9.1.2-расм. Ғишт ва блоклардан қурилган деворларни ер ости сувлари
таъсиридан химоялаш: а – подвалсиз биноларнинг гидроизоляцияси;
б – подвалли биноларнинг гидроизоляцияси;
1 – биринчи қаватдаги хонанинг поли; 2 – ташқи девор; 3 – рулон
материалдан қилинган гидроизоляция қатлами; 4 – цемент қатлами;
5 – отмостка; 6 – пойдевор; 7 – битум (сақич) қатлам; 8 – майин цемент
қоришмасидан тайёрланган вертикал гидроизоляция; 9 – подвалнинг
бетон поли; 10 – горизонтал гидроизоляция қатлами; 11 – подвал усти
ора ёпмаси.
Гидроизоляция турларини танлаш
кўпроқ
намлигига,
ер
ости
сувларининг сатхига боғлиқ бўлади.
Қуруқ тупроқли ерда иссиқ битумни
пойдевор
юзасига
икки
қайта
суртиш билан чегараланиш мумкин.
Нам тупроқли ерда эса подвал
девори
сирти
майин
цемент
қоришмаси
ёки
цемент
охак
қоришмаси билан сувоқ қилиниб,
устидан иссиқ битум икки қайта
суркаб чиқилади ёки икки қават
рулон
материал
ёпиштирилади.
Ёпиштирилган
гидроизоляция
қатлами
шикастланмаслиги
учун
улар
ғиштин
девор
билан
ҳимояланади (9.1.3-расм).
9.1.3-расм. Ер ости сувларининг сатхи баланд бўлган жойлардаги ғиштин биноларнинг
гидроизоляцияси. 1 – отмостка; 2 – рулон материалдан қилинган горизонтал
гидроизоляция қатлами; 3 – подвал полидаги горизонтал гидроизоляция қатлами;
5 – рулон гидроизоляциянинг бурмаси (компенсатор); 6 – битум шимдирилган жой; 7 –
пойдевор сиртига ёпиштирилган вертикал гидроизоляция; 8 – ёпиштирилган вертикал
рулон гидроизоляция; 9 – ҳимоя ғиштин девор; 10 – лой сувоқ.
Иморат қуриладиган жойда ер ости сувлари сатҳи подвал поли
сатхидан баланд бўлган холларда горизонтал ва вертикал
гидроизоляция икки-тўрт қават чиримайдиган рулон-материал
(гидроизол, изол, шиша мато, шиша кигиз, рубероид ва бошқалар)
ёпиштириш
орқали
ҳосил
қилинади.
Бунда
горизонтал
гидроизоляция қатлами подвал поли текислигида ва деворлар
цоклигача тўшалади. Вертикал гидроизоляция ер ости суви сатхидан
0,5м
баландда жойлашиши лозим. Бунинг учун горизонтал
гидроизоляция тўшамаси подвал поли бетонли қатлами устидан
ётқизилади. Унинг бир учи подвал девори тагидан сиртга
чиқарилиб, сиртқи вертикал юзада ер ости сувлари кўтарилиши
мумкин бўлган сатхдан 0,5 метр юқорида қолдирилади. Агар ер
ости сувларининг гидростатик босими 0,8м дан ортиқ бўлса, у холда
подвал полининг бетонли қатлами устидан ҳамда подвал девори
остидан ўтган яхлит темир-бетон плита ўрнатилади (9.1.4-расм).
Агар ер ости сувлари таркибида агрессив моддалар ҳам
бўладиган бўлса, у холда пойдевор бетони пуццолан портланцемент
ёки шлакпортланцемент асосида тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |