А. Бурханов, К. Рахматов


Мавзу бўйича қисқача хулосалар



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
Мавзу бўйича қисқача хулосалар 
1. Саноат ҳар қандай мамлакатда иқтисодий тараққиёт ва барқарор 
иқтисодий ўсишни таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Иқтисодий 
фаолият турлари бўйича саноат тармоғи қуйидаги турларга бўлинади: - тоғ-
кон саноати ва очиқ конларни ишлаш; - қайта ишлаш саноати (ишлаб 
чиқарадиган саноат); - электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони 
кондициялаш; - сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни 
йиғиш ва утилизация қилиш. 
2. 
Саноатни 
концентрациялаштириш 
ва 
комбинациялаштириш 
ижтимоий меҳнатни йирик корхоналарда мужассамлаштиришни ифодаласа, 
ихтисослаштириш ҳамда кооперативлаштириш эса саноат тармоқлари 
таркибида меҳнат тақсимоти ва уларнинг ҳамкорлигини ифодалайди.
3.
 
Тоғ-кон саноати. Мамлакатимизда тоғ-кон ва қайта ишлаш 
корхоналари қувватларини ошириш мақсадида минерал-хом ашё базасидан 
фойдаланиш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, инвестицияларни 
фаол жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари - «Навоий кон-
металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва 
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖда стратегик турдаги маҳсулотлар, 
жумладан олтин, кумуш, мис, рух ва пўлат прокати каби маҳсулотлар, 
шунингдек 20 дан ортиқ турдаги бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб 
чиқарилмоқда. 


225
4. Кимё саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг базавий тармоқлар 
сирасига киради ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жадаллаштириш
эҳтиёжларидан келиб чиқиб минерал ўғитлар чиқарувчи корхоналарни 
қуриш орқали ташкил топган.
Мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар 
натижасида хусусан, биргина 2018 йил якуни билан «Ўзкимёсаноат» 
корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф 
ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна 
азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна 
калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. 
5. Энергетика
 -
энергиянинг ҳар хил турларини ҳосил қилиш, уларни бир 
турдан иккинчи турга ўзгартириш, муайян масофага узатиш ва йетказиб 
бериш, улардан барча соҳаларда фойдаланишни ҳамда шулар билан боғлиқ 
назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишни ўз ичига олган халқ хўжалиги, 
фан ва техника соҳаси.
Инсоният тараққиётида кишиларнинг турли энергия манбаларига бўлган 
эҳтиёжлари уларни табиий манбалар - ўтин, кўмир, торф ва бошқалар 
ёқилғилардан, шамол, сув оқими энергияси (масалан, шамол ва сув 
тегирмонлари) дан фойдаланишга мажбур қилди. Кейинчалик фан ва техника 
тараққиёти, фантехника инқилоби туфайли ХХ-асрнинг 2-ярмидан бошлаб 
асосан электр энергиясига эҳтиёж жуда ошиб кетди.
6. Нефть-газ саноати мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин 
эгаллайди. Ушбу соҳа нафақат энергия ишлаб чиқаради, балки кўплаб 
тармоқлар учун зарур бўлган полимерлар, органик кимёвий моддалар ҳамда 
азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда асосий хомашё базаси 
ҳисобланади. Кейинги икки йилда соҳада амалга оширилган ислоҳотлар 
натижасида газ қазиб чиқариш ҳажми 10 фоизга ортди, аҳолига табиий газ 15 
фоиз ва суюлтирилган газ 1,6 баробар кўп етказиб берилди.
Нефтни қайта ишлаш. Ўзбекистонда Бухоро нефтни қайта ишлаш 
заводи, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи мавжуд бўлиб, учинчи нефтни 


226
қайта ишлаш заводи Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги 
«Чимқўрғон» қишлоғи яқинида барпо этилади. 
7. Озиқ-овқат саноати. Республикамизнинг иқтисодий тараққиётини 
таъминлашда озиқ-овқат саноати муҳим ўрин тутади. Охирги йилларда 
нодавлат секторга тегишли озиқ-овқат корхоналари сони давлат 
секторидагига нисбатан тез кўпаймоқда. Бу тенденция сақланиб қолади. 
Хусусан, нодавлат секторга тааллуқли озиқ-овқат корхоналари ҳозирги кунда 
95,1 фоизни ташкил этади. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish