9 маъруза Суюқлик турли жинсли тизимларни ажратиш. Турли жинсли тизимларнинг турлари ва уларни ажратиш усуллари



Download 2,35 Mb.
bet5/12
Sana01.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#522524
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
9 маъруза

Re > 500 ёки fAr > 83103 бўлганда
(9.19)
(9.17)...(9.19) формулалар ёрдамида аниқланган Рейнолдс сони орқали оғирлик кучи таъсирида суюқликда чўкаётган заррача тезлигини топиш мумкин:
(9.20)
Ламинар ҳаракат режимида чўкиш тезлигини қуйида келтирилган усулда топилади. d диаметрли сферик шаклга эга заррачалар учун wчук (9.17) формуладан аниқлаш мумкин:



Агар, эканлигини ҳисобга олсак, чўкиш тезлиги ушбу кўринишда ёзилади:
(9.21)
(9.21) формула Стокс қонунини, яъни шарсимон заррачаларнинг ламинар режимдаги чўкиш тезлиги, улар диаметрининг квадратига, муҳит ва заррача зичликлари фарқига тўғри пропорцинал ва муҳит қовушоқлигига тескари пропорционаллигини ифодалайди.
Нотўғри шаклдаги заррачалар учун чўкиш тезлиги шарсимонникидан кам бўлади. Заррачаларнинг шакл коэффициенти қийматлари махсус адабиётларда келтирилган.
Суюқликда томчининг чўкиш жараёнида унинг шакли узлуксиз равишда ўзгариб туради. Бундай ҳолларда суюқлик томчисининг чўкиш тезлиги проф. Смирнов Н.И. формуласи ёрдамида ҳисобланади:
(9.22)
бу ерда d - томчининг ўртача диаметри; - фазалар чегарасидаги сиртий таранглик; т - томчи ҳосил қилувчи суюқлик зичлиги; - мухит зичлиги; - муҳит қовушоқлиги.

Стокс қонунига биноан, чўкаётган қаттиқ заррачанинг максимал ўлчами ушбу формуладан топилади:


(9.23)
Чўкиш жараёнининг кинетик қонуниятларини ўрганиш натижасида қуйидаги умумий қоида келиб чиқади: заррача ўлчами ва фаза зичликларининг фарқи ортиши билан чўкиш тезлиги кўпаяди, лекин муҳитнинг қовушоқлиги кўпайиши билан чўкиш тезлиги камаяди.


Сиқиқ чўкиш тезлиги
Саноатда дисперс фаза концентрацияси юқори бўлган ҳолларда ҳам чўктириш жараёнлари, яъни чўкаётган заррачалар бир-бири билан тўқнашганда ҳам, амалга оширилади (9.3-расм).
К ўпчилик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чўкма қатлами устида куюқлашган суспензия зонаси ҳосил бўлади ва бу ерда сиқиқ шароитда заррачаларнинг чўкиши рўй беради. Бунда, заррачалар ўзаро тўқнашади ва жараён ишқаланиш кучи иштирокида боради. Натижада, майда заррачалар ўзидан катта, йирик заррачалар ҳаракатини секинлаштиради. Шу пайтнинг ўзида йирик заррачаларни ўзи билан бирга майда, кичик ўлчамли заррачаларни илаштириб олиб кетади ва уларнинг ҳаракатини тезлаштиради. Қурилма тубига яқинлашган сари заррача тезлиги пасаяди ва чўкма аста-секин зичланиб боради. Заррача тезлигининг пасайиши суюқликнинг тўхтатиш ҳаракати, яъни заррача сиқиб чиқараётган суюқлик ҳаракатининг тескари йўналиши билан белгиланади.
Заррачанинг сиқиқ чўкиши ҳар доим эркин чўкиш тезлигидан кам бўлади. Бунга сабаб муҳитнинг қаршилиги ва қўшимча қаршилик мавжудлиги, яъни ишқаланиш қаршилиги ва заррачаларнинг ўзаро тўқнашувидир. Ушбу ҳолатда муҳит қаршилигининг ортиши, чўкаётган заррачалар массасининг суюқликка динамик таъсири билан характерланади. Бу ҳол, ўз навбатида, муҳитда кўтарилувчи оқимлар ҳосил бўлишига олиб келади.
Гидродинамик нуқтаи назаридан, заррачаларнинг сиқиқ чўкиши, қаттиқ заррачалар қатламининг мавҳум қайнаш жараёнига ўхшашлигидир.
Шунинг учун, қўзғалмас муҳитда заррачаларнинг бир текисда чўкиши, уларнинг кўтарилувчи оқимда учиб юришига айнан ўхшашдир. Демак, сиқиқ чўкиш қонуниятларини, мавҳум қайнаш қатламидаги кўтарилувчи оқим ҳаракати орқали ўрганиш қулайдир. Бунда, сиқиқ чўкиш тезлиги қаттиқ заррачалар қатламининг мавҳум қайнаш ҳолатидаги оқим тезлигига тенг. Заррачалар концентрацияси нолга қараб интилганда, сиқиқ чўкиш тезлиги максимал қийматига, яъни эркин чўкиш тезлигига яқинлашиши шубҳасиздир.
Шундай қилиб, ҳисоблаш формуласининг умумий кўриниши мавҳум қайнаш қатламида оқимнинг тезлигини аниқлаш каби бўлиши керак, яъни қуйидаги функция орқали ифодаланади:

Ҳамма режимлар учун сиқиқ ҳолатдаги чўкиш тезлигини аниқлаш учун қуйидаги умумий тенгламадан фойдаланилади:
(9.23)
бу ерда:
ва (9.24)


(9.25)
бу ерда: V0 - суспензиядаги суюқлик ҳажми, м3 ; V - суспензиядаги қаттиқ заррачалар ҳажми, м3.
Шарсимон қаттиқ заррачаларнинг сиқиқ ҳолатдаги чўкиш тезлигини қуйидаги тенгламалар ёрдамида топиш мумкин:

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish