Т/р
|
Чора-тадбирлар номи
|
Амалга ошириш шакли ва механизми
|
Ижро муддати
|
Молиялаштириш манбаси
|
Масъул
ижрочилар
|
I. Илм-фан соҳаси ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш ҳажмини кенгайтириш вамолиялаштириш манбаларини диверсификациялашнинг норматив-ҳуқуқий асосларини унификациялаш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари
|
1.
|
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, технологиялар трансфери ва тижоратлаштириш фаолиятини молиялаштириш учун илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш.
|
Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг баёни лойиҳаси.
Лойиҳада илғор хорижий тажрибалар ва маҳаллий амалиётни чуқур таҳлил қилиш натижалари асосида илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тартиби назарда тутилади.
|
2021 йил январь
|
-
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
|
2.
|
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириш, молиялаштириш ва харажатларни ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада, шу жумладан:
илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш;
илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарфланадиган харажатлар калькуляциясини ҳисоблаш;
илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун сарф-харажатларни режалаштириш ва классификациялаш;
илмий ишланмаларнинг таннархини режалаштириш;
илмий лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш ва ажратилган маблағлардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилаш;
илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлардан фойдаланиш ҳисобини юритиш ва назорат қилиш назарда тутилади.
|
2020 йил декабрь
|
-
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
3.
|
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат илмий ташкилотларини базавий молиялаштириш тартибини белгилаш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада, шу жумладан:
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат илмий ташкилотларнинг бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилаш;
базавий молиялаштириш субъектлари рўйхатини шакллантириш;
базавий молиялаштириш субъектларини молиялаштириш тартиби;
ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик тартибини белгилаш назарда тутилади.
|
2020 йил декабрь
|
-
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
4.
|
Илмий кадрларнинг «Академик ҳаракатчанлиги» дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада, шу жумладан:
илмий-тадқиқот ўтказиладиган ташкилотлар рўйхатини шакллантириш;
илмий кадрларнинг «Академик ҳаракатчанлиги» дастурини шакллантириш ва амалга ошириш;
илмий кадрларнинг «Академик ҳаракатчанлиги» дастурини молиялаштириш ва унинг мониторингини амалга ошириш тартиби назарда тутилади.
|
2020 йил декабрь
|
-
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
5.
|
Етакчи олий таълим муассасаларида «Илмий-инновацион технопарклар», «Илм-фан кластерлари» ҳамда «Бизнес ва стартап акселераторлар» фаолиятини йўлга қўйиш.
|
Чора-тадбирлар режаси лойиҳаси.
Лойиҳада, шу жумладан етакчи олий таълим муассасаларида «Илмий-инновацион технопарклар», «Илм-фан кластерлари» ҳамда «Бизнес ва стартап акселераторлар» фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.
|
2021 йил май
|
-
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
6.
|
Замонавий илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.
|
Идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада, шу жумладан:
илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасаларида замонавий илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказларини ташкил этиш;
марказлар фаолиятини молиялаштириш манбаларини белгилаш;
марказлар фаолиятини мониторинг қилиш тартибини белгилаш назарда тутилади.
|
2021 йил август
|
-
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
|