9-мавзу: НОЭЛЕКТР КАТТАЛИКЛАРНИ ЎЛЧАШ - Маъруза режаси:
- 1. Ноэлектр катталикларни ўлчаш ҳақида маълумотлар.
- 2. Ноэлектр катталикларни ўлчов ўзгарткичлари.
- 3. Ноэлектр катталиклар ўлчов ўзгарткичларини қўлланиши.
- Ўқув машғулотининг мақсади: Ноэлектр катталикларни ўлчаш ҳақида маълумот бериш. Ноэлектр катталиклар ўзгарткичлари турлари ва тавсифларини ўрганиш ва қўлланиши тўғрисида маълумот олиш.
Илмий тадқиқотларда, технологик жараёнларда, янги машина ва аппаратларни яратиш ва уларни созлаш ҳамда ишлатиш жараёнида ноэлектр катталикларни электр усулида ўлчашга тўғри келади. - Илмий тадқиқотларда, технологик жараёнларда, янги машина ва аппаратларни яратиш ва уларни созлаш ҳамда ишлатиш жараёнида ноэлектр катталикларни электр усулида ўлчашга тўғри келади.
- Ноэлектр катталиклар - механик, иссиқлик ва бошқа катталикларни ўлчаш учун хизмат қилувчи электр асбоблари ва усуллари қатор афзалликларга эга.
- Булар ноэлектр катталикларнинг қийматинигина эмас, балки уларнинг сифатини ҳам аниқлаш, ўлчаш ва белгилаш имконини беради.
Электр ўлчаш усуллари ва асбобларининг афзалликларига киритиш мумкин: - Электр ўлчаш усуллари ва асбобларининг афзалликларига киритиш мумкин:
- -асбоб сезгирлигини катта оралиқда осонгина ўзгартириш;
- -тез ҳамда секин ўтувчи жараёнларни ўлчаш ва ёзиб олиш мумкинлиги;
- -олисда туриб ўлчаш ва ўлчаш натижаларини олиш масофага узатиш мумкинлиги;
- -ноэлектр асбоблар билан ўлчаш мумкин бўлмаган жойлардаги катталикларни ўлчаш ва узатиш мумкинлиги; -
- -ўлчаш натижаларини марказлаштириш ва ўлчаш объектига қайтадан автоматик равишда таъсир этиш иммконияти ва бошқалар.
Ноэлектр катталикларни ўлчаш ахборот-ўлчов техникасининг каттагина соҳасини ташкил этади, буларнинг асбобларини ишлаб чиқариш асбобсозлик саноатининг йирик тармоғига айланган. - Ноэлектр катталикларни ўлчаш ахборот-ўлчов техникасининг каттагина соҳасини ташкил этади, буларнинг асбобларини ишлаб чиқариш асбобсозлик саноатининг йирик тармоғига айланган.
- Ноэлектр катталикларни ўлчайдиган электр асбоблар таркибида ноэлектр катталикларни электр катталиклар (ток, кучланиш, қувват) га ёки электр параметрлари (қаршилик, индуктивлик, ва б.қ.) га айлантириб берувчи бир ёки бир нечта ўлчов ўзгарткичлари бўлади.
- Ўлчов ўзгарткичини, одатда, датчик деб аталади.
- Ўлчанадиган ноэлектр катталик Х ўлчов ўзгарткичи (ЎЎ) нинг киришига берилади. Ўлчов ўзгарткичининг чиқишидаги электр катталик У электр ўлчов асбоби (ЭЎА) ёрдамида бевосита ва ёки билвосита усулларда ўлчанади.
- Электр ўлчов асбобининг шкаласи ўлчанадиган ноэлектр катталик бирлигида даражаланади, бу эса ўлчашни тезлатади ва ўлчаш хатолигини камайтиради.
- Ноэлектр катталикни электр усулида ўлчашнинг оддий структура схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |