А. Бурханов, К. Рахматов


Минтақада транспорт тизимини ислоҳ қилиш муаммолари ва



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
8.2. Минтақада транспорт тизимини ислоҳ қилиш муаммолари ва 
вазифалари 
Темир йўл.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон республикаси 
ҳудудида жойлашган собиқ Ўрта Осиё темир йўллари базасида 1994 йил


280
7 ноябрда ташкил топган. Мамлакат темир йулларининг умумий узунлиги 
20-йиллар бошида 15-89 км ни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб умумий 
темир йўл узунлиги 6,1 минг кмни ташкил этади. Жумладан 
электрлаштирилган темир йўллар 1714 км.га етди ёки ушбу кўрсаткич жами 
темир йўлларнинг 2019 йил ҳолатига 39 фоизини ташкил этади. Жамиятда 
54.7 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатади. Йиллик юкни айирбошлаш 
барча турдаги транспортларнинг юк айирбошлаши қўшилмасининг 90% 
ташкил этади. 
Ўзбекистонда мавжуд бўлган транспорт турлари орасида етакчи ва 
муҳим ўринни темир йўллар эгаллайди. Мамлакатда ташиладиган юкларнинг 
66 фоизига яқини транспортнинг ана шу тармоғи зиммасига тушади ва бу 
транспорт мамлакат транспорт тизимининг негизини ташкил этади. 
Экспорт ва импорт қилинадиган юкларнинг қарийб 80 фоизи ҳам темир 
йўл транспорти орқали амалга оширилади. Ушбу йўл ёрдамида 2018 йил 
ташилган йуловчилар сони қарийиб 20 миллион кишини ташкил этган. 
Иқтисодий ислохотлар амалга оширилаётган ва бозор муносабатларига 
утилаётган ҳозирги мураккаб шароитда ишлаб чиқариш корхоналари, 
ташкилот ва мамлакат ҳудудларининг самара билан ишлаши кўп жиҳатдан 
темир йулларнинг кай даражада фаолият кўрсатишга бевосита боғлиқ. 
Юкларнинг темир йуллар ёрдамида ва иложи борича арзон ташилиши 
иқтисодиёт тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
Яна шуниси муҳимки, темир йулларда юк ташишнинг таннархи 
автомобилларда юк ташишга нисбатан 3-5 марта, ҳаво транспортига 
қараганда эса 12-15 марта арзон тушади. 
Мазкур транспорт турида меҳнат харажатлари ҳам автомобил ва ҳаво 
транспортига кўра анча кам. 
Темир йул транспортининг бошқа транспорт турларига нисбатан яна бир 
афзаллиги шундан иборатки, бу транспорт атроф муҳитга кам зарар етказади, 
унинг юк ва йуловчилар ташиш қобилияти жуда юқори бўлиб, об-ҳаво 
инжикликлари билан деярли боғлиқ эмас ва мунтазам равишда харакатда 


281
бўлади. Бу билан у автомобил ва айниқса ҳаво транспортидан катта фарқ 
қилади. 
Ўзбекистонда темир йуллар қуриш ўзининг маълум тарихига эга. 
Мамлакат ҳудудида биринчи темир йул 1888 йилла Фароб станциясидан 
Самақанд шаҳригача курилган бўлиб, у Туркманбоши (Собиқ Красноводск 
шаҳри) — Чоржуй темир йул тарморининг давоми эди. Унинг қурилиши 
кейинчалик давом эттирилиб, 1899 йили Андижон ва Тошкент шаҳригача 
етказилган эди. 
Иккинчи жаҳон урушигача бўлган даврда ҳам мамлакат ҳудудида қатор 
темир йул тармоқлари курилган. Уларга Фарғона - Кувасой, Асака -
Шаҳрихон, Қорасув - Уш, Уч - курғон - Тошкўмир, Андижон - Тентаксой 
кабилар киради. 
Ўрта Осиёнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётида 30-йилларда қурилган, узунлиги 1400 км дан зиёд бўлган 
Турксиб (Туркистон — Сибир) темир йул магистралининг бунёд этилиши ўз 
даврида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Иккинчи жаҳон урушининг оғир йилларида темир йуллар қурилиши ва 
ишга туширилиши муҳим ишларни бажариш имкониятини берди. Душман 
эгаллаб олган жойлардан ўнлаб саноат корхоналарини Республикамизга 
кучириб келиниши, урушга жалб қилинганларни қурол-яроғлар, турли озиқ-
овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа юкларни фронтга етказишда 
темир йул транспорти катта хизмат қилди. Ана шу даврда темир йул 
тармоқларини бевосита саноат корхоналарига яқинлаштириш муҳим эди. 
Масалан, йирик Ангрен кўмир ҳавзасига темир йул тармоғи ўтказилди, 
Чирчиқ шаҳридаги ўз даври учун улкан бўлган ва кейинчалик йирик кимё 
корхонасига айланган электрокимё комбинатига йўллар қурилди. 
Уруш тугаб тинч давр бошланган йилларда мамлакатнинг мавжуд темир 
йулларини қайтадан тиклаш ва янги темир йул тармоқларини қуриш, зарур 
техника билан таъминлаш эвазига транспортнинг бу тури ривожланди. 


282
Чунончи, урушдан кейинги йилларда Мирзачул, Карши чули, Амударёнинг 
қуйи кисмида қўриқ ерларни ўзлаштириш буйича катта ишлар олиб борилди. 
Узунлиги 410 км бўлган Кунғирот-Бейнов темир йул тармоғининг ишга 
туширилиши Ўрта Осиё иқтисодий минтакасидан Козоғистонга, Собиқ 
СССРнинг Европа қисмига, Кавказ ҳудудларига иккинчи йул орқали чиқиш 
имконини яратди. Юк ва йуловчиларни узоқ айланма йуллар орқали ташишга 
барҳам бериш транспорт харажатларини камайтиришга ижобий таъсир 
кўрсатди. Шу билан бирга, Қунғирот-Бейнов темир йул тармоғи 
Амударёнинг қуйи қисми табиий ресурсларини ўзлаштиришга ва мазкур 
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланишига имкон яратди. 
Юқори қайд этганимиздек, мамлакат темир йулларининг умумий 
узунлиги 20-йиллар бошида 15-89 км ни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб у 
6,1 минг км га етган ҳамда темир йуллар узунлиги борасида анча ишлар 
қилинган бўлсада, ҳали мамлакатимизда бу тизим талаб даражасида эмас. 
Масалан, Ўзбекистан темир йул зичлиги буйича нафакат «Узок» хориж 
мамлакатларидан, балки Украина, Белоруссия, Болтиқбуйи давлатларидан 
ҳам орқада туради. 
Самақанд, Сирдарё, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари темир йул 
тармоқлари 
билан 
бироз 
яхши 
таъминланган. 
Коракалғористон 
Республикаси, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари эса бу борада анча 
орқада. 
Ўзбекистон Республикаси хукумати 1995 йил август ойида Ғузор- 
Бойсун - Қумқўрғон темир йулини қуриш тўғрисида Қарор қабул қилди. 
Ушбу йул мамлакатимизнинг жанубий ҳудудлари-Қашқадарё ва Сурхондарё 
вилоятлари табиий бойликлари ҳамда мавжуд бошқа имкониятлардан 
унумли ва самарали фойдаланиш имконини беради, мазкур ҳудудда 
истиқомат қилувчи аҳолининг иш билан бандлик даражасини кўтариш 
имконини ҳам яратади. Ғузор - Бойсун - Қумқўрғон темир йули Сурхондарё 
вилоятидаги Сариосиё станциясидан Қашқадарёдаги Қарши станциясигача 
бўлган масофани қарийб икки мартага қисқартиради. 


283
Амалга оширилган бу буюк ишларнинг энг муҳим аҳамияти ва моҳияти 
шундаки, ўзбек халқи ўз куч-қудратини ва нималарга қодир эканини яна бир 
бор намоён этди. Буни денгиз сатҳидан 1800 метр баландликда, қаттиқ қоя 
тошлардан иборат тоғли ҳудудлар бўйлаб, ёзнинг жазирама иссиғи, 
гармселлари, қишнинг изғирин шамоллари остида темир йўл излари 
ётқизилгани, Тошгузар ва Деҳқонобод, Оқработ ва Дарбанд, Бойсун ва 
Қумқўрғон каби 6 та янги стансия ва йўловчи платформаларига эга бўлган 9 
та бекат барпо этилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. 
Айниқса, барча стансияларда йўл хавфсизлигини таъминлайдиган ишлаб 
чиқариш объектлари, мактаб, тиббиёт масканлари, сув ва газ тармоқлари 
каби ижтимоий инфратузилма иншоотлари барпо қилингани бу лойиҳанинг 
энг замонавий талаблар даражасида амалга оширилганини кўрсатади. 
«Тошгузар–Бойсун–Қумқўрғон» темир йўлининг қурилиши жараёнида 43 та 
кўприк, жумладан, темир йўл кўприклари ва йўл ўтказгичлари сингари 
мураккаб муҳандислик иншоотлари яратилди. Бу кўприкларнинг 9 таси 
денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда бунёд этилгани, бу борада илгари 
Ўзбекистон тажрибасида кўрилмаган мислсиз ишлар бажарилганини 
кўрсатади. 
Мазкур темир йўлининг қуриб, ишга топширилиши республика 
ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлди. Бу йўл республиканинг жанубий 
минтақаси – Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларини бошқа ҳудудлар билан 
боғлайдиган, қон томирдай зарур бўлган воситани, бутун мамлакат бўйлаб 
ягона ва яхлит темир йўл транспорт коммуникация тизимини барпо этишга 
имкон берди. 
Мамлакатимизда яхлит темир йўл тармоғини шакллантириш бўйича 
стратегик йўналишлар белгилаб олинди. Бу борада 1994-2001 йилларда 
узунлиги 700 километрга яқин «Навоий–Учқудуқ–Нукус» темир йўли қуриб 
битказилди. Натижада, ушбу темир йўл линияси ишга туширилган дастлабки 
йилларданоқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига катта 
миқдорда ҳар хил халқ истеъмол юклари етказиб берила бошланди. 


284
Бу йўл Ўзбекистоннинг чет давлатларга, аввало, Трансафғон темир йўл 
коридори орқали яқин келажакда тўғридан-тўғри Ҳинд океани, Жанубий ва 
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари портларига чиқиш ва экспорт 
имкониятини, шу билан бирга, республиканинг транзит ролини кенгайтириш 
борасидаги салоҳиятини кескин оширди. 
Темир йўл тармоғининг ишга туширилиши натижасида юк ташиш ва 
йўловчилар қатновини ташкил қилиш, темир йўлларга хизмат кўрсатиш ва 
йўл хавфсизлигини таъминлаш учун 2,5 мингга яқин қўшимча янги иш ўрни 
яратилди. Янги ташкил этилган корхоналар ва хизмат шохобчаларида
айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларида эса қўшимча 
тарзда 4 мингдан ортиқ киши иш ўринларига эга бўлди. 
Минтақанинг табиий ер ости бойликларини ўзлаштириш учун янги 
имкониятлар пайдо бўлди. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 
ижтимоий-иқтисодий ҳаёти туб бурилишларга юз тутиб, аҳолининг турмуш 
фаровонлиги ошди. Юк ва йўловчи ташиш масофаси 170 километрга, ҳаракат 
вақти эса 7 соатга қисқарди. Натижада темир йўл бўйлаб ташилаётган 
транзит ва маҳаллий юклар салмоғи сезиларли миқдорда кўпайди. Ўтган 
йили мазкур темир йўлдан бир йилда ўртача 5 миллион тонна юк 
ўтказилаётгани, шундан қарийиб 80 фоизи транзит юклар эканлиги ана 
шундан далолат беради. 
Республиканинг хорижга, жумладан, мамлакатимиз жанубидаги 
давлатларга чиқишида Машхад—Серахс —Тажан темир йулининг қурилиши 
муҳим воқеа бўлди. 1996 йил 13 майда Эрон Ислом Республикасининг 
Машхад шаҳрида узунлиги салкам 300 км бўлган бу темир йул тармоғининг 
тантанали очилиш маросими бўлиб утди. Бу йул энг қисқа масофа орқали 
Марказий Осиё мамлакатларини Форс қўлтиғи билан боғлайди ва ташқи 
савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кенг имкониятлар очиб 
беради.
Маркизий Осиё ҳудудида Тошкентдан Самарқандгача илк тезюрар 
йўловчи ҳаракатни ташкил қилиш мақсадида 2008 йил «Ўзбекистон темир 


285
йўллари» АЖ ва «Талго» (Испания) компанияси ўртасида 2 та тезюрар 
йўловчи электропоездларни сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди. 
2011 йил 8 октябрдан «Афросиёб» (Испаниянинг «Талго» компанияси 
томонидан ислаб чиқарилган) юқори тезликда харакатланадиган поезди 
Тошкент-Самарқанд-Тошкент 161/162 сонли йўналишга ишга туширилди. 
Янги тезюрар поезд бу маршрут орқали хизмат кўрсатадиган бошқа 
электр поездлар билан бирга, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида 
ҳаракат қилади. Юқори тезликдаги «Афросиёб» поезди икки соат ва ўн беш 
дақиқа ичида 344 км темир йўл масофасини босиб ўтади. Максимал тезлиги 
соатига 250 километрни ташкил этади. 
Ўзбекистон темир йўлларини доимий ток асосида электрлаштириш 1971 
йилда бошланган. Сўнгги лойиҳалардан бири Тўқимачи-Ангрен темир йўл 
участкасини электрлаштириш эди, бу 2010 йилда амалга оширилди. 
Кўрсатилган 
темир 
йўл 
участкасини 
ишга 
тушириш 
ҳисобига 
электрлаштирилган участкалар узунлиги 1601 км га етди. 
Лойиҳанинг мақсади бу участкада мавжуд бўлган дизел тортишни 
ўзгарувчан токли электр тортишга ўзгартириш эди, бу Тошкент ҳудудида 
барча темир йўл линияларини замонавий технологияларга ўтишни якунлашга 
олиб келади. 
Лойиҳанинг мақсади бу участкада мавжуд бўлган дизел тортишни 
ўзгарувчан токли электр тортишга ўзгартириш еди, бу Тошкент ҳудудида 
барча темир йўл линияларини замонавий технологияларга ўтишни якунлашга 
олиб келади. 
Бутун участка бўйлаб янги технологиялар - СCАДА масофадан 
бошқариш тизими, алоқа тизими, тортиш подстансиялари, микропроцессор 
марказлаштириш тизими, ўқ ва телекоммуникация электрон ҳисоблаш 
тизимлари жорий қилинган. Электр таъминот тизими поездларнинг соатига 
160 км гача тезлик билан ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда қурилган. 
Қурилиш пайтида умумий узунлиги 265 м бўлган 3 та кўприк, 2258 та 
электр миноралар, электр подстансиялар, поездлар ҳаракат хавфсизлигини 


286
таъминловчи замонавий ускуналар ва назорат асбоблар билан жиҳозланган 
навбатчи пунктлари ва марказлаштирилган электр таъминот постлари учун
6 та бино ва иншоотлар барпо этилди. 
Ҳозирги вақтда Мароқанд-Қарши, Қарши-Термиз темир йўл 
участкаларини электрлаштириш, янги электрлаштирилган Ангрен-Поп 
линиясини қуриш инвестицион лойиҳалари амалга оширилди. 
2016 йилнинг 22 июнда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг йирик ва 
истиқболли лойиҳаси ижроси – Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли 
ҳамда Қамчиқ туннели фойдаланишга топширилди. 
Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини барпо этишдан 
мақсад ҳам нафақат Фарғона водийси вилоятлари ва мамлакатимизнинг 
бошқа ҳудудлари ўртасида темир йўл орқали юк ва йўловчи ташиш 
имкониятини яратиш, шу билан бирга, Хитой – Марказий Осиё – Европа 
янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиши 
назарда тутилган эди. Узунлиги 123,1 километр бўлган Ангрен-Поп темир 
йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 19,2 километрлик туннел барпо 
этилди. 
Ушбу 
қурилиш 
жараёнлари 
давомида 
ўзбекистонлик 
темирйўлчиларнинг салоҳиятига хитойлик мутахассислар қойил қолишди, 
хитойликларнинг маҳоратига ўзбекистонликлар тасаннолар айтишди. Катта 
меҳнат ғалабасига ҳар икки томоннинг юксак меҳнати, ҳамжиҳатлиги 
туфайли муддатидан аввал эришилди. 
2017 йилда 
Президентимиз 
Шавкат 
Мирзиёев 
Хитой 
Халқ 
Республикасига давлат ташрифи давомида Хитой ишбилармон доиралари 
вакиллари билан учрашди. Айнан ана шу анжуманда Давлатимиз раҳбари 
Хитойнинг «Чина Раилwай Туннел Гроуп» компаниясига Ангрен-Поп темир 
йўлининг 
Қамчиқ 
довони 
қурилишининг 
муваффақиятли 
амалга 
оширилганлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Шунингдек, мазкур 
ташриф доирасида кўплаб соҳалар, хусусан, транспорт ва коммуникация 
инфратузилмасини ривожлантириш борасида «Ўзбекистон темир йўллари» 


287
акциядорлик жамияти билан ХХРнинг етакчи қурувчи компаниялари 
ўртасида самарали келишувларга эришилди. 
Бугунги кунда ушбу темир йўл орқали Тошкент – Андижон – Тошкент 
йўналишида ҳар куни замонавий тезюрар йўловчи поездлари аҳолига хизмат 
кўрсатмоқда. Андижон – Бухоро – Андижон йўналишида ҳафтасига иккита 
йўловчи поезди, ҳафтада бир маротаба Андижон – Урганч – Андижон, 
Андижон – Москва – Андижон йўналишларида йўловчи поездлари қатнови 
ташкил этилди. Бундан ташқари, бир суткада ўнлаб юк поезди Ангрен – Поп 
электрлаштирилган темир йўли орқали ўтиб, юкларни ўз манзилига 
етказмоқда. 
Хусусан, мазкур темир йўл орқали, бир йил давомида 413 минг 162 
нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди, 7395,6 минг тонна юк 
ташилди. Шунингдек, 1718 та янги иш ўринлари яратилди. 
Мустақиллик йилларида темир йўлларни электрлаштириш ишларига 
катта аҳамият қаратилди. Ўтган даврда Ховос–Бекобод, Ховос–Жиззах 
линиялари электрлаштирилди ва Мароқанд–Қарши, Мароқанд-Бухоро 
йўналишларини электрлаштириш ишлари 2016 йилда якунланди. Тошкент–
Самарқанд–Бухоро, Тошкент-Самарқанд-Қарши йўналишларида тезюрар 
электропоездлар қатнай бошлади. Натижада поездлардан фойдаланиш 
харажатларини 20 фоизга камайтириш, йўловчи ва юк ташиш тезлигини 1,3 
баробар ошириш имкони яратилди. Марказий Осиё минтақасида энг биринчи 
бўлиб юқори тезликда ҳаракатланувчи Тошкент, Самарқанд, Қарши ва 
Бухоро шаҳарларини боғловчи «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга 
қўйилди. 
Жамият локомотив паркларини, йўловчи ва юк вагонларини янгилаш 
бўйича бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш муҳим масалардан биридир. 
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ корхоналарида йўловчи ва юк вагонларини 
серияли ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бу, ҳусусан, ҳавони совитиш 
мосламаси билан жоҳозланган купели вагонлар, юк вагонларининг энг катта 


288
талабга турлари – ёпиқ, нефт маҳсулотлари учун систерналар, яримвагонлар 
ва бошқалар. 
Бундан ташқари, темир йўл инфратузилмаси ва ҳаракатланувчи таркиб 
учун эҳтиёт қисм, узел ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва 
импорт ўрнини босишни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish