А. Асқаровнинг «Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихининг баъзи бир назарий ва илмий-методологик масалалари» асарида қандай концепция илгари сўрилган?



Download 26,88 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi26,88 Kb.
#71363
Bog'liq
2-topshiriq


А.Асқаровнинг «Ўзбек халқи этногенези ва этник тарихининг баъзи бир назарий ва илмий-методологик масалалари» асарида қандай концепция илгари сўрилган?
Этногенез ва этник тарихни яъни муаян халқнинг келиб чиқишини ўрганмай туриб , унинг тарихини мукаммал яратиш мумкин эмас. Бунда этногенез муаммосини фақат ёзма манбалар асосида ўрганиш ҳам етарли эмас. Чунки ёзма манбалар , халқ тарихининг этногенез босқичини обектив илмий ўрганишда ҳар доим ҳам тўғри хулосалар чиқаришга имкон беравермайди. Масалан, собиқ совет ҳокимятининг датлабки йилларида ўзбек халқининг келиб чиқиши масаласида муаммо ечимига Ўрта Осиёдаги этносиёсий вазият ҳисобга олинмай мутлоқо туркпарстлик нуқтаи назаридан ёндашилди. Натижада бундай ёндашувга зид улароқ , фанда «панэронизм» қараш келиб чиқди . Ўша кезларда халқларнинг келиб чиқиши ҳақидаги масала ечимига ислом ақидапараслари ҳам аралашиб, «бу вақтинчалик дунёда миллий этнослар йўқ, фақат ислом миллати бор. Халқларнинг миллий тили ва этномаданий ўзига хослигига қараб эмас , балқи диний-руҳий дунёсига қараб миллатини белгиламоқ керак,» деган кнцепцияларнинг пайдо бўлиши , муаммо ечими билан боғлиқ ,фан тармоқларининг ривожланиш даражасини заифлигидан далолат беради.
XX асрнинг қирчинчи йиллари арафасида обектив тарихий жараёнлар тақазо этган ва замон талабига мос илмий концепция ишлаб чиқилди. Ўрта Осиё халқларининг келиб чиқиши муаммолари ечимига назарий ва илмий методологик асос берган бу илмий ишланмани «миллий автохтонизм концепцияси », деб аташ мумкин. Бу янги илмий назариянинг концептуал асоси «Ўрта Осиёнинг ҳар био халқи ҳозирда яшаб турган ҳудудлари билан азалдан боғлиқдир деган » қарашдан иборат. «Ҳозирги замон Ўрта Осиё халқларининг биронтаси ҳам қадимги этник гуруҳларга бевосита бориб тақалмайди. Аксинча уларнинг шаклланишида етарли туб жой халқлар ва теварак атрофдан кўчиб келган халқлар хар хил нисбатда ўз аксини топган», деган ғоялар ташкил этади. Демак, Мовароуннаҳр ва қадимги Хоразм ҳудудлари азалий ватани бўлган ўзбек халқининг илк аждодлари икки тил- туркий ва эроний тиллар туркумидаги қабила ва элатлар бўлган. Улар узоқ асрлар давомида бир ҳудудда аралашиб қўни қўшни ва қуда-анда бўлиб яшаганлар , уларнинг қоришуви жараёнида ўзбек халқи шаклланган. Ўзбек халқи икки хил тилларда сўзлашувчи аждодлардан яъни икки тил соҳиблари бўлган этник бирликлардан таркиб топган.
Маълумки этнология фанидаги мана шу илмий концепцияга кўра, ҳар бир халқнинг келиб чиқиш тарихи уч босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда қўшни , ҳудудий жиҳатдан яқин, турли тил ва лахжаларда сўзлашувчи қабила ва элатларнинг иқтисодий ва маданий алоқалари асосида этномаданий яқинлашиш , аралашиш ва этник қоришув , яъни этногенетик жараёнлар кечади. Бу ҳодиса ҳар бир ҳалқ тарихида жуда узоқ давом этадиган обектив тарихий жараён бўлиб, унинг якуни айнан олинган халқнинг шаклланишига олиб келади, яъни этногенетик жараён якунида халқ шаклланади. Халқ тарихининг этногенез қисми , унинг элат, халқ бўлиб шаклланишига қадар бўлган даврни ўз ичига олади.
Этногенезнинг бошланғия нуқтаси , унинг ибтидоси қабиладан бошланади. Агар биз Ўрта Осиёнинг энг қадимги ўтроқ , тубжой аҳолиси –ўзбек ва тожик халқлари мисолида оладиган бўлсак у ҳолда ўзбек ва тожик халқлари этногенези кишилик жамияти тарихий тараққиётининг ибтидоий жамоа тузуми охиридан (сўнги бронзадан) бошланиб, то ривожланган феодал жамиятининг XI асргача давом этади. Этногенез якунида этносга хос барча этник белгилар , этник аломатлар бирин кетин юзага чиқиб, мужассамлашаган бўлади. Этник аломатларни эса ҳудудий бирлик , иқтисодий-хўжалик бирлиги, этномаданий бирлик, антропологик тип бирлиги этник ном, ўзликни англаш , тил бирлиги ва ниҳоят сиёсий ўюшма бирлиги ташкил этади.
Иккинчи босқич бу халқ миллат тарихидир. Яъни халқ этногенези якунлагач, унинг шаклланган халқ тарихи бошланади. Ўзбекларнинг халқ тарихи тўлалигича феодал жамиятнинг ижтимои маҳсулидир. Ўзбек халқи мисолида бу этногенетик жараён XI асргача давом этди ва у Ғарбий Қорахонийлар давлати доирасида XI-XII асрларда ўз ниҳоясига етди. Шундан сўнг ўзбек халқининг этник тарихи бошланди. Ўзбекларнинг этник тарихи ҳам унинг этногенези каби узоқ давом этадиган этномаданий жараён бўлиб , у XIX асрнинг ўрталаригача давом этади. Халқ тарихи ўз иқтисодий-хўжалик ва этномаданий ривожининг маълум нуқтасига етгач , унинг миллат бўлиб шаклланиш жараёни бошланади. Бу нуқтанинг ижтимоий ҳаётда намоён бўлиши жамиятда капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг бошланиши билан юз бера бошлайди. Шунинг учун ҳам миллат капитализмнинг ижтимоий маҳсули ҳисобланади. Агар мана шу методологик принцпга асосланадиган бўлсакўзбек халқининг миллат тарихи XIX аср охири XX асрнинг бошларидан бошланади.
Халқларнинг келиб чиқиши масаласига доир методологик талабларга кўра, биринчидан, этногенез, этник тарих ва миллат тарихининг ҳар бирин алоҳида олганда, уларнинг бошланғич ва якуний нуқталари бор. Шунинг учун этногенез ва этник тарихни ўрганишда тадқиқотчи аввало ўрганаётган халқ этногенезининг қочондан бошланганлигини аниқлаб олиши керак бўлади. Чунки этнос фақат кишилик тараққиётининг маълум бир босқичда пайдо бўлади.
Этногенезнинг бошланғич нуқтаси эса этноснинг қадим замонларда яшаган «аждод» ларига бориб тарқалади. Ўрта Осиё халқларининг келиб чиқиши ҳақидаги миллий автохтонизм концепцияси илмий-методологик жиҳатдан асосли бўлсада, аммо унинг айрим томонлари жиддий таҳлил ва қўшимча илмий изланишларни талаб қилади. Масалан, ўзбек халқининг туркий илдизини Ўрта Осиёда илк бор паёдо бўлиши ёки туркийларни фақат кўчманчи халқ сифатида таърифлаш масаласи.Бу уринда замон ва макон масаласи , қадимги халқларнинг табиий – географик шароитига экологик вазиятга мослашиб хўжалик юритиш анъаналари ҳисобга олинмаган. Натижада фан Ўрта Осиёнинг туркий қабилалари «келгинди» қадимий эронзабон халқи эса «тубжой » аҳоли деб қараш каби ангашилмовчилик пайдо бўлди. Аслида миллий автохтонизм назариясида Ўрта Осиё халқларининг барчаси ҳозирда яшаб турган ҳудудлари билан азалдан боғлиқ деб таъкидлансада , ўзбек этногенезининг бошланғич нуқтаси Турк хоқонлигидан бошланади, деган тезис ўртага ташланиб, ўзбек халқининг туркий илдизини дастлаб илк ўрта асрлар даври билан кейинроқ эса антик давр билан чегаралаб қўйилди. Натижада фанда ушбу заминнинг унга қадар тарихи ва бой маданий мероси фақат эронзабон халққа тегишли, деган хулоса чиқаришга ўрин қолдирилди. Бундан ҳозиргача фойдаланиб келаётганлар орамизда йўқ эмас. Тўғри назарий қарашларда туркийгўй ўзбекларнинг асосий илдизлардан бири, ўқ томири эронзабон сўғдийлар, бохтарийлар хоразмийлар ва сак қабилалари эканлигии инкор этилмайди.
Ўзбек халқи тарихи, маданий мероси, унинг келиб чиқиши ҳақида битилган илмий мақолалар , рисолалар фундментал монографияларда асосий урғу , унинг туркий илдизи билан боғлиқ , ёзма манбаларга кўпроқ қаратиб келинди.Натижада, ўзбек халқининг суғдий негизига беихтиёр соя тушаётганлигига эътибор берилмади. Шундай қилиб , этногенез ва халқнинг этник ривожланишини ўрганишда этник белгилар ва этник омилларининг таркиб топиш жараёнини кўзатиб бориш этногенетик тадқиқотларни тўғри йўналишга солади.
Download 26,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish