9-амалиёт машғулоти Станция йўлларини рақамлаш тартиби, йўлларни йўналишини белгилаш, чегара қозиқчалари, стик ва светафорларни жойлаштириш



Download 126,93 Kb.
bet1/3
Sana09.07.2022
Hajmi126,93 Kb.
#766728
  1   2   3
Bog'liq
9 амалий


9-амалиёт машғулоти
Станция йўлларини рақамлаш тартиби, йўлларни йўналишини белгилаш, чегара қозиқчалари, стик ва светафорларни жойлаштириш.
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга Станция йўлларини рақамлаш тартиби, йўлларни йўналишини белгилаш, чегара қозиқчалари, стык ва светафорларни жойлаштиришни ўргатиш.
Станцияларда икки хил турдаги йўллар фарқланади: станция йўллари ва махсус вазифали йўллар.
Станция йўлларига станция чегараси ичида жойлашган – бош, қабул-жўнатиш, саралаш, тортиш, ортиш-тушириш, депо (локомотив ва вагон хўжаликлари), боғловчи ва бошқа йўллар киради. Махсус вазифали йўлларга эҳтиёт ва тутиб қолувчи берк йўллар ҳамда корхоналарга олиб борувчи шохобча йўллар киради.
Эҳтиёт берк йўллар ҳаракатланувчи таркибларнинг тасодиф ва эҳтиётсиз ҳаракат сабабли поездларнинг юриш йўлларига чиқиб кетишдан сақлайди. Тутиб қолувчи берк йўллар эса станцияга туташган сурункали қияликдан бошқарувини йўқотиб келаётган поезд ёки алоҳида вагонларни станцияга киритмай тутиб қолиш учун перегон томонидан қўйилиб меёрий талабларга биноан биринчи стрелка шу берк йўлга тайёрлаб қўйилади.
Станцияларда бир хил ишларни бажариш учун мўлжалланган йўллар парк деб аталувчи алоҳида йўл гуруҳларига бирлаштирилади. Ўз вазифасига қараб қабул қилиш, жўнатиш, саралаш ва бошқа парклар фарқланади.
Станция йўлларини ва паркларни ўзаро бирлаштирувчи стрелкали ўтказгичлар жойлашган зоналар стрелкали бўғиз (9.1-расм) дейилади. Бўғизнинг конструкцияси талабий ўтказиш қобилияти ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаши керак. Бўғизларни лойиҳалашда поездлар ва манёвр ҳаракатларини параллел бажариш имкониятлари таъминланиши керак.
Станция йўллари тўлиқ ва фойдали узунлиги билан фарқланади. Очиқ йўлнинг тўлиқ узунлиги унинг икки томонидаги стрелкали ўтказгичларнинг бошланишидан, берк йўл учун эса йўл бошидаги стрелкали ўтказгич бошидан йўл охиридаги (тўсиқ) тиргаккача ҳисобланади.

9.1-расм. Станция стрелкали бўғзининг чизмаси:
Қ-Ж – қабул қилиш-жўнатиш парки; С – саралаш парки.

Download 126,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish