9-Мавзу: Буғлаткичлар турлари ва қурилмалар конструкциялари Буғлатиш усуллари


Кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш



Download 0,83 Mb.
bet4/8
Sana01.07.2022
Hajmi0,83 Mb.
#728537
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-Ma'ruza

Кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш. Бу турдаги қурилмаларда иситувчи буғ сифатида иккиламчи буғ ишлатилади. Натижада жуда катта миқдорда иссиқлик тежалади. Эритмадан 1 кг сувни буғлатиш учун иситувчи, тўйинган сув буғининг солиштирма сарфи қуйидагича :
- бир корпусли қурилма учун 1,1...1,2 кг;
- икки корпусли қурилма учун 0,55 кг;
- уч корпусли қурилма учун 0,40 кг;
- тўрт корпусли қурилма учун 0,30 кг.
Кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш жараёнини юқори босимли иситувчи буғ ёки вакуум ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Буғлатиш корпусларидаги босим шундай бўлиши керакки, унга узатилаётган буғ температураси, шу корпусдаги эритманинг қайнаш температурасидан юқори бўлиши таъминланиши керак. Охирги корпусдаги иситувчи буғнинг босими техник – иқтисодий ҳисоблар асосида аниқланади.
Иситувчи буғ ва эритманинг ҳаракат йўналишига қараб параллел (бир хил), қарама - қарши ва комбинацияланган йўлли кўп корпусли буғлатиш қурил-маларига бўлинади. 4.50а-расмда уч корпусли параллел йўналишли буғлатиш қурилмаси келтирилган.
4.50б-расмда уч корпусли қарама - қарши йўналишли буғлатиш қурилмаси тасвирланган. Янги иситувчи буғ 1-корпусга ҳайдалади, иккиламчи буғлар эса 1-корпусдан 3-га қараб ҳаракат қилади. Бошланғич эритма эса, аввал 3-корпусга юкланади, сўнг эса 3-корпусдан 1-корпус томон қараб узатилади. Қуюқлаштириб бўлинган эритма 1-корпуснинг пастки қисмидан чиқариб олинади. ¥ар бир кейинги корпусдаги босим аввалги корпусникидан кам бўлгани учун, эритмани узатиш учун насос 5, 6, 7 лар хизмат қилади.
Комбинациялашган буғлатиш қурилмаларида эритмани киритиш ва чиқариш вариантлари турлича бўлиши мумкин.
Параллел йўналишли буғлатиш қурилмасининг афзалликлари: эритмани корпусдан корпусга узатиш учун насос керак эмас.
¥ар бир кейинги корпусда, юқори концентрацияли эритма, нисбатан пастроқ босимда буғлатилади.
Шу охирги корпусдаги иссиқлик ўтказиш коэффициенти биринчисига қараганда анча кичик бўлади.
Қарама - қарши йўналишли буғлатиш қурилмасининг афзалликлари: жуда юқори концентрацияларгача қуюқлаштириш мумкин; бир йўналишли қурилмаларга нисбатан кичик иситиш юзаси талаб этилади. Камчилиги: эритмани корпусдан корпусга узатиш учун насослар зарур.
4.51-расмда буғлатиш қурилмалари сонининг ортиши билан турли сарфлар ўзгариши кўрсатилган.

Юқорида қайд этилгандан маълумки, қурилмалар сони ўсиши билан эритма таркибидаги 1 кг сувни буғлатиш учун иситувчи буғ сарфи кескин камайиб боради. Лекин, қурилмалар сони ортиши билан температура йўқотилишлар кўпаяди. Иссиқлик алмашиниш жараёни самарали ўтиши учун температураларнинг фойдали фарқи маълум қийматга эга бўлиши керак. Табиий циркуляцияли қурилмалар учун ушбу фарқ 5...7°С ва мажбурий циркуляцияли учун эса- 3°С дан кам бўлмаслиги зарур.
Буғлатиш қурилмаларининг сони кўп бўлса, бунда температуралар йўқотилишининг йиғиндиси, температураларнинг умумий фарқига тенг ёки ундан ортиб кетиши мумкин. У ҳолда эритмаларни буғлатиш қийинлашади ва жараённи ўтказиш имкони бўлмай қолади.
Қурилмаларнинг оптимал сонини техник-иқтисодий ҳисоблашлар йўли билан аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Графикдаги эгри чизиқ 1 нинг минимумига тўғри келадиган минимал умумий сарфлар, кўп корпусдаги буғлатиш қурилмасининг оптимал сонини кўрсатади. Саноат миқёсида кўп корпусли буғлатиш қурилмаларининг оптимал сони 3 –4 та бўлади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish