9-мавзуЎзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида иқтисодий ислоҳотлар стратегияси


Ўтиш даври зарурати ва ўзига хос хусусиятлари



Download 24,38 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi24,38 Kb.
#238366
1   2
Bog'liq
9-мавзуга

Ўтиш даври зарурати ва ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистон ўтиш даврининг аввал бошиданоқ ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш йўлини тутди, шунингдек, унинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларда мужассамлашди. Мамлакатни ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш зарурати қатор объектив шарт-шароитлар натижасида пайдо бўлди:
1. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг “Ўзбек модели”нинг ўзига хос жиҳатлари шундаки, ўтиш даври босқичма-босқич, бозор муносабатларининг ҳуқуқий асосларини ва бозор инфратузилмаларини шакллантириш, янгича шароитларда ишлаш қобилиятига эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш каби вазифаларни бажаришга мувофиқ тарзда амалга оширилади. Ўтишнинг “сакраш” ёки “инқилобий” йўллари Ўзбекистон мамлакати учун мутлақо тўғри келмайди. Бозор муносабатларига ўтиш учун шарт-шароитлар яратиш ва ислоҳотларни ижтимоий жиҳатдан ночор ижтимоий қатламларни ҳимоялаб бориш бу жараённи тадрижий тарзда кечишини тақозо этади. Ўтиш даври “шок терапияси” йўлига нисбатан узоқроқ кечсада, у миллий иқтисодиётни ривожланишига, миллий манфаатларга, иттифоқ даврида пайдо бўлган муаммоларни бартараф этишни тугаллаш ислоҳотлари мос тушади.
Зарур тайёргарликсиз даврини босиб ўтмасдан, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитларни ҳисобга олмасдан бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштириш инқироз олиб келиши, иқтисодиётни хонавайрон қилиши, бозор иқтисодиёти ғоялари обрўсини тўкиши аниқ ва равшан эди. Жаҳонда амал қилаётган эркин баҳоларга тезлик билан ўтиш аҳолини асосий қисиини қашшоқлашувига, дармодларини кескин камайишига олиб келиб, кучли ижтимоий ларзаларни келтириб чиқариши турган гап эди.
2.Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлатнинг фаол мувофиқлаштириш роли намоён бўлмаса, бир неча ўн йиллар тоталитар жамиятни ўз бошидан кечирган ўз-ўзидан ислоҳотларни амалга ошириш мутлақо мумкин эмас эди. Айниқса, ўтишнинг дастлабки даврида ҳали иқтисодиётни ўзини ўзи мувофиқлаштиришининг бозор мехнанизмлари шаклланмаган, тўлиқ бозор қтисодиётига ўтилмаган, бозор инфратузилмаси яратилмаган, рақобатдошлик учун шарт-шароитлар шакллантирилмаган бир пайтда давлатнинг ислоҳотчилик ролини оширмасдан ҳеч нарсага эришиб бўлмас эди. Айниқса, иқтисодиётдаги инқирозли вазиятларда жамиятда турли бузғунчилик ғояларига берилган гуруҳлар жамиятни яшаши учун хавф туғдирмоқда эди. Мамлакат ҳали ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришнинг моддий ҳамда молиявий ресурсларига эга эмас эди.
3.Ўтиш даврининг бошида аҳоли кескин ўзгаришларга тайёр эмас эди. Ўтиш даври бозор иқтисодиётига доир янгича фикрлашларни шаклланишига, кишиларни бозор иқтисодиёти жараёнида ўз ўрни ва ролини англашига, ўз мулкига ва ўз меҳнатининг натижаларига янгича муносабатларни шакллантиришига, ўз мажбуриятлари учун ўз бурчини англаб етишига боғлиқ эди. Бу жараёнларнинг кечиши учун қандайдир фурсат ичида улкан тайёргарлик ишларини олиб боришга зарурат бор эди. Бунинг учун ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиши тақозо этилмоқда эди.
4.Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш бошқарув кадрларининг янги авлодини тайёрлаш ва тарбиялаш учун ҳам зарур эди. Бозор қтисодиёти шароитидаги бошқарув кадрлари бозор қонунларини чуқур ўзлаштирганлиги, рақобатли бозорнинг мураккаб вазиятларида тезлик билан тўғри қарорлар қабул қилиш қобилиятига эга эканлиги, ташаббускорлиги, етакчилик сифатлари билан ажралиб туриши лозим эди. Айниқса, бозор шароитида янгича фикрлайдиган кадрлардан давлат органлари ва бозордаги ҳамкорлар билан ўзаро муносабатларда ўз мажбуриятларини бажариш бурчини сезиш масъуллигини эгаллаган бўлиши талаб этилар эди. Бу каби сифатларни шакллантириш учун вақт керак эди. Бунинг учун давлат дастурлари миқёсида таълим тизимини чуқур ислоҳ қилиш зарурати мавжуд эди. Илғор техника ва технологияни, замонавий ахборот тизимини, бир неча хорижий тилларни биладиган, ўз Ватанига садоқатли кадрларгина ўтиш даврининг муҳим стратегик вазифаларини чуқур англашлари мумкин эди.
Ўзбекистон давлати мустақилликни мустаҳкамлаш ва бозор иқтисодиётига ўтиш ислоҳотларини амалга ошириш мақсадида қуйидаги стратегик мақсадларни белгилади:
1.Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш, қудратли ва тинимсиз ривожланиб борадиган, миллий бойликнинг ортишини, кишилар ҳаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш.
2.Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш.
3.Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлатнинг бевосита аралашувидан воз кечиш, иқтисодиётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини бартараф этиш, иқтисодий омиллар ва рағбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш.
4.Иқтисодиётда моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган чуқур структуравий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.
5.Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш, уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳар бир кишига ўз меҳнатини сарфлаш соҳаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш3.
Албатта, бу ислоҳотларнинг асосий мақсади бозор иқтисодиётига ўтиш натижасида халқ фаровонлигини ошириш, мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтиришдан иборат эди. Ислоҳотлар мазмун-моҳиятини “Ислоҳот - ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун”, “Янги уйни қурмасдан туриб эскисини бузманг” каби халқ ичида машҳур бўлиб кетган шиорлар ифодалаб берган эди. Бу жараён ислоҳотлар инсон манфаатларига мос келган, унинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берган, турмуш даражасини оширишга қаратилганганлиги, ўзида миллий манфаатларни акс эттиргани учун ҳамдиёт мисли кўрилмаган даражада ривожланди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш концепцияси ва дастури энг муҳим ва долзарб вазифаларни босқичма-босқич ҳал қилишга қаратилганлиги учун ҳам ўзининг юксак натижаларини берди. Ўтиш даврининг биринчи босқичи - тоталитар ўтмишдан ҳозирги, замонавий бозор муносабатларига ўтишга қаратилган чора-тадбирлар занжиридаги бошланғич бўғин вазифасини бажарди. Бу босқичда иккита ҳал қилувчи вазифа бирданига ҳал қилинди. Бу вазифалар қуйидагилардан иборат эди:
- маъмурий-буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш;
- республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негизларини шакллантиришдан иборат.
Бозор иқтисодиётига ўтиш вазифаларини амалга оширишнинг биринчи босқичида иқтисодиётни дастлабки ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларига муҳим аҳамият бериш, уларни бажаришга барча иқтисодий ва инсоний ресурсларни сафарбар этиш натижасида мамлакат ўзида ривожланган давлатларга хос бўлган сифат белгиларини мужассамлаштира бошлади.
Бу даврда, биринчидан, ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, давлат мустақиллигининг ва ҳозирги иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Асосий Қонун - Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясини қабул қилишдек улкан яратувчилик ишлари амалга оширилди.
Иккинчидан, қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш, маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат корхоналарини, уй-жой фондини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, шунингдек, енгил саноат, қурилиш ва транспорт соҳасидаги айрим корхоналарни акциядорлик асосида қайта қуриш ҳисобига кўп укладли иқтисодиёт негизларини яратиш вазифаларини бажариш ўз ниҳоясига етди. Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилди, хусусий мулкни ҳимоя қилишнинг конституциявий ҳуқуқлари ва кафолатларини таъминлаш ишлари якунланди. Давлат хўжаликларини жамоа хўжаликларига ёки мулкчиликнинг давлатга қарашли бўлмаган бошқача шаклларига айлантириш, фермер (деҳқон) хўжаликларини, унча ката бўлмаган кооперативларни, пудратчи ва ижарачи оилавий жамоаларни ривожлантириш ҳисобига қишлоқда ишлаб чиқаришнинг чинакам ширкатчилик шакллари кад кўтарди.
Учинчидан, ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш, молиявий аҳволнинг барқарорлашувини таъминлаш иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришнинг ғоят муҳим шарти сифатида қаралди. Иқтисодиёт барқарор амал қилиб турган тақдирдагина бозор муносабатларига муваффақиятли ўтиш мумкинлиги доимо диққат марказида турди. Биринчи босқичда вужудга келаётган вазият тангликни бартараф этиш учун жадал, қаттиқ, баъзан унча одат бўлмаган чоралар кўришни, аҳолининг турмуш даражаси кескин ёмонлашиб кетишига йўл қўймасликни талаб қилган эди.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида ғоят муҳим ва биринчи даражали чора-тадбирлар ҳамда устувор йўналишлар сифатида қуйидагилар амалга оширилди:
Молиявасолиқсиёсатисоҳасида:
-қаттиқмолиявийсиёсатниамалгаоширилди, давлатбюджетидефицитинииложиборичакамайтиришга эришилди, бюджетданбериладигандотацияларвасубсидияларнингбарчатурларибосқичма-босқичқисқартириб борилди;
-бюджет маблағларидаромадтушганиданкейингинатақсимлаштирадиганйўлданоғишмайбориш, биринчидаражали, энгзарурумумдавлатэҳтиёжлариучунгинабюджетданмаблағажратиш қоидалари ўрнатилди ва уларга амал қилинди;
-халқхўжалигитармоқларини, айримкорхоналарниривожлантиришучунбюджетдан пул биланқайтармайдиганқилибтаъминлашамалиётидан воз кечилди. Ана шумақсадларучун инвестиция кредитлариданкенгфойдаланишга муҳим эътибор қаратилди;
-солиқтизиминитакомиллаштириш, бюджет даромадларибарқарорсуратдатўлдирибтурилишинитаъминлайдиган, кичиквахусусийкорхоналарнинг, чет элкапитали иштирокидаги, қишлоқхўжаликмаҳсулотиниқайтаишлайдиганвахалқистеъмолимоллариишлабчиқарадиганқўшмакорхоналарнингривожланишинирағбатлантирадиганпишиқ-пухтасолиқсиёсатиолиб борилди.
Кредит-пул сиёсатисоҳасида:
-Марказий банк бошчилигидаҳамдакенгтармоқлимустақилтижоратвахусусийбанклариккибосқичли банк тизиминивужудгакелтириш, республика ҳудудидайирик четэл банкларинингбўлимлариваваколатхоналариниочишучунқулайшароитяратилди;
-барқарор пул муомаласинитаъминлаш, кредит ванақд пул эмиссиясини, жами пулмассасинингасоссизўсишиникескинчеклаш чора-тадбирлари кўрилди;
-ЎзбекистонРеспубликасинингмиллийпулинимуомалагакиритишучунзаруриқтисодийваташкилийшарт-шароитларҳамдаимкониятларнияратилди.
Нарх-навобўйичавапулнингқадрсизланишигақаршисиёсатсоҳасида:
-нархбелгилаштизиминиянадатартибгасолиш, бозорнитартибгасолибтурувчивоситасифатиданархнингролинимустаҳкамлашга муҳим эътибор берилди;
-нарх-навониэркинқўйибюборишнинг "эсанкиратадиган" механизмиЎзбекистонучунномақбулэканлигиниқатъиянэътирофэтганҳолда, улгурживачакананархларнибосқичма-босқичэркинлаштириш, эркин (келишилган) нархлардасотиладигантоварлардоирасиникенгайтиришйўлиизчиламалгаоширилди;
-жуда тор доирадагиҳаётиймуҳимозиқ-овқатмаҳсулотлари, энгаввало, унваноннингнархинидавлаттомониданбошқарибтуриштартибинивақтинчасақлабқолишга эришилди;
-қишлоқхўжаликмаҳсулотларинингхариднархлариниизчилсуратдаоширабориб,уларнижаҳоннархларидаражасигаетказиш чора-тадбирлари кўрилди;
-монополияларгақаршичора-тадбирларниамалгаошириш, юксакдаражадамонополлашгантузилмаларниажратишҳисобиганарх-навонингсунъийравишдаоширибюборилишигайўлқўймасликчоралариникўрилди, рақобатчиликнивужудгакелтиришучун шарт-шароитларяратилди.
Бозор қтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида амалгаоширилганғоятмуҳимстратегикустуворйўналишструктуравийўзгаришларниамалгаоширишданиборатбўлди. Стратегикмаънодаўсишгаэришишучунишлабчиқаришструктурасиниўзгартиришзарур эди. Шусабаблиҳарбирбосқичдаресурслармавжудлигигақараб, энгаввало, иқтисодиётнингустунйўналишларидаструктуравийўзгаришларниамалгаоширишюзасидананиқчора-тадбирларишлабчиқилиши доимо ҳукуматнинг диққат марказида турди.
Биринчибосқичдаасосийэътиборқуйидагиларгақаратилди:
-ёқилғи-энергетикакомплексинингилдамсуръатларбиланривожланишинитаъминлаш, нефть ватабиий газ қазибчиқаришҳамдауларниқайтаишлашҳажмлариниошириббориш, шунингҳисобигареспубликанинг энергетика мустақиллигигаэришиш;
-товарларничетданкелтиришўрнигауларниўзимиздаишлабчиқарувчикорхоналарниривожлантиришасосида, бошқаминтақаларданкелтириладиганхалқхўжалигинивааҳолитурмушинитаъминлайдиганғоятмуҳиммаҳсулоттурларигареспубликанингқарамлигиникамайтиришчоралариникўриш;
-қишлоқхўжаликхомашёсинингэнгмуҳимтурларини (пахта, ипак, мева-сабзавотвабошқамаҳсулотларни) янадатўлақайтаишлаш, енгилвамаҳаллийсаноатнингтуташишлабчиқаришларини - тўқимачилик, ипйигириш, тикувчиликвабошқакорхоналарниривожлантириш;
- энгмуҳимистеъмолмоллариниишлабчиқарадигантармоқларнижадалривожлантириш, тайёрланаётганмаҳсулотхилиникўпайтириш, ош тузи, спирт, гугуртвабошқаўтакамёбтоварларниишлабчиқарувчиянгикорхоналарнибунёдэтиш.
Мамлакат аҳолисини озиқ-овқатбиланузлуксизтаъминлашиқтисодиётнибарқарорлаштиришнингмуҳимбўғинигаайланиб борди. Бу республика қишлоқхўжалигидаолибборилаётгансиёсатнингумумийустуворйўналишлариданбирига айланди. Чинакам иқтисодий мустақилликка эришиш республикада озиқ-овқат муаммосини тубдан ҳал қилишни талаб этмоқда эди. Ўша даврларда бир неча ўн йилликлар мобайнида республикага ташқаридан олиб келинаётган дон, картошка, чорвачилик маҳсулоти, шунингдек, шакар ва бошқа маҳсулотлар ўрнига уларни мамлакатимизда ишлаб чиқиб, ўзимизни ўзимиз таъминлаш вазифаси ҳам мувафаққиятли тарзда бажарилди4.
Ўзбекистоннинг экспорт қувватини бутун чоралар билан ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш иқтисодиётни мустаҳкамлашнинг ғоят муҳим шартига айланиб борди. Узоқ йиллар мобайнида республика амалда ташқи дунёдан ажратиб қўйилган эди. Биринчи босқичнинг асосий вазифаси жаҳон ҳамжамиятида қатъий ўринга эга бўлишдан, ишончли шерик эканлигимизни кўрсатишдан, ғоят кенг ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатишдан иборат бўлди.

1 Каримов И.А.Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар// Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.-Б.11.

2Каримов И.А.Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли.//Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд.-Т.:Ўзбекистон, 1996.-Б.46-47.



3Қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида//Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.Т.3.-Т.:Ўзбекистон,1996.-Б.183-184.

4Батафсилроқ қаранг: Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида//Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.Т.3.-Т.:Ўзбекистон,1996.-Б.184-189.

Download 24,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish