Мавзу бўйича қисқача хулосалар
1.Минтақавий
иқтисодиёт
учун
ишлаб
чиқариш
кучларини
жойлаштириш умумий тушунча, объект ҳисобланади. Ишлаб чиқариш
кучларини жойлаштириш ва ҳудудий ривожланиш қонуниятларига
қуйидагилар киради: ишлаб чиқаришни ҳудудий оқилона ташкил этиш,
ишлаб чиқаришнинг ҳудудий ихтисослашуви ва кооперациялашуви,
ҳудудларнинг комплекс ривожланиши, ишлаб чиқаришни ҳудудларда иложи
борича бир меъёрда жойлаштириш ёки ҳудудларнинг иқтисодий ва
ижтимоий ривожланишини тенглаштириш қонуниятларидан иборатдир.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда юқоридаги қонуниятлар
асосида ёндашилса иқтисодиётнинг барча тармоқларида меҳнат унумдорлиги
ошади, иқтисодий самарадорликка эришилади.
77
2. Ҳудудий меҳнат тақсимоти ва унинг доимий «йулдоши» бўлган
ихтисослашув натижасида иқтисодий районлар шаклланади. Улар эса
мамлакат иқтисодиётининг ҳудудий таркибини ташкил қилади. Аммо
ҳудудий таркиб факат иқтисодий районлар туридан иборат эмас, у маъмурий
бирликлар, табиий географик ва гидрографик омиллар асосида ҳам
белгиланиши мумкин.
3.Ишлаб
чиқариш тармоқларини жойлаштиришда барча шарт-
шароитлар ҳисобга олиниши зарур, лекин маълум тармоқни ҳудудий ташкил
этишда барча омиллар эмас, балки улардан айримларигина етакчи роль
ўйнайди. Хусусан, хом-ашё, ёқиғи ва энергетика, сув ва иқлим, транспорт,
ижтимоий-иқтисодий (меҳнат ресурслари), экологик, илмий техникавий
тараққиёт, бозор иқтисодиёти каби муҳим омиллар ҳисобланади.
4. Жаҳон бозори эркин иқтисодиёт, очиқ савдо тизимини жорий
қилишни тақозо этади. Ана шундай йўналиш фритредизм, яъни эркин савдо
деб аталади. Унинг илмий асосини яратишда А.Смит ва, айниқса
Д.Рикардонинг хизмати катта бўлган. Уларнинг ғоялари халқаро географик
меҳнат тақсимотини кенг кўламда ривожлантириш, мамлакатлараро савдо
сотиқни фаоллаштиришга қаратилган бўлиб, у қиёсий имтиёз ёки қулайлик
қонуни («закон сравнительного преимущества») номини олган.
5. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш қонуниятлари ишлаб
чиқариш кучлари ва ҳудудлар ўртасидаги умумий муносабатларда намоён
бўлади. Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида ишлаб чиқариш
кучларини
оқилона
жойлаштиришда
ишлаб
чиқаришнинг
юқори
самарадорлиги, максимал даромад олиш имкониятларига катта эътибор
бериш лозим. Айни пайтда, табиий-ресурс салоҳиятларидан тежамкорлик
билан фойдаланиш, экологик шароитни яхшилаш масалалари ҳам ҳисобга
олинади.
6. Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг ўзига
хос хусусиятлари шундаки, минтақалар саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт,
ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида юқори меҳнат
78
унумдорлигига эришиш, мавжуд табиий ва ижтимоий-иқтисодий
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ҳудудларга эркин
иқтисодий зоналар мақомини белгилаш мева-сабзовот ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, тўқимачилик саноатини ривожлантириш муҳим аҳамият касб
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |