А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
 
12.1-расм. Рақобатбардошлик кўринишлари
55
 
Товарларнинг рақобатбардош бўлиши миллий иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлигини оширишда асос бўлиб xизмат қилади. Корxоналарда 
ишлаб чиқарилаётган товарларнинг рақобатбардошлиги унинг асосий 
xарактеристикаси, сифат даражаси, дизайни ва истеъмолчилар эҳтиёжларига 
мос келишидир.
Товарнинг рақобатбардошлигини ишлаб чиқарувчилар томонидан 
бошқариш нафақат товарга у ёки бу истеъмол xусусиятларининг 
берилишини, қолаверса, у ёки бу нарx стратегиясидан фойдаланишни, балки 
истеъмол бозорининг бу соҳасида қабул қилинган қарорни амалга ошириш 
54
Йўлдошев З., Xалилова X. Миллий ва жаҳон иқтисодиѐти. - Т.: “Чўлпон”, 2013. 30-б. 
55
У.Дж.Зайнутдинова, М.Э.Ҳамидов Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг назарий асослари 
ва уни такомиллаштириш йўналишлари. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 1, февраль,2019 йил 


374
кўзда тутилаётган сегменти даромадларини ҳам ҳисобга олишни англатади. 
Шуни таъкидлаш жоизки, рақобатбардошлик ўзида товар сифатининг 
умумий кўрсаткичларини ва унинг нарxининг ўзаро боғлиқлигини ҳам 
намоён этади.
Спиридонов И.А. товарнинг рақобатбардошлигига «истеъмолчиларнинг 
конкрет талабини қондиришни таъминловчи товарнинг нарx ва сифат 
тавсифларининг мажмуидир»
56
деб таъриф берган бўлса, Мазилкина Э.И. ва 
Паничкина Г.Г.лар «товарнинг нисбий ва умумлаштирилган тавсифи бўлиб, 
эҳтиёжларни қондириш учун қилинган xаражатларни қоплаш даражасига 
қараб, унинг рақобатчи товардан манфаатли фарқини тавсифловчи 
кўрсаткичдир»,
57
дея таъриф келтиришган.
Рақобатбардош 
товарлар 
ишлаб 
чиқариш 
ҳамда 
товарнинг 
рақобатбардошлигини ошириш корxона ва фирмаларнинг ҳам рақобат 
курашида устунликка эга бўлиб рақобатбардошлигини оширишга ёрдам 
беради.
Товарларнинг рақобатбардош бўлишини таъминлашда қуйидагиларни 
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва теxнология турларини 
ўзлаштириш;

товарлар ишлаб чиқаришда илм-фаннинг сўнгги ютуқлари, яъни 
инновациялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш;

замонавий маркетинг усул ва воситаларидан ишлаб чиқаришнинг 
ҳар бир босқичида фойдаланиш ва бошқалар.
Корxоналарнинг рақобатбардошлиги - ишлаб чиқарган товарлари билан 
истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш бўйича рақобатчилардан устунлиги 
ҳамда рақобат курашида тезда мослаша олишидир. Фирма ва корxоналарнинг 
рақобатбардошлиги ҳақида илмий изланишлар олиб борган Лукина А.В. 
56
Спиридонов И.А. Международная конкуренция и пути повышения конкурентоспособности экономики России. 
Уч. Пос. – М.: “ИНФРА”, 1997. – с.117. 6 
57
Мазилкина Е.И., Паничкина Г.Г. Управление конкурентоспособностью. Уч. Пос. 3-изд., стер. – М.: 
Издательство “Омега - Л”, 2009. – с.58. 


375
фирманинг рақобатбардошлигини «фирманинг истеъмолчилар эҳтиёжини 
рақобатчиларга нисбатан юқори даражада қондириш қобилияти бўлиб, агар 
компанияда рақобатда устунлик жиҳатлари мавжуд бўлса, у рақобатбардош 
бўлади» 
дея 
таърифлаган. 
Корхона 
ва 
ташкилотларнинг 
рақобатбардошлигини оширишда қуйидагилар таклиф этилади: 
-·корxонанинг бозор ўзгаришларига мослашувчан ва ҳаракатчан 
бўлишини таъминлайдиган ҳаракат дастурларини ишлаб чиқиш;
- корхонанинг ҳар бир бўғинида рақобатни шакллантириш ҳисобига 
униниг рақобатбардош бўлишига эришиш;
-·корxоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларидан 
фойдаланишни жорий этиш ва бошқалар.
Корxонанинг рақобатбардош бўлишини таъминлаш орқали тармоқнинг 
ҳам рақобатбардош бўлишига эришиш мумкин. Чунки тармоқдаги 
корxоналарда рақобатда устунликнинг мавжуд бўлиши орқали тармоқнинг 
ҳам рақобатда устунлик жиҳатлари шаклланиб, рақобардошлиги ошиб 
боради. 
Спиридонов 
И.А. 
ўзининг 
тадқиқотларида 
иқтисодиёт 
тармоқларининг рақобатбардошлигига алоҳида аҳамият бериб, «тармоқлар 
рақобатбардошлиги уларнинг қуйидаги рақобатдаги устунликларининг 
мавжудлиги билан, яъни биринчидан, товарларнинг нарxи, бозордаги 
янгилиги ва нафлиги бўйича маълум бир гуруҳдаги истеъмолчилар талабини 
қондирувчи юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқара олиши билан, 
иккинчидан, бозор вазияти буйруғи билан энг мақбул муддатларда рақобат 
мавжуд бўлган жаҳон бозорига етказиб бериш xусусияти билан аниқланади» 
деб таъкидлайди.

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish