9-МАЪРУЗА. СЕЛЬСИН ДАТЧИК ВА СЕЛЬСИН ПРИЕМНИКЛАР
Сельсинлар
Замонавий технологияларда бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган ва бир-бирига механик равишда боғланмаган механизмларда турли хил ўқларнинг айланишини ёки бурилишини синхронлаштириш зарур бўлади. Бу масала кўпинча электр синхрон алоқа тизимлари ёрдамида ҳал қилинади.
Синхрон алоқа бир-биридан узоқроқ масофада жойлашган, ўзаро механик боғланмаган механизмларнинг икки ёки ундан ортиқ ўқларини бир вақтнинг ўзида айланиши ёки бурилишини таъминлайдиган электр алоқаси ҳисобланади.
Технологияда синхрон алоқа тизимининг иккита асосий тури кенг тарқалган: электр ўқ тизимлари (синхрон айланиш) ва бурчакни узатиш тизими (синхрон бурилиш).
Синхрон айланиш тизими етарлича катта қаршилик моментига эга бўлган ва бир биридан узоқда жойлашган икки ёки ундан ортиқ механизмларнинг синхрон айланиши талаб қилинадиган жойларда қўлланилади. Синхрон айланиш оддий электрик машиналарда, кўп ҳолларда, фазали роторга эга бўлган уч фазали асинхрон двигателлар ёрдамида амалга оширилади. Бундай шароитда двигателлар роторларининг чулғамлари бир-бирига уланади, статорларнинг чулғамлари эса уч фазали токка эга бир тармоқдан озиқлантирилади.
Синхрон бурилиш тизимлари масофадан бошқариш, ростлаш ёки назорат қилиш учун ишлатилади. Кўп ҳолларда синхрон бурилиш кичик индукцион электрон машиналар – уч фазали ёки бир фазали сельсинлар ёрдамида амалга оширилади.
Уч фазали сельсинлар оддий фазали роторга эга бўлган асинхрон машиналардан конструктив жихатдан фарқ қилмайди. Энг оддий уч фазали синхрон алоқа тизими – бир-бирига уланган иккита бир хил, қабул қилувчи ва узатувчи селсинлардан иборат бўлади. Сельсин ўзгарувчан ток тармоғига бирламчи чулғами билан уланади, бу стартор ёки ротор чулғами бўлиши мумкин. Иккала сельсинниг икиламчи чулғамдаги мос фазаларнинг учлари бир-бирига уланади (9.1-расм). Қабул қилғич ҳамда датчикларнинг фазаларини кузатишга боғлиқ тартибда селсинлар бир ёки турли йўналиш бўйича айланади.
Бугунги кунда бурилишни узатиш тизимлари кенг тарқалган бўлиб, улар бир фазали сельсинлар ёрдамида амалга оширилади.
Бир фазали сельсинлар бир фазали қўзғатиш чулғамига эга бўлган индукцион машиналар бўлиб, уч фазали синхронлаш чулғамига эга бўлади. 9.2-расмда қўзғатиш чулғами статорда ҳамда уз фазали синхронлаш чулғами роторда жойлашган бир фазали контактли сельсиннинг схемаси келтирилган.
|
|
|
|
Сельсин-датчик
|
Сельсин-қабул
қилгич
|
|
9.1-расм. Уч фазали сельсинларнинг уланиш схемалари
|
Автоматлаштириш схемаларида бурилишни синхрон узатишнинг бир-биридан фарқли бўлган иккита принципиал схемаларидан фойдаланилади. Булар индикаторли ҳамда трансформаторли схемалардир.
Синхрон бурилишнинг индикаторли схемаси эргашувчи ўқда қаршилик моменти жуда кичик бўлганида ёки умуман бўлмаганида (қў стрелкага бириктирилган бўлиб, шкала устида стрелкани ҳаракатлантиришда) қўлланилади. Индикатор тизимида сельсин-қабул қилгич сельсин-датчикдан келадиган бурилиш сигналини мустақил бажаради.
Эргашувчи ўқда қаршилик моменти анча катта бўлган ҳолларда эса синхрон бурилишнинг трансформаторли схемасидан фойдаланилади. Трансформаторли тизимда қабул қилувчи сельсин топшириқ берувчи сельсиндан узатиладиган бурилиш сигналини бевосита бажара олмайди. Бунда механик ёки электрик ижро механизмлари ёрдамга келади.
Сельсинлар 50 Гц ли саноат частотасида ҳам, 400,500 Гц ли юқори частотали кўринишда ҳам ишлаб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |