9-топширик назорат саволлари



Download 15,9 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi15,9 Kb.
#64946
Bog'liq
9 milliy


9-топширик
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Миллий ғоя тарғиботида инновацион технологиялар тушунчаси

  2. Миллий ғоя тарғиботини амалга оширишнинг институционал асослари

  3. Миллий ғоя тарғиботи самарадорлигини оширишда давлат хизматлари агенлигини ривожлантириш истиқболлари


Жавоблар
1.Миллий мафкурада халқимизнинг умумий манфаатлари, орзу-умидлари мақсад ва интилишлари ўз аксини топади. Президентимиз Ислом Каримов миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадини шундай белгилайди: “Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаро ягона Ватан бахт-саодати учун доимл маъсулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчанлик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир. Шу билан бирга мен миллий истиқлол ғояси бугунги тез суръатлар билан ўзгараётган таҳликали дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросгиа, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканлигимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликни асраб-авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан. Миллий ғоянинг асосий вазифалари. Унда бош мақсадга эришишнинг восита ва усуллари, йўллари аниқланади.
2. Гоя нисбатан турғун, қатъий, мафкура эса динамик характерга эга. Чунки, мафкура инсон ва жамият ҳаётидаги объектив ва субъектив шарт – шароитларга мос ҳолда, кишиларнинг талаб, эҳтиёж, ишонч – эътиқод, манфаат ва мақсадларига мувофиқ тарзда, ўзгариб, ривожланиб боради. Президент Ислом Каримов айтганидек: «Халқ, миллат ўз миллий мафкурасини бутун умри давомида такомиллаштириб, бойитиб боради. Чунки, мафкура қотиб қолган ақидалар йиғиндиси эмас. Бу – узлуксиз жараён бўлиб, ҳаёт давом этар экан, унинг шиддатли суръат туфайли мафкуранинг олдига қўйиладиган янги – янги талаблар ҳам пайдо бўлади». Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, мафкура, ундаги ғояларнинг манфаатлашиш хусусияти билан, яъни ғоядаги шу ғоя эгаси ёки унга эргашган конкрет шахс, гуруҳ, миллатнинг туб эҳтиёж – манфаатлари ва ишонч – эътиқодлари ифодаланган тугал мазмун билан характерланади. Демак, мафкура – ғоянинг манфаатлашган мазмуни, шакли, қисми, томони, кўриниши, қиёфаси ва характеридир. Айни пайтда, мафкуранинг амал қилишида одамларнинг ундаги ғояларга бўлган ишонч – эътиқоди муҳим ўрин тутади. Бу ҳолда мафкурани тавсифловчи асосий омиллар: а) кишиларнинг талаб, эҳтиёж – манфаатлари ва уларни қондириш усул – восита, механизмлари; б) ғояларга бўлган ишонч – эътиқоднинг намоён бўлишидир
3.Бугунги кунда дунёда глобаллашув жараёнлари кучайиб, тинчлик ва барқарорликка қарши янги таҳдид ва хатарлар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай мураккаб ва таҳликали вазият соҳада амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаб, унинг фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Хусусан, оила, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар тарбияси, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларнинг юзаки тарзда олиб борилаётгани, жиноятчилик, диний экстремизм ва террористик ҳаракатларга адашиб қўшилиб қолиш, миллий қадриятларга эътиборсизлик, эрта турмуш қуриш, оилавий ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларининг аксарият ҳолларда кутилган натижани бермаётгани бу масалаларга жиддий эътиборни талаб этмоқда. Мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида энг аввало, давлат бошқаруви органларининг қуйи бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий ҳамкорлик механизмини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Ана шу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, маънавий-маърифий тарғибот ишларининг мазмун-мундарижасини тубдан яхшилаш, уларнинг кўлами ва миқёсини кенгайтириш, тизимда фаолият кўрсатаётган соҳа ходимларининг билим ва малакасини изчил ошириб бориш, туман (шаҳар) даражасидаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг барқарор тизимини йўлга қўйиш, соҳада фаолият олиб бораётган муассаса ва ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарасини оширишдир.
Download 15,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish