ХОТИРА ВА УНИНГ АСОСИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ Режа: 1. Хотира ҳакида умумий тушунча 2. Хотира турларининг психологик таснифи 3. Хотиранинг физиологик асослари Таянч сўз ва иборалар: Ихтиерий, ихтиерсиз, практив, репрактив, моционал, парамнезия, индукция, репрадукция, феноменал, эйдетизм 1. Хотира ҳакида умумий тушунча - Индивиднинг ўз тажрибасида эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади.
- Хотира атроф муҳитдаги воқелик ни бевосита ва билвосита, ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда, пассив ва актив ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик йўл билан акс эттирувчи эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайтадан эсга тушириш, унутиш ҳамда таниш, эслашдан иборат психик жараён алоҳида ва умумийлик намоён қилувчи ижтимоий ҳодиса, барча таассуротларни ижодий қайта ишлашга йўналтирилган мнемик (юнон mnema-хотира) фаолиятдир
Таърифда хотиранинг эсда олиб қолиш, зсда сақлаш, эсга тушириш, унутиш, таниш, эслаш каби асосий жараёнлари алоқида ажратиб кўрсатилган, лекин уларнииг ҳар бири мустакил ҳолат ва жараён ҳисобланмайди. - Таърифда хотиранинг эсда олиб қолиш, зсда сақлаш, эсга тушириш, унутиш, таниш, эслаш каби асосий жараёнлари алоқида ажратиб кўрсатилган, лекин уларнииг ҳар бири мустакил ҳолат ва жараён ҳисобланмайди.
- Инсон томонидан муайян бир материални эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш унииг индивидуал тажриба кўлами, билим савияси ва ақл-заковати даражасига боғлиқдир.
- Хотиранипг бош роли ўтмишда юз берган нарса ва ҳодисаларни акс эттириш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳозирги ва келгусида амалга ошириш режалаштирилган воқеликнинг рўёбга чиқишини таъминлайди.
Мнема (юнон mnema-хотира) хотиранинг ўзига хос моддий асосларини белгилаш учун ишлатиладиган атама, И. П. Павлов таълимотига кўра, хотиранинг моддий асоси бош мия қобиғида ҳосил бўлган муваққат асаб боғланишларидир. Шунингдек, боғланишларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг мустаҳкамланиши ва кейинчалик жонланиши ёки фаоллашувидир. - Мнема (юнон mnema-хотира) хотиранинг ўзига хос моддий асосларини белгилаш учун ишлатиладиган атама, И. П. Павлов таълимотига кўра, хотиранинг моддий асоси бош мия қобиғида ҳосил бўлган муваққат асаб боғланишларидир. Шунингдек, боғланишларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг мустаҳкамланиши ва кейинчалик жонланиши ёки фаоллашувидир.
- Амнезия - хотира фаолиятининг қисман бузилиши ёки тўлиқ йўқолишидаи иборат руҳий нуқсон. Амнезия ҳолатида киши баъзан ҳатто ўз исми шарифини унутиб қўйиши ҳам мумкин. Амнезия ҳолати турли касалликлар (мас. менингит) ёки бош мия қобиғининг зарарланиши натижасида содир бўлади.
- Реминисценция (лат. reminiscen сал-пал эслаш) реминисценция; зарур пайтда эсга тушмаган ёки аввал унутилган деб ҳисобланган материалларнинг кейинчалик эсга тушишидан иборат хотира жараёни; вақтинчалик унутиш. Реминисценциянинг сабаби асаб тизимининг чарчаши, заҳарланиши ёки шахснинг кучли ҳаяжонланиши ва ҳоказолардан келиб чиқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |