Николло Макиавелли (1469-1527) ёзувчи, дипломат. Унинг асарлари замондошлари томонидан зиддиятли қабул қилинди. Айниқса протестантлар ва католиклар томонидан унинг асарларини қоралади. Чунки у асарларида насронийликни, хусусан, папаликни танқид қилган. Макиавелли фикрича, папалик ҳарбий жасоратга путур этказади ва салбий рол ўйнади, у Италиянинг парчаланиши ва хўрланишига сабаб бўлган. Шунингдек унинг қарашлари шарҳловчилар томонидан кўпинча бузиб кўрсатилиб, унинг давлатчиликни барпо этиш ва ҳимоя қилиш ҳақидаги иборалари матндан олиб ташланиб ҳукмдорларнинг ғаразли маслаҳатчиси сифатидаги имиджи юзага келтирилди.
Унинг қарашлари “Тит Ливийнинг биринчи декадаси ҳақидаги нутқ”, “Ҳукмдор”, “Уруш санъати тўғрисида” ва бошқа романлари, песалари, лирикаси ва фалсафий нутқларида аниқ ифодаланган.
Асарларида асосий фалсафий тушунчаларга таъриф берди: Фазилат. Бу инсон куч-қуввати ва истеъдодини ўз ичига олади. Одамларга омад келтириши билан бирга тарихнинг ҳаракатлантирувчи кучларидир. Тақдир – жасорат ва меҳнатга қарши тушунча. Еркин ирода - унинг тимсоли сиёсатда намаён бўлади.
Ижтимоий ва фалсафий қарашлари инсон табиати тамойилига асосланади. Бу тамойил кўпқиррали бўлиб, синфий мансублигидан қатъи назар, барча одамларга хосдир. Инсон табиатан гуноҳкор мавжудот: унга ношукурлик, ўзгарувчанлик, иккиюзламачилик, ёлғончилик, ўз фойдасини ўйлаш каби иллатлар хосдир. Шунинг учун инсоннинг худбинлик моҳиятини кучли қўл назорати остида сақлаш керак.
Шахснинг ривожланиши ва яратилиши ҳақидаги қарашларида илоҳий сабабни инкор этиб диндан узоқлашди. Фақат доно ҳукмдоргина халқни бошқара олади, деб ҳисоблаган. Умуман олганда, мутафаккирнинг фалсафаси инсон руҳиятининг юксак ҳислатларини намоён қилишига шарт-шароит яратишга эътибор қаратди.
Инсон тақдирга ёки тасодифга умид қилиб яшашмаслиги керак, балки ўзини тўла намоён этишига имкон берувчи қоида ва сабабларга таяниб иш кўриши лозим. Кишининг яшашдан мақсади давлатга хизмат қилишдир.
Файласуфнинг фикрича, давлат инсоннинг шахсиятпарастлик табиати ва бу табиатни зўравонлик билан жиловлаш заруратидан вужудга келган. Давлатнинг идеал намунаси Рим Республикаси бўлиб, унинг байроғи остида яшаган барча халқлар ички тартиби билан ажралиб туради. Бундай идеал давлатга еришиш учун жамиятда фуқаролик ахлоқини ривожлантириш зарур. Идеал сиёсий тамойилларга ега идеал давлатни қуриш учун идеал ҳукмдор зарур. Бундай киши шараф ва қадр-қимматни, айёрлик ва жасоратни, ақлнинг нафосатини ва бир оз ёвузлик каби сифатларга эга бўлиши керак.
Ёзувчининг асарлари замондошларида катта қизиқиш уйғотди ва қабул қилинди. Унинг номи сиёсатда – макевиализм деб аталиб, унда мақсадга эришишда ҳар қандай воситалалардан фойдаланиш тимсоли бўлиб қолди.
Николо Макиавелли ижтимоий-сиёсий тизимни ўрганишга қаратилган бўлса Жордано Бруно (1548 - 1600) Коперникнинг фалсафий ғояларини ривожлантирди ва чуқурлаштирди. Унинг қарашларига хос асосий жиҳатлар қуйидагилардан иборат:
• Қуёш фақат Ерга нисбатан марказдир, лекин Оламнинг маркази эмас;
• Оламнинг маркази йўқ ва чексиздир;
• Олам галактикалардан (юлдузлар кластерларидан) иборат;
• Юлдузлар - Қуёшга ўхшаш ва ўз сайёра тизимига эга бўлган осмон жисмлари;
• Оламдаги оламлар сони чексиз;
• Барча самовий жисмлар - сайёралар, юлдузлар, шунингдек, улардаги барча нарсалар ҳаракатланиш хусусиятига эга;
• Оламдан ажратилган Худо йўқ, Олам ва Худо бир бутундир.
Леонардо да Винчи (1452 - 1519) –Уйғониш даврининг буюк рассоми ва даҳо мутафаккири сифатида ном қозонган. 1452 йилда Винчи шаҳри яқинида туғилган (шунинг учун фамилиясининг префикси). Унинг фаолияти расмчилик, меъморчилик ва ҳайкалтарошлик билан чекланмайди. Aниқ фанлар (математика, физика) ва табиий фанлар соҳасидаги улкан ютуқларга эришган. Унинг кашфиётлари:
-“Танк” (италянча карро армато) – замбараклар билан жиҳозланган арава, металл зирҳ билан қопланган. Aравани одамлар бошқарган. Танк кўринишидан тошбақага ўхшаш бўлиб, қуроллар сони 36 тага етган;
-“Сув остига шўнғиш кийими” (ёки космик кийим: италянча скафандро) теридан тикилган, қамишдан нафас олувчи трубкалар билан жиҳозлан;
-“Вертолёт” (италянча Вите аеро) крахмалланган зиғир парраги қўлда ҳаракатга келтирилган;
-“Пашют” (италянча параcадуте) 7 метр баландликдаги мато, гумбаз шаклида;
-“Делтаплан” (италянча маcчина воланте) ёки “Орнитоптер”, прототипи Дедал даврига тўғри келади, ҳаракатланувчи қанотлар педаллар билан бошқарилган;
-“Рицар робот” (италянча Лаутома cавалиере);
-“Автомобил” ёки “ўзиюрар арава” (италянча Cарро семовенте) уч ғилдиракли пружинали механизм;
-“Пулемёт” (тўп: италянча каннон) кўп стволли зарбли милтиқ, уч қатор мушкетлардан тузилган;
-“Велосипед” (италянча биcиcлетта) иккита ёғоч ғилдираги ва педаллари бор механизм;
-Прожектор катталаштирувчи линзали шамдан ясалган;
-Ғилдирак қулфи;
-Қутқарув доираси (круги), (италянча салвагенте) [6].
Леонардо самолёт яратиш ғояси билан жиддий шуғулланган Қанотларига таянувчи оддий қурилма (Даедал ва Икар) ишлаб чиқди. Тўлиқ бошқариладиган самолёт тайёралаш орзусини кучлантириш механизми (двигател) йўқлиги сабабли ҳаётга тадбиқ этаолмади. Шунингдек вертикал қўниб ва учадиган воситасининг чизмасини тайёрлади.
Леонардо да Винчининг машҳур расмлари – “Сирли оқшом”, “Ғордаги Мадонна”, “Мона Лиза” ва бошқалар. Рассомчилик санъатида даҳо асарлар ҳисобланади. Улар орқали Леонардонинг ҳар қандай ишни талабчанлик ва жуда катта аниқликда бажаришга интилган. Бирон воқеа ёки насрсанинг тасвирини чизишдан олдин объектни тўлиқ ўрганиб чиққан.
Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари шуни кўрсатдики, унинг кашфиётлари, илгари сурган назариялари ва фаразлари кўп ҳолларда фан ривожланишидаги йирик кашфиётлардир. У кўплаб илмий муаммоларни ҳал этилишини бошлаб берди, янги фанлар асосчиси бўлди. Марксизм асосчиларидан бири бўлган Ф.Энгельс ўзининг “Табиат диалектикаси” асарида унинг номи остига “буюк” сўзини қўшиб қшйган.
Леонардонинг илмий қизиқиш кўлами ниҳоятда кенг - у тўлиқ маънода энциклопедиячи мутафаккирдир. Ўзининг ҳотира дафтарларида анатомия, физиология, зоология ва ботаника фанларидан илмий аҳамиятга эга эслатмалар ва хулосалари мавжуд. Леонардо табиатшунослик муаммолари билан жуда ерта қизиқа бошлаган, дастлаб Флоренсияда машҳур рассом ва ҳайкалтарош Aндреа Верроккиодан бу соҳада таҳсил олган. Ўша йилларда у математик ва шифокор П.Тосканеллининг маслаҳатларидан фойдаланган. Кейинчалик Миланда, Павиа университети олимлари ва миланлик олимлар билан мулоқот қилиб табиатшуносликка оид адабиётлари билан танишди. Aристотел анъаналарини қайта кўриб чиқиш билан илм-фандаги инқилоб билан боғлиқ баҳслар марказида бўлди. Бутун ҳаёти давомида табиат сирларини очишга ҳаракат қилди, кузатишлар, таққослашлар, материаллар тўплаш ишларида фаол иштирок етди, ўзини қизиқтирувчи муаммога қайта-қайта қайтиб, янгиликлар излади.
Леонардо ўз даврининг долзарб илмий муаммоларини ўрганишнинг марказида бўлди, унинг тадқиқотлари, фикрлаш тарзи, таклифлари Уйғониш давридаги ғояларнинг умумий оқимида борди. Леонардонинг турли ихтисосликдаги тадқиқотчилар билан илмий ҳамкорлиги ҳақида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Фан тарихи тадқиқотчиси Даннеманн Леонардонинг кўзнинг обскур камераси билан ўхшашлигини еслатиб ўтганлигини, капиллярликни - тор найчаларда суюқликнинг кўтарилиши билан боғлиқлигини аниқлаганлигини қайд етган.
Санъатшунослар Леонардонинг ижоди рассомчилик фаолияти билан боғлиқлигини, илмий фаразлари билан бир ҳил манбалардан озиқланганлигини таъкидлайди. Илмий изланиш усуллари унинг дунёни кўриш қобилиятига, санъатдаги ижодий фаолиятига самарали таъсир кўрсатди. Табиатшунослик соҳасидаги қарашлари инқилобий мазмунга эга бўлган. У эски назариялар ва билимнинг эски усулларини рад етган. Табиатни тажриба ва эксперимент орқали билиш унинг талаби ва ишончига айланган. У алкимё ва алкимёгарларни қатъий рад етди, уларнинг илмга қарши моҳиятини таъкидлаган.
Мутафаккир экспериментал табиатшуносликнинг пойдеворига асос солган мутафаккирлардан бири эди. Тажрибалар тарафдори бўлиш билан бирга, унинг ўзи ҳам муаммоларни ҳал қилиш учун тажрибани мунтазам равишда қўллаган.
Мутафаккир инсоннинг тана аъзолари тузилиши ҳайвонларнинг тана аъзоларига таққослайди. Шер, туя, мушук, леопард ва итнинг тузилишини акс еттирувчи расмлари ва анатомияга оид кўплаб расмлари сақланиб қолган.
Леонардонинг қимматбаҳо ёзувлари ва расмлари даҳо олим ва рассомнинг ички дунёсига кириб боради, унинг иш усуллари, дунёни кўриши ва идроки, ниҳоят, табиатга бўлган қарашлари ҳақида тасаввур беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |