Корпоратив марка стратегиясида корхона таклиф этаётган маҳсулотларини бозорда ягона (битта) марка билан чиқаради. Масалан, McDonald’s, Pizza Hut компаниялари қайси мамлакат фаолият юритмасин, қандай янги маҳсулот яратмасин ягона корпоратив маркадан фойдаланилади.
Индивидал (алоҳида) марка стратегияси корхона турли маҳсулотларини алоҳида (индивидал) маркалар билан чиқаради. Масалан, Marriott корпарациясининг ўнга яқин товар маркалари мавжуд. Бу стратегиядан турли сегментлар билан ишлайдиган ёки дифференцияланган товар ишлаб чиқарувчи корхоналар кўпроқ фойдаланади.
“Соябон” марка стратегияси корпоратив ва алоҳида марка стратегияларини тўлдирувси стратегия ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |