9 маъруза Суюқлик турли жинсли тизимларни ажратиш. Турли жинсли тизимларнинг турлари ва уларни ажратиш усуллари



Download 2,35 Mb.
bet10/12
Sana01.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#522524
TuriКонспект
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
9 маъруза

Кўп қаватли тиндиргич. Бундай қурилмалар узлуксиз ишлайди ва бир-бири устига ўрнатилган бир нечта эшкакли тиндиргичлардан иборат (9.6-расм). Ҳар бир қаватлар орасида конуссимон тўсиқлар жойлаштирилган. Бу тўсиқлар туфайли тиндиргич юзаси анчага кўпаяди ва натижада қурилма ихчамроқ бўлади.
Т
индиргич умумий ўқга эга бўлиб, унга аралаштирувчи эшкаклар жойлаштирилади. Суспензия эса тақсимловчи мосламадан трубалар орқали ҳар бир қават стаканига узатилади. Тозаланган суюқлик ҳалқасимон тарновлардан ўтиб, коллекторда йиғилади. Ҳар бир ярус шламни чиқариб юбориш стаканлари билан уланган. Юқорида жойлашган ҳар бир қават стаканининг пастки учи қуйи қават шламини ичига кириб туради. Шундай қилиб, тиндиргичнинг қаватлари шлам бўйича кетма-кет уланган. Ҳосил бўлаётган шлам фақат энг пастки қаватнинг ичида қирғич ўрнатилган тўкиш конусидан чиқарилади.
Эмульсияларни узлуксиз ажратиш тиндиргичи бир неча қисмдан иборат (9.7-расм). Эмульсия қурилманинг чап қисмига берилади ва у ердан ўрта сепарацион камерага узатилади.
Чап тўсиқ 2 аралашма сатҳи баландлигини ростлаш имконини беради. Сепарацион қисмда бошланғич аралашма оғирлик куч таъсирида фазаларга ажрайди. Енгил фаза тепага кўтарилади ва тиндиргичнинг юқорисидаги штуцердан оқиб чиқади. Оғир фаза эса, ўнг тўсиқ 3 остидан ўтиб пастга тушади ва қурилма тубидаги штуцердан оқиб чиқади.
Чўктирувчи центрифуга. Бу турдаги қурилмалар ротори яхлит металлдан тайёрланади (9.8-расм). Уларнинг ишлаш принципи худди тиндиргичларникига ўхшашдир. Бошланғич аралашма қурилма роторига труба орқали узатилади. Ротор 2 нинг айланиши натижасида марказдан қочма куч таъсирида зичлиги юқори бўлган заррачалар роторнинг ички юзасига тўпланади, зичлиги камроғи эса, айланиш ўқига яқинроқ жойда йиғилади. Тозаланган суюқлик, яъни фугат, қобиқ 3 даги штуцер орқали ташқарига чиқарилади. Ротор деворида ҳосил бўлган чўкма эса, жараён тугагандан сўнг тўкилади.
Фильтрловчи центрифуга. Ушбу центрифуга қобиқ 3 ичида ўрнатилган айланувчи ротор 4 дан ташкил топган. Ротор девори тешик, тўрсимон бўлиб, унинг ички юзаси фильтрловчи материал билан қопланган (9.9-расм).
Р отор электр юриткич ёрдамида айлантирилади. Айланма ҳаракат туфайли ротор 4 ичидаги суюқликга марказдан қочма куч таъсир қила бошлайди. Натижада гидростатик босим ҳосил бўлади ва у жараённи ҳаракатга келтирувчи кучи деб аталади. Ушбу куч таъсирида аралашма фильтрловчи материал ва ротор деворида ҳосил бўлган чўкма қатламидан ўтиб тозаланади. Бундай центрифугаларда жараён уч босқичда ўтади: а) чўкма ҳосил қилиш ва фильтрлаш; б) чўкма қатламининг зичланиши; в) чўкмадан суюқ фазани ажратиш. Жараёнда ҳосил бўлган фугат штуцер 5 дан ташқарига чиқарилади. Жараён тамомлангандан сўнг, чўкма сув билан ювилади. Ҳамма босқичлар тугагандан кейин центрифуга тўхтатилади, сўнг эса конус 6 тепага кўтарилади ва чўкма тўкилади.



Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish