Николай Коперник (1473-1543) Полшанинг Торун шаҳрида Германиядан келган савдогар оиласида туғилган. Краковдаги Ягеллон университетининг санъат факултетида, кейин Болония университетининг ҳуқуқ факултетида ва Падуа университетида таҳсил олди. Феррара университетида илоҳиёт бўйича докторлик даражасини олган.
Коперник 1503 йил охирида ўз ватанига қайтиб келиб черков руҳонийси сифатида меҳнат қилган. Меҳнатдан бўш вақтида астрономик тадқиқотлар олиб борди. Шунингдек Фромборкда шаҳар аҳолисининг уйларини сув билан таъминлайдиган гидравлика машинасини лойиҳалаштирган ва қуришни ташкил қилган, Полша зарбхонасини ишга туширишда иштирок этган. 1519 йилда у ҳатто вабо эпидемияси билан курашишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, Коперник ҳам рассом эди - ҳозир унинг автографи билан автопортрет нусхаси Краковдаги Ягеллон университетида сақланади. Салибчилар билан уруш пайтида, унинг қўмондонлигида Олштйндаги кичик гарнизони шаҳарни ҳимоя қилиш ва ҳимоя қилишга муваффақ бўлди. 1521 йил апрелда тинчлик шартномаси тузилгандан сўнг, Коперник Вармия комиссари, 1523 йил кузида эса бўлим канслери этиб тайинланди.
Н. Коперник 1530-йилларнинг бошларида “Осмон сфераларининг айланиши тўғрисида” асарини ёзишни якунланди. Коперникнинг фикрича, одам осмон жисмларининг ҳаракатини Ердаги турли жисмларнинг ҳаракати каби, унинг ўзи ҳаракатланаётганда идрок этади. Ердаги кузатувчига Ер ҳаракатсиз, Қуёш эса унинг атрофида ҳаракатланаётгандек туюлади. Дарҳақиқат, буни математик жиҳатдан биринчи бўлиб Коперник исботлаган, айнан Ер Қуёш атрофида айланади ва бир йил ичида ўз орбитасида тўлиқ инқилоб қилади. Буюк полшалик олим вафот этаётгандагина дўстлари унга “Осмон сфераларининг айланиши тўг‘рисида” китобининг биринчи босма нусхасини олиб келишди. Ва 1543 йил 24 майда Николай Коперник вафот этди.
Николай Коперник (1473 - 1543) астрономик тадқиқотларга таяниб, ҳаётнинг тубдан бошқача манзарасини илгари сурди:
• Ер коинотнинг маркази эмас (геоцентризм рад этилди);
• Қуёш Ерга нисбатан марказ (геоцентризм ўрнини гелиоцентризм эгаллаган), Ер Қуёш атрофида айланади;
• барча космик жисмлар ўз траекторияси бўйлаб ҳаракатланади;
• макон чексиздир;
• коинотда содир бўлаётган жараёнлар табиат нуқтаи назаридан тушунтирилиши мумкин ва “муқаддас” мазамунга эга эмас.
Николай Кузанский (1401-1464) Германия жанубидаги Триер епархиясининг Мозел соҳилидаги Куза қишлоғида туғилган. Голландиянинг Девентер шаҳридаги "умумий ҳаётнинг биродарлар" мактабида ўқиган. Мактабни битириб Германиянинг Гейделберг университетига ўқишга кирди. 1417 йилда Падуада черков ҳуқуқи мактабида ўқишни давом эттирган. 1423 йилда илоҳиёт (каноник) ҳуқуқи доктори унвонини олди.
Николай Кузанскийнинг илоҳиёт соҳаси билан бирга давлат бошқаруви масалаларида ўз ғояларини баён қилган. У халқнинг иродаси илоҳий ва табиийдир, черков ва давлат учун бир ҳил аҳамиятли эканлигига ишонар эди. Ҳар қандай ҳукмдор, папа ёки подшоҳ, фақат умумий (халқ) иродани ифода этиши керак. Бироқ, амалиётда ишлаганида Папа Евгений IV соборнинг ўзи таклиф қилган ислоҳотларни амалга оширишга ожиз деган қарорга келди.
Кузуанский фалсафада муҳим аҳамиятга эга самарали ғоя - қарама-қаршиликлар ўзаро мос келиши мумкинлигини ишлаб чиқди. У урушлар ва низоларни тугатиш учун барча христианларни бирлаштириш керак деб ҳисоблади.
1440 йилда Николайнинг “Олимнинг билмаслиги тўғрисида” (Об ученом незнании) деб номланган фалсафий китобини нашр этди. Унда барча табиий ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлиги, қарама-қаршиликларнинг мос келиши, космоснинг чексизлиги, исон микрокосмни ташкил этиши тўғрисидаги ғояларни илмий асослаган.
1440 йилда тайёрланган “Илмий жаҳолат тўғрисида” рисола ва 1442-1445 йилларда ёзган “Тахминлар ҳақида” (О предположениях) тўртта кичик рисолаларида кишининг Худонинг жисмига сирли қуйилиши, киши Худони билиш жараёнида ўзи ҳам илоҳийлик фазилатларини ҳосил қлиши тўғрисидаги қарашларини баён қилди. У илоҳий борлиқ табиат ва дунё тақдирида диний вазифани бажаради. Худосиз моддий, реал объектлар ҳеч нарса эмас, агар Худони нарсаларсиз тушунишга ҳаракат қилсак у бор, лекин нарсалар мавжуд эмас”лиги тўғрисида фаразларини баён қилган.
Николай Кузанский 1448 йилда кардинал унвони берилган. 1450 йилда унинг тўртта китоби “Оддийлик” (Простец) номи билан нашр этилди. Унга 2 та “Донолик ҳақида” диалоглари ҳамда “Ақл ҳақида” ва “Тарозилар билан ўтказилган тажрибалар тўғрисида” диалоглари. Бу китобларда халқдан чиққан содда киши олий ҳикматни англаш масаласида “олимлар”га сабоқ беради.
“Оғирликлар билан тажрибалар тўғрисида” суҳбатида Николай Кузанский тажрибани табиатни билиш методи деб ҳисоблаган. Биринчи бўлиб Европанинг географик харитасини тузди, Юлиан календаридаги ҳатоларни тўғирлашни таклиф этди. Унинг таклифи 150 йилдан кейин амалиётга тадбиқ этилган. Шунингдек атоқли математика тарихчиси Кантор файласуфнинг математика тарихида, хусусан, айланани квадратга солиш, чексиз кичик миқдорларни ҳисоблаш масалаларини ечишда бебаҳо хизмат ҳисса қўшганлигини қайд этган. У космология соҳасида коинотнинг чексизлиги ҳақидаги ғояни баён қилган.
1453 йилда унинг “Имоннинг розилиги тўғрисида” (О согласии веры) рисоласини ёзган. Рисолада барча ақл-идрокли мавжудотларнинг дини ягона, фақат маросимларда фарқ мавжудлиги ғоясини асослади. Шундай қилиб, у турли диний маросимларда битта мазмун мавжуд эканлигини англади. Усмоний турклар христиан дунёсини исломлаштиришга ва хрестианлар эътиқодини ёйиш учун салиб юришларини ташкил этиш режаларини тузаётган бир пайтда Кузанский диний бағрикенгликка даъват қилди. 1464 йилда ёзилган "Қуръонни рад этиш" асарида ислом ва насронийлик ўртасидаги ўзаро ўхшашликларни баён қилган.
Николай Кузанский 1464 йилда Италиянинг Тоди шаҳрида вафот этди. Атоқли немис илоҳиётчиси ва файласуфининг ғоялари нафақат тарихий аҳамиятга эга. Улар борлиқ ва Худони билиш муаммолари билан шуғулланган диний мутафаккирларнинг кўп авлодларига ижодий туртки вазифасини ўтади.
Парацелс (Филипп Ауреол Теофраст Бомбаст фон Гогенгейм) (1493-1541) - Уйғониш даври шифокори (ҳаётлиги даврида “тиббиёт Лютери” таҳаллуси берилган), табиатшуноси. Швейцариялик мутафаккир. “Афсунгарлик фалсафаси”, “Сеҳргарликнинг 30 шаклини талқини” (Толкование 30 магических фигур) ва бошқа асралари чоп этилган. У асарларида Худо яратган бирламчи материя ўз-ўзидан ривожланиш хусусиятига эгалиги ғояснини илгари сурган. Инсон (микрокосмос) табиатнинг (макрокосмос) бир қисми бўлиб, уни билишга қодир. Инсоннинг билиш фаолиятининг асосини тажриба ташкил этади. Инсониятнинг ақл кучига ишониб, уларни “муқаддас китоблар”ни эмас, балки табиатни ўрганишга даъват этган. Ўрта асрларда давлат сиёсатини, схоластика ва динни табийликдан чекингани учун танқид қилди. Ўша даврда дунёни билишда ҳукмронлик қилган анти-илмий қарашларни танқид қилди. Унинг қарашлари антропоцентризм ва панпсихизм ғояларига асосланар эди. Воқеа ва ҳодисларнинг асосини сирли “архей” (руҳ) ташкил этади деган ҳулосага келди. У тиббиёт ва кимёга фанни олиб киришни таклиф этиши билан бирга алҳимия ва сеҳргарликнинг кучига ишонган.
Ўрта асрларда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши фан ютуқларига таянади. Ўша даврда амалга оширилган буюк кашфиётлар мутафаккирларнинг машаққатли меҳнати ва жасоратига боғғлиқ бўлган. Биз Уйғониш даври мутафаккирларини фанда амалга оширган кашфиётлари тўғрисида гапирар эканмиз Николо Макиявеллининг ижтимоий-сиёсий қарашларини ўрганишимиз зарур бўлади.