|
|
bet | 3/7 | Sana | 20.03.2022 | Hajmi | 118,88 Kb. | | #503655 |
| Bog'liq 9-мазу мин ози олтин ва фос
SO4-2 → Н2S → FeS.
Рангсиз олтингургут бактериялари анаэроб шароитларда водород сульфидни (ҳаводаги O2 билан) эркин S0, сульфит ва сульфат анионларигача оксидлайди.
Н2S → S → SO-23 → SO4-2
Олтингургут ўсимлик ҳужайраларида сульфигидрил - SН ва дисульфид- S - S - кўприкчалари ҳолида учирайди. Цистеиндан цистин ҳосил бўлишида дисульфид боғларини ҳосил қилади.
СН2 - SН СН2 - SН СН2 - S - S - СН2
| | | |
СН - NН2 + СН - NH2 → СНNН2 СНNН2
| | | |
СOOН COOH COOH COOH
Цистеин Цистин
Олтингургут муҳим биологик бирикма коэнзим-А таркибига киради ва ҳужайрадаги ферментатив реакцияларда иштирок этади. Олтингургут коэнзим-А (СоА - SН), компоненти таркибида жуда роли катта, ацетил SН-группа тутган кислоталар юқори энергетик тиоэфир боғлар ҳосил қилишда иштирок этади. Со-А сирка кислотаси билан бирикиб, ацетил-Со-А: Н3С-СO ≈ Со-А ҳосил қилади. Ацетил-Со-А ёғ кислоталар, аминокислоталар ва углеводлар метаболизимида ацетил группани донори ва ташувчиси бўлиб хизмат қилади.
OН
/
КоА + СН3 -СO
\
S-КоА
Сульфатни фаоллаштиришда АТФ иштирок этади, реакцияни сульфирилаза ферменти катализлайди ва натижада нисбатан инерт бўлган олтингургут оксид метаболик циклга киради ва бу жараённи қуйидаги реакция билан ифодаланади:
O O сульфирилаза || ||
SO-24 + АТФ--------------→ Аденин - O - Р - O - S - OН +РРi
| |
OН OН
Сульфат АТФ-сульфорилаза ферменти таъсири остида АТФ таркибидаги фосфорил группани бириктриб олади ва натижада аденозин -5- фосфосульфат (АФС) ва пирофосфат ҳосил бўлади. Сўнгра АФСульфатни фаоллашган шакли 8 та электронни қабул қилиб қайтарилади. SO-24 қайтарилиши икки компонентдан ташкил топган ферментлар (АФС-сульфотрансфераза, тиосульфаонатредуктаза) ва паст моекулали SН-группа ташувчи-оқсил акцептори (сулфогрупп SН-ташувчи оқсил) ва кофактор ферродоксин комплекслари билан бирга амалга ошиши аниқланган. Сульфогруппани акцепторловчи оқсил тиосульфонатредуктазани простетик группаси деб тахмин қилинади.
Сульфогруппани тиолгача ферредоксин ёрдамида қайтарилади ва бу жараёнга у тўғридан-тўғри оқсил ташувчида бўлиб ўтади. Охирида оқсил ташувчи тиол группани O-ацетилсеринга (механизми номаълум) беради, натижада -S--ташувчи оқсил дастдабки ҳолатига регенерация бўлади, ацетилсериндан цистеин ва сирка кислита ҳосил бўлади. Бу реакцияни куйидаги кетма-кетликда ёзиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|