9-мавзу. Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг пул-кредит сиёсати воситалари



Download 27,5 Kb.
bet1/6
Sana03.04.2022
Hajmi27,5 Kb.
#525652
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-мавзу.ИДТТС


9-мавзу. Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг пул-кредит сиёсати воситалари.
9.1. Пул ва пул муомаласи, пулга бўлган талаб ва пул таклифи
Пул – умумий эквивалент ролини ўйновчи товардир. Пулбу ҳамма товарларни сотиш ва сотиб олиш мумкин бўлган, умумий эквивалент ролини ўйновчи махсус товардир. Пулнинг моҳиятини тўлароқ тушуниш учун унинг қуйидаги асосий вазифаларини кўриб чиқамиз: 1) қиймат ўлчови; 2) муомала воситаси; 3) бойлик тўплаш воситаси; 4) тўлов воситаси.
Пулнинг ўз вазифаларини бажариш жараёнидаги тўхтовсиз ҳаракати пул муомаласи дейилади. Мамлакат пул тизимининг муҳим таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
1) миллий пул бирлиги (сўм, доллар, иена, фунт стерлинг, марка ва ҳ.к.);
2) нақд пул муомаласида қонуний тўлов воситаси сифатида амал қилувчи қоғоз, танга ва кредит пуллар тизими;
3) пул эмиссияси, яъни белгиланган қонуний тартибда пулни муомалага чиқариш тизими;
4) пул муомаласини тартибга солувчи давлат идоралари.
Муомала учун зарур бўлган пул миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
,
бу ерда:
Пм — муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори;
Тб — сотилиши лозим бўлган товарлар суммаси (товарлар миқдори × нархи);
Хк — кредитга сотилган товарлар суммаси;
Хт — тўлаш муддати келган товарлар ва хизматлар ҳамда бошқа тўловлар суммаси;
Ат — пулнинг айланиш тезлиги.


Пул миқдорига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиб, пул муомаласининг қуйидаги қонунига таъриф бериш мумкин: бошқа шароитлар ўзгармай қолганда, муайян даврда муомала учун зарур бўлган пул миқдори сотишга чиқариладиган товарлар суммасига тўғри мутаносиб, пулнинг айланиш тезлигига тескари мутаносибдир.
Бизнинг республикамизда умумий пул миқдори қуйидаги (таркиб)лар асосида ҳисобланади:
М0 — муомаладаги нақд (қоғоз ва металл) пуллар.
М1 = М0 + аҳолининг жорий ҳисоб варақларидаги пул қолдиқлари, корхоналарнинг ҳисоб варақларидаги пул маблағлари, банклардаги талаб қилиб олиш мумкин бўлган пул омонатлари.
М2 = М1 + тижорат банкларидаги муддатли омонатлар ва жамғарма ҳисоб варақларидаги пуллар, ихтисослаштирилган молиявий муассасалардаги депозитлар ва бошқа активлар. Мазкур агрегат таркибига кирувчи пул маблағларини бевосита бир шахсдан бошқа бирига ўтказиш ҳамда айирбошлаш битимларида фойдаланиш мумкин эмас. Улар, асосан, жамғариш воситаси вазифасини бажаради.
М3 = М2 + банк сертификатлари + аниқ мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари.
Демак, пул массасининг ҳар бир алоҳида агрегати ўзининг ликвидлиги даражасига кўра фарқланади. Ликвидлик — бу турли активларнинг ўз қийматини йўқотмасдан (энг кам харажатлар асосида) тезлик билан нақд пулга айлана олиш қобилиятидир.
Пул бозори — бу мамлакатдаги пул миқдори ҳамда фоиз ставкасининг турли даражаларида пул маблағларига бўлган талаб ва пул таклифининг ўзаро нисбатини ифодаловчи механизм. Пул таклифи — бу бозорда пул сифатида муомалада бўлган турли хил молиявий маблағлар, яъни пул агрегатлари йиғиндиси ҳисобланади.
Мамлакатдаги пул таклифи, асосан, Марказий банк томонидан тартибга солинса-да, у иқтисодиётдаги барча таклифни қамраб ололмайди. Чунки бу жараёнга уй хўжалиги хатти-ҳаракати ҳамда тижорат банкларининг сиёсати ҳам таъсир кўрсатади.

Download 27,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish