9-Маъруза (4 соат): Товар ва товар сиёсати. Маърузанинг режаси



Download 132 Kb.
bet5/12
Sana25.02.2022
Hajmi132 Kb.
#265386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Товар ва товар сиёсати.

Бир вақтли харажатлар — бу маҳсулотни сотиб олиш (маҳсулот нархи); солиқ йиғимлари; транспортлаш, йиғиш, ўрнатиш, синаб ишга тушириш харажатлари (агар улар маҳсулот нархига киритилмаган бўлса).
Жорий харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади: хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш; ёқилғи ва энергия харажатлари; асосий ва ёрдамчи материаллар; техник ва бошқа ҳужжатларни олиш ва ходимларни ўқитиш харажатлари.
Нархсиз омиллар анча мураккаб ва мехнатни кўпроқ талаб қилади. Уларни баҳолашдаги энг кенг тарқалган ёндошув — фойдали истеъмол самарасини аниқлаш усули. Ҳар бир товарнинг фойдали самараси сифат омилининг кенгайтирилган тушунчаси бўлган кўпгина сифат кўрсаткичларининг тўплами билан тасвирланади. Фойдали самарага таъсир этувчи ҳамма кўрсаткичларнинг умумий структурасини 7.3 -расмдагидай қилиб тасвирлаш мумкин. Фойдали самара, рақобатбардошликнинг асосий хусусиятлари сифатида икки турга бўлинади: моддий ва номоддий омиллар.
Моддий омиллар товарнинг энг муҳим функцияларини ва улар билан боғлиқ асосий тавсифларни тасвирлайди. Шунинг учун ҳам уларни алмаштириш фақатгина маҳсулотнинг конструктив тамойиллари билан белгиланган муайян чегаралар доирасида амалга оширилиши мумкин. Бу омиллар гуруҳига қуйидагилар киради: эргономик кўрсаткичлари; экологик кўрсаткичлари; мақсадли кўрсаткичлари; ишончлилик кўрсаткичлари.
Товарнинг номоддий хусусиятлари қуйидагиларни ўз ичига олади: эстетик, малакавий, обрў-эътиборли, инновацион, ахборотни ҳимоялаш кўрсаткичлари.
Бозор хилма-хил товарлар, жумладан, моддий омиллари жиҳатидан ўхшаш бўлган товарлар билан тўлган бўлса, товарларга ўзига хос жозибани берувчи номоддий омилларнинг аҳамияти ошади. Товарнинг номоддий омиллари тўпламини аниқлаш — унинг рақобатбардошлиги таҳлилининг бошланғич нуқтасидир. Сўнгра бу омилларни таснифлаш ва миқдоран ўлчаш керак. Ҳар бири муайян аҳамиятга эга бўлган моддий омиллар учун буни амалга ошириш анча осон. Ушбу аҳамият у ёки бу бирликларда ифодаланган бўлади (қуввати, ўлчами, аниқлиги ва ҳоказо). Номоддий омиллар билан ишлаш анча мураккаброқ. Уларни, одатда, табиий физик ўлчовга эга бўлмаганлиги сабабли, бевосита миқдорий баҳолаш қийин ва шунинг учун ҳам улар ягона услубий асос танланишини талаб қилади.
Товарнинг рақобатбардошлиги кўп жиҳатдан корхонанинг рақобатбардошлигини белгилайди. Бироқ ушбу кўрсаткичлар орасида маълум тафовутлар ҳам бор. Масалан, корхонанинг рақобатбардошлиги рақиб фирмалардан фарқларини акс эттириб, анча узоқ муддат давомида қўлланилиши мумкин. Товарнинг рақобатбардошлиги ихтиёрий, иқтисодиёт нуқтаи назаридан кичик вақт оралиғида аниқланади.

Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish