А. М. Ташпулатов Ҳурмат ва ҳурматсизлик концептларининг морфологик ифодаловчилари тавсифига доир мулоҳазалар



Download 32,8 Kb.
bet3/4
Sana11.06.2022
Hajmi32,8 Kb.
#655685
1   2   3   4
Bog'liq
CHET EL MAQOLA

Акамлар(Ака+-м(эгалик қўшимчаси)+ -лар) келдилар – Брат пришел(с оттенком уважением).
Акаларим(Ака+-лар+-им(эгалик қўшимчаси)) келдилар/келишди/келди – Мои братья пришли.
Акалар (Ака+-лар) келди – Пришли мужщины постарше говорящего(Ўзбекларда ўзидан унча катта бўлмаган эркакларни ака деб аташ анъанаси бор).
Кўринадики, ҳурмат ифодалаш учун муайян морфологик кўрсаткичнинг ўзигина эмас, унинг қуршови ва ўрни ҳам муҳим. Бу кўрсаткичларнинг алмашиши морфологик шаклнинг нафақат прагматик, балки семантик ва синтактик жиҳатларига ҳам таъсир этади.
Ҳурматсизлик ифодаланиши ҳам ўзига хос жиҳатлари билан ўзбек мулоқот одатининг турли анъаналарини акс эттиради. Таъкидланганидек, ҳурматсизлик ва ҳурмат концептлари ўзаро зич боғлиқ. Психологик нуқтаи назардан бу боғлиқликнинг мавжудлиги аниқ. Ҳар қандай оппозиция сингари ушбу концептлар оппозицияси ҳам психологик умумийлик – инсонга баҳо билан боғланади. Шуниси қизиқки, лисоний воситалар ҳам ушбу умумийликни ўзида акс эттириб, дискурс талабига кўра ҳурмат ифодаловчи бирликлар ҳурматсизлик ифодалаши, ёки аксинча бўлиши мумкин. Сенлаб мурожаат қилиш ўзбек мулоқот одатида ҳурматсизлик ифодалашнинг энг яққол кўринишидир. Бироқ сенлаш доим ҳам ҳурматсизлик билан боғланмайди. Масалан, ўзбеклар Оллоҳга сенлаб мурожаат қиладилар. Шунингдек, ҳурматсизлик менсимаслик, камситиш каби концептларга яқин бўлса-да, албатта доим ҳам улар билан боғланмайди. Менсимаслик ёки камситиш ҳурматсизликни назарда тутади. Бироқ ҳурматсизлик менсимаслик ва камситишни назарда тутмайди.
Сенлаш ўзбек тилида иккинчи шахс бирликни ифодаловчи сен олмоши ва -нг, -сан каби феъл тусловчилари билан ифодаланади: Сен келдинг(Ты пришел). Сен келасан(Ты придёш).
Тенгқур дўстлар, яқин қариндошларнинг сенлаб мулоқот қилиши анъанаси бор. Аммо ёши кичиклар ёши катталарга сенлаб мурожаат қилмайди(аммо шу хил муносабатга йўл қўювчи анъаналар ҳам бор.Юқорига қаранг).
Ўзбек мулоқот одати эрнинг хотинига сенлаб мурожаат қилишига йўл қўяди, бироқ акс ҳолат қатъий таъқиқланади. Расмий ва ижтимоий муносабатларда сенлаб мурожаат қилиш анча чегараланади. Тарихан бошлиқнинг хизматчига сенлаб мурожаат қилиши расмий услуб доирасида бўлган. Бироқ замонавий мулоқот одати бу амалиётни деярли сиқиб чиқарди. Бироқ сизлаб мурожаат қилган ҳолда ҳам дискурс табиатидан келиб чиқиб ҳурматсизлик ифодаланиши мумкин. Қуйидаги парчага эътибор қилинг:
“- Нима қиламан энди мен? – деб сўради сўфи.
...Ҳакимжон сипоҳликни қўлдан бермай оғир ва кескин жавоб қилди:

  • Нима қилардингиз? У ер бу ерга арз қилиб кўринг. Бу нозик замонда арз қилишдан бирон натижа чиқармикан?” [8.С.266.].

Таржимада:
“- Что мне теперь делать? – спросил суфи.
... Хакимджан, не роняя достоинства, ответил холодно:
-Что вам делать? Попробуйте подайте жалобу. Но незнаю, есть ли польза от жалоб в такое сложное время?” [7.С.70.].
Кўриниб турибдики, Ҳакимжон сўфига сизлаб мурожаат қилмоқда, чунки унинг ёши катта. Бироқ роман мазмунига кўра сўфи ижтимоий ҳолатига кўра ундан анча қуйида. Сенлаб мурожаат қилишга анъаналар йўл қўймайди. Бироқ юқоридан келиб, совуқ оҳангда, ноаниқ жавоблар айтиш орқали ҳурматсизлик ифодаланмоқда.
Ҳар қандай концепт тил бирликлари орқали ифодаланади. Жумладан, ҳурмат ва ҳурматсизлик ҳам. Ҳурмат ва ҳурматсизлик инсон нутқининг психологик тавсифида катта ўрин тутади. Инсоннинг кимгадир бўлган муносабатидаги психологик ҳурмат ёки ҳурматсизликнинг акс этишида морфологик бирликларнинг етакчилиги, ўзбек тили ташувчилари учун шубҳасиз. Бироқ концепт оддий лисоний тушунча эмас. Ҳурмат ва ҳурматсизликнинг лингвистик ифодаланишида психологик ҳурмат ва ҳурматсизлик тўлиқ қамраб олинмайди, албатта. Шунингдек, ҳурмат ифодалашнинг морфологик воситалари ҳам дискурсда ҳурматнинг ягона кўрсаткичи бўла олмайди. Бироқ қўлланилиши ҳурмат ёки ҳурматсизлик концепти ифодаланаётганига ишора қилувчи морфологик шакллар ҳам борки, биз айнан уларнинг ўзбек мулоқот атворидаги ўрни таҳлили борасида қисман фикр юритдик.
Тил бирликлари муайян концепт ифодаланишида ядро бўлади. Аммо нолисоний ифодаловчилар лисоний ядро табиатига ҳам таъсир ўтказади. Муайян халқ лисоний онгида мавжуд бўлган концептларнинг синхрон ва диахрон табиатини ўрганиш ана шу халқ тарихини ўрганишнинг узвий қисмидир. Хусусан, ўзбек мулоқот одатида ҳурмат ва ҳурматсизлик концепти таҳлилини олиб бориш бу халқ антрополингвистик тавсифинигина эмас, тарихий тавсифини ҳам ёрқинлаштириб беради.

Download 32,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish