19-son 1
–to’plam dekabr 2021
pedagoglar.uz
76
Айниқса, мактаб ўқувчиларининг математика фанига бўлган
қизиқишини
янада ошириш, ҳамда эътибор қаратиш энг муҳим
вазифалардан бирига айланди. Математик тушунчаларни шакллантириш –
инсон ижодий фаолиятининг бутун мақсадли амалга ошириладиган
педагогик жараёндир. Унинг мақсади –
ўқувчиларни фақат математикани
билишдан эмас, балки уларни ҳаётга тайёрлаш, ўзларининг ҳаётдаги
ўринларини топа олишларига ёрдам беришдан иборат.
Тушунча –
бу предметлар ва ҳодисаларни баъзи бир муҳитни
аломатларига кўра
фарқлаш ёки умумийлаштириш натижасидир. Масалан,
сон, миқдор, кесма, тўғри чизиқ ва ҳоказо. Аломат(белги) эса предмет ёки
ҳодисаларнинг бир
-
бирига ўхшашлиги, тенглиги ёки фарқланишини
билдирувчи хоссадир.
Предметлар деганда объектлар назарда тутилади. Одатда, объектлар
маълум муҳим ва иуҳим бўлмаган хоссаларга эга. Муҳим хосса фақат шу
объектга тегишли ва бу хоссасиз объект бўла олмайдиган хоссаларга
айтилади.
Ўқувчиларда математик тушунчаларни шакллантиришнинг назарий
жиҳатлари психологик, педагогик ва бошқа фундаментал фанлар асосида
яратилади:
-
кўргазмали дастурли ҳужжатлар(ўқувчиларда математик
тушунчаларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар ва ҳоказо);
-
методик адабиётлар
(махсус журналларда чоп этилган
мақолалар,масалан, таьлим муассасалари тўғрисида ўқув қўлланмалар,
ўйинлар ва ҳоказо);
-
жамоа ва якка тартибда иш олиб бориш, илғор
тажриба ва олимларнинг фикрлари.
19-son 1
–to’plam dekabr 2021
pedagoglar.uz
77
Маълумки, ўқувчиларга математикадан таълим бериш, таълимдаги
ўқув
-
тарбия жараёнини такомиллаштиришнинг мақсадларидан бири
-
бу
ўқувчиларда математик тушунчаларни ривожлантиришдир.
Ўқувчилар математик тушунчаларини ривожлантириш учун
педагогика, фалсафа, мантиқ, психология ва бошқа бир қатор фундаментал
фанларда ўрганиладиган хусусиятлар ва қонуниятларни билиш керак
бўлади.
Ўқувчилардаги
математик билим ҳаётдан ажралмаган ҳолда дунёни
чуқурроқ, тўлароқ ўрганишга имкон яратади. Бунда ўқувчиларда
математик тушунчалардан олдин мавжуд бўлган ғоя катта аҳамиятга
эгадир. Ҳар бир янгиликдан олдин ғоя пайдо бўлади, кейин шу янгилик
ҳам келиб чиққан натижаларни исботлаш учун умумий услубни англашга
ва шу натижани умумий ифодалашга ҳаракат қилади.
Математик масалаларни ечиш жараёни ўзининг моҳияти бўйича
мустақил фикрлашни талаб қилади. Математик тушунчаларни
ривожлантириш даражаси турли инсонларда
турлича бўлади. Унинг
шаклланиши доимий машқ қилишни талаб қилади.
Психологларнинг фикрича, математик тушунчаларни шакллантириш
муаммоси мураккаб ва серқирралидир. Математик тушунчаларни
ривожлантиришда бўлган барча изланишлар икки асосий йўналишда олиб
борилмоқда. Биринчи йўналишда математик тушунчаларнинг ўзига хос
хусусиятлари таърифланади.
Шу нуқтаи назардан муаммоларни ўрганишга кўп олимларнинг
тадқиқот ишлари бу масалага бағишланган.
Уларда бир неча ғоялар аниқ акс эттирилган:
-
ғоялардан бири –
ўқувчиларнинг
амалий фаолияти бажарилишидаги айрим белгилар
Do'stlaringiz bilan baham: |