А. Атаходжаев, Ўзр фа тарих институти етакчи илмий ходими, т ф. н



Download 67 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi67 Kb.
#89769
1   2
Bog'liq
А.Атаходжаев бағрикенглик.

Христианликнинг нестариан оқими ҳам Ўрта Осиёга анча эрта, II–III асрлардан тарқалди. Илк ўрта асрларда Марв, Самарқанд, Бухоро ва Чочда епископия ва митрополия ташкил қилинди. Самарқанднинг Вазкерд қишлоғида, Бухородаги Аттарон дарвозаси яқинида христиан ибодатхоналари вужудга келди11. Сўнгра бу дин тарғиботчилари – аксарияти суғдийлар IV–VII асрларда Еттисув шаҳарлари ва Кошғарда христиан жамоаларини пайдо қилишди. Суғдий миссионерларнинг Шарқий Туркистондаги фаолияти эса Турфон ва Булойиқдан топилган сурёний ёзувли суғдий тилдаги диний таржима адабиётларда ўз аксини топади12. Аммо бу дин зардуштийлик ёки буддавийлик каби катта кўлам касб этмади. Фақатгина айрим диний жамолалари билан чекланди холос. Шундай бўлсада, бошқа диний жамоалар томонидан христианликнинг – нестариан оқимига қарши Яқин Шарқда бўлгани каби тайзиқ бўлгани йўқ.
Суғдийларнинг маънавий ва маданий ҳаётида Моний (216-276/277) таълимоти – динлар синтези алоҳида ўрин тутган. Моний ғоялари Эронда тақиб этилгач, унинг тарафдорлари Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистондан паноҳ топишди. Ўрта Осиёда IV асрда дастлабки моний ибодатхоналари пайдо бўлди. Таълимотнинг VI асрда туркийлар орасидаги ёйилишида самарқандлик Кан Сюан - Чан Мин (“Мангу ёғду”)нинг муносиб ҳиссаси бор. 584 йилда Хитой ғарбида, 694 йилда Чанъанда моний дини ибодатхоналари қурилди. 600 йилда монийлар орасидаги бўлинишдан сўнг, Самарқанд динаворий мазҳаби маркази бўлиб қолди13. Бу сафар ҳам Суғд диний бағрикенглик анъаналарини ўзида намоён қилди.
Моний таълимоти ҳам бошқа диний таълимотлар қаторида туркий-суғдий маънавий уйғунлигининг ёрқин намунаси бўлиб қолди.
Бундан ташқари буддавий, христиан ва моний таълимоти учун махсус диний адабиётларнинг юзага келишида суғдий ёзувнинг муносиб ўрни тутди. Маълумки, оромий ёзуви асосида мил. авв. V–III асрларда Ўрта Осиёда маҳаллий 22 ҳарфдан иборат мустақил алифболар тизими вужудга келди. Суғдийлар оромий ёзувининг уч хил туридан (хусусий суғдий, моний ва сурёний) фойдаландилар. Суғд ёзув маданияти орқали VIII–IX асрларда уйғур, ундан мўғул, манчжур, ойрот ва бурят ёзувлари вужудга келди14. Бу Суғд ёзувининг IV–XI асрларда халқаро даражасини ва туркий давлатлардаги расмий мақомини ҳам кўрсатади. Шу билан бирга Суғднинг ўзида суғдий қаторида туркий ёзув ҳам амал қилгани15 маънавий синтез ҳосиласи эди.
Суғдий ёзув туркий ёзувнинг икки йўналиши: руний (?) ва уйғур ёзувига асос бўлди. Турк-руний ёзуви суғдий ёзув элементларидан фойдаланиб, монументал битикларга мослашиб, фонетик хусусияти кўра, 42 ҳарфли алифбони шакллантирди. “Суғдча фараз”дан ташқари, Алмати яқинидаги Иссиқ қўрғонидан топилган мил. авв. 1 минг йиллик ўрталарига оид, Афғонистоннинг Дашти Навуридаги қоятош сиртидаги, Сурхондарё ва Амударё ҳавзасидан топилган мил. авв. II ва мил. I–II асрларга оид ёзув16 намуналари эса туркий ёзув шаклланиши масаласида янги талқинлар бермоқда.
Туркий-суғдий иқтисодий ва маданий алоқалари самараси Буюк ипак йўлида ўнлаб шаҳарларни вужудга келтирди. Чоч ва Еттисув шаҳарларидан ташқари, Уйғур хоқонлиги (745-840) шаҳарлари (Ўрдўбалиқ, Бойбалиқ, Балиқ, Уйғурбалиқ, Қораболғасун, Хангай қароргоҳи, Кемижкет) тикланишида Ўрта Осиё шаҳарсозлиги анъаналари қўлланилди17. Бу шаҳарлар йирик иқтисодий, сиёсий, савдо ва маданий марказларга айланди.
Афросиёб, Варахша, Панжикент, Кушония ва Турфондаги деворий суратларида суғдий ва туркийлар тимсоли, VI–IX асрларга оид ҳайкалчалар, сопол буюмлар, қурол-аслаҳа ва зебу зийнатлардаги турк-суғд элементлари, Чоч, Кумед, Кеш, Маймурғ ва Самарқанд раққос ва раққосалари маҳорати, турк ва хитой созандаларининг Ўрта Осиё мусиқа асбобларини ўзлаштириши, суғдий қўшиқчилик, қўғирчоқ театрининг Марказий Осиё ва Хитойга ёйилиши18 томонларнинг ўзаро маънавий ва маданий яқинлаштирди.
Хулоса қилиб айтганда, Суғд жамиятининг туркий дунё билан узвийликдаги саъий-ҳаракати Марказий Осиё каби кўплаб элатлар ва турли маданиятлар жамланган минтақанинг этномаданий жараёнлари ривожига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Минтақада ягона “маданий макон” ҳосил бўлишида ўтроқ ва кўчманчи маданиятларнинг ўзаро уйғунлиги цивилизацион аҳамият касб этди. Мазкур маданият вакиллари қолдирган бой ва улкан меросга ҳозирда минтақамизда яшовчи барча халқлар ворисдурлар.



1 Отахўжаев А. Илк ўрта асрлар Марказий Осиё цивилизациясида турк-суғд муносабатлари. – Тошкент: ART-FLEX, 2010. – 219 б.

2 Исхаков М.М. Центральная Азия в системе мировой письменной культуры. – Ташкент: УМЭД, 2009.– С. 77-96.

3 Тургун Алмас. Уйгуры. Часть 1. – Алма-Ата, 1989. – С. 84.

4 Тугушева Л.Ю. Уйгурская версия биографии Сюань Цзяна. – М.: Наука, 1991. – С. 5–6.

5 Содийские документы с горы Муг. – Вып. II: Юридические документы и письма / Чтение, пер. и комм. В.А. Лившица. – М.: Изд. Вост. лит., 1962. – С. 17–45, 108–114, 162–163, 169; Исҳоқов М.М. Унутилган подшоликдан хатлар. – Тошкент: Фан, 1992. – Б. 33–46.

6 Кўрчи / Қўрчи – аслида туркий “қўрчи” иборасини қўлланилган. Туркий “қўр” – олов сақланадиган жой маъносини бериб, “қўрчи” – зардуштий “атарбан” – “олов сақловчи / қўриқловчи” маъносида, мантиқан вағнпат – βγnpt маъносига мос келади.

7 Асқаров А. Бешкапа оссуарийлари // Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. 2001–йил. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ нашриёти, 2002. – Б. 33–38.

8 Jiang Boqin. The Zoroastrian Art of the Sogdians in China // China Archaeology and Art Digest. – 2000. – Vol. 4. – № 1. – S. 35–71.

9 Литвинский Б.А. Буддизм // Восточный Туркистан в древности и раннем средневековье. Этнос, язык, религия. – М., 1992. – С. 442–443; Хўжаев А. Буюк ипак йўли: муносабатлар ва тақдирлар. – Тошкент: ЎзМЭ, 2007. – Б. 146–166.

10 Литвинский Б.А. Буддизм и буддийская культура Центральной Азии (древность) // Московское востоковедение. Очерки, исследования, разработки. – М., 1997. – С. 57–59.

11 Бетгер Е.К. Извлечение из книги “Пути и страны” Абул Касыма ибн Хаукаля. – С. 18.

12 Буряков Ю.Ф. Христианство в Средней Азии в древности и средневековье / Культура народов Центральной Азии. Религия и демократия. – Самарканд: МИЦАИ, 1999. – С.12.

13 Кызласов Л.Р. Символ креста у манихеев и сакральное пространство города Суяба на реке Чу // Вестник МГУ. История. – 2006. – сер. 8. – № 2. – С. 138–150

14 Исхаков М. Центральная Азия в системе мировой письменной культуры. – С. 77–85.

15 Бернштам А.Н. Древнетюркский документ из Согда // Эпиграфика Востока. – 1951. – № 5. – С. 65–75.

16 Лившиц В.А. О происхождении древнетюркской рунической письменности // Tюркологический сборник. – 1978. – № 4. – С. 84–98; Аманжолов А.С. К генезису тюрко-руническим // Вопросы языкознания. –М., – 1978. – № 2. – С. 17–24.

17 Бернштам А.Н. Согдийская колонизация Семиречья // КСИИМК АН СССР. – М.– Л., 1940. – С. 34–42; Кызласов Л.Р. Культура древных уйгуров (VIII-IX) // Археология СССР. Степи Евразии в эпоху средневековья. – М., 1981. – С. 52–54.

18 Ртвеладзе Э.В. Самарканд на Великом шелковом пути // Самарқанд шаҳрининг умумбашарий маданий тараққиёт тарихида тутган ўрни. – Тошкент–Самарқанд, 2007. – С.110–111.


Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish