II. Алмаштириш (лот.–conversio) шундай мантиқий хулоса чиқариш усулики, унда хулоса берилган мулоҳазадаги субъект ва предикатнинг ўрнини алмаштириш орқали келтириб чиқарилади.
Алмаштиришда берилган мулоҳазадаги терминлар ҳажми эътиборга олиниши шарт.
|
|
Хулоса асоси
|
|
Хулоса
|
Алмаштириш тури
|
1
|
А
|
Ҳамма S-P
|
А
|
Ҳамма P-S
|
Соф алмаштириш
|
2
|
Е
|
Ҳеч бир S-P эмас
|
Е
|
Ҳеч бир P- S эмас
|
Соф алмаштириш
|
3
|
I
|
Баъзи S-P
|
I
|
Баъзи P - S
|
Соф алмаштириш
|
4
|
А
|
Ҳамма S-P
|
I
|
Баъзи P - S
|
Торайтирилган алмаштириш
|
5
|
I
|
Баъзи S-P эмас
|
А
|
Ҳамма P - S
|
Кенгайтирилган алмаштириш
|
Жузъий инкор мулоҳазадан (0) алмаштириш усули билан хулоса чиқариб бўлмайди.
Алмаштиришга мисол:
А.Ҳамма шифокорлар олий маълумотлидир.
I. Баъзи олий маълумотлилар шифокорлардир.
Демак, алмаштириш усули қўлланилганда мулоҳазадаги субъект ва предикат ҳажми аниқланади ва шу асосда мулоҳазадаги терминларнинг ўрни алмаштирилиб, хулоса чиқарилади. Бу усул, айниқса, тушунчага берилган таърифларнинг тўғрилигини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
III. Предикатга қарама-қарши қўйиш (лот.– contrapositio) бевосита хулоса чиқаришнинг мантиқий усулларидан бири бўлиб, бу усул қўлланилганда берилган мулоҳаза аввал айлантирилади, сўнгра алмаштирилади. Натижада ҳосил қилинган мулоҳазанинг (хулосанинг) субъекти асос мулоҳаза предикатига зид, предикати эса унинг субъектига мос бўлади:
Бунда, хулосада S нинг инкор шаклида бўлиши хулоса боғловчисининг инкор этилиши натижасидир. Предикатга қарама-қарши қўйишда А-Е га, Е-I га, 0-I га ўзгаради.
Турли мулоҳазалардан бу усул воситасида хулоса чиқариш қуйидаги шаклда кўрсатилган:
|
|
Хулоса асоси
|
Хулоса
|
1
|
А
|
Ҳамма S-P
|
Ҳеч бир Р эмас S эмас
|
2
|
Е
|
Ҳеч бир S - P эмас
|
Баъзи Р эмас S дир
|
3
|
О
|
Баъзи S - P эмас
|
Баъзи Р эмас S дир
|
Масалан:
1. А. Ҳамма мусулмонлар Ислом динига эътиқод қиладилар.Ислом динига эътиқод қилмайдиганлар мусулмон эмас.
Жузъий тасдиқ (I) мулоҳазадан предикатга қарама-қарши қўйиш усули билан хулоса чиқариб бўлмайди. Чунки, «Баъзи S-P мулоҳазани айлантирсак «Баъзи S-P мас эмас», яъни жузъий инкор ҳукм келиб чиқади. Ундан алмаштириш орқали хулоса чиқариб бўлмайди.
IV. Мантиқий квадрат орқали хулоса чиқариш.
Бунда оддий қатъий мулоҳазаларнинг ўзаро муносабатларини (қаранг: мантиқий квадрат) эътиборга олган ҳолда, мулоҳазалардан бирининг чин ёки хатолиги ҳақида хулоса чиқарилади. Бу хулосалар мулоҳазалар ўртасидаги зидлик, қарама-қаршилик, қисман мослик ва бўйсуниш муносабатларига асосланади.Бу муносабатларнинг тахлилига кўра хулоса чин бўлган қуйидаги ҳолатларни кўрсатиш мумкин.
1.Асос мулоҳаза ва хулоса чин бўлган : А→I, Е→0.
2.Асос мулоҳаза хато ва хулоса чин бўлган:I→O, O→I
Масалан: А. Ҳамма мустақил давлатлар БМТ га аъзо.
I.Баъзи мустақил давлатлар БМТ га аъзо.
Бевосита хулоса чиқариш усуллари билишда мавжуд фикрни аниқлаб олишга, унинг моҳиятини тўғри тушунишга, шунингдек, бир фикрни турли хил кўринишда баён қилишга, янги билимлар ҳосил қилишга имконият беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |