муҳимлигига эътибор қаратади.
Қўлланилан услублар. Белгиланган вазифалар бўйича ўтказилган лойихалар қуйидаги илмий услублар ёрдамида амалга оширилади:
1. Илмий-услубий адабиётлар, расмий хужжатлар, статистик маълумотлар ва жойлардаги иш тартибини тахлил қилиш.
2. Сўровнгома асосида фикр ўрганиш.
3. Педагогик тажриба.
4. Математик статистик услублар.
Do'stlaringiz bilan baham: |