9 – мавзу: Ўрта аср хроникаси. Режа



Download 19,93 Kb.
Sana14.07.2022
Hajmi19,93 Kb.
#795569

9 – мавзу: Ўрта аср хроникаси.
Режа:

  1. Ўрта аср хроникасига умумий тавсиф. Ўрта аср солномачиларининг тадқиқот услуби.

  2. Оттон Фрезингенский ва унинг тарихий концепцияси.

  3. Иоахим Флорский ва унинг Апокалипсисга кириш асари. Ўрта аср солномачиларининг манбаларга муносабати, услуби.

Ўрта аср хроникаларининг умумий характеристикаси ҳақида гапирадиган бўлсак улар аста – секинлик билан диний характердан чиқиб тарихшуносликка оид фан сифатида шаклланиб борганини кўрамиз. Илк ўрта асрларга оид хроникаларни кузатар эканмиз уларда шеърий ва риторик жанрлар устунлик қилганини кўриш мумкин. Шунингдек айрим номаълум хронистлар томонидан ёзилган хроникалар ҳам учраб туради. Бунга мисол қилиб тахминан мингинчи йиллар атрофида ёзилган. Англиядаги бир манор (Анло – сакс даврига оид йирик ер эгаси феодал) нинг хроникасини мисол қилиб келтириш мумкин. Илк ўрта асрда славянлар тарихини ўрганишда Фредегар (франк) томонидан ёзилган хроника қимматли маълумотлар беради. Унинг хроникаси асосан Само давлати, Чехия ва Богемея ҳудудларидаги славянлар тарихига бағишланади. Шунингдек полаб славянлари тарихига оид қимматли маълумотлар Зальцбург хроникалари деб аталувчи немис хроникаларида учрайди. Шунингдек немис хроникаларида поляклар ва уларнинг ерларини истило қилиши Мстислав (Мешко) ҳақидаги маълумотлар баён қилинган. 10 – 11 асрлардаги ҳосилсизлик ва очарчиликлар ўша давр хроникаларида ўз аксини топган. Хроникаларда бир тарихий вилоятда очарчилик бўлса, иккинчисида ўша йили мўл ҳосил олингани ҳақидаги маълумотлар учрайди. Бу эса Европанинг турли тарихий географик вилоятларида турлича иқлимий вазият ҳукумрон бўлганидан далолатдир. Нима бўлганда ҳам ўша даврларда серҳосил йил юз йиллар давомида 5 – 6 марта бўлганини билиш мумкин. Шунинг учун 11 – 12 асрларда агрономликка бағишланган трактатларнинг кўплаб ёзилиши ва уларда алмашлаб экишнинг афзалликлари ҳақидаги маълумотларни кўплаб учратиш мумкин.
Ўрта аср хронистларидан энг кўзга кўринганларидан бири Оттон Фрейзингенский бўлиб ҳисобланади. У (1111 – 1158йй) император Генрих IV нинг набираси ва Фридрих I Барбароссанинг амакиси бўлиб, Парижда диний илм олган ва Цистерциан ордени аъзосига айланган. Фрейзинген (Бавария) Епископи бўлгани боис ўша даврдаги сиёсий ижтимоий муносабатларнинг марказида турган. Унинг энг машҳур асари “Икки давлат ҳақида” бўлиб, у саккиз китобни ўз ичига олган. У Барбароссага йўллаган мактубида асарини “тақдирлар даврийлиги” деб номлаганини ёзади. Асарда вақтинча – доимий, дунёвий – илоҳий, сатанлар (шайтон) – Исо давлатлари бир бирига қарама – қарши қўйилгани боис кейинги тадқиқотчилар унинг августин ғоялари асосида ёзилгани сабабли икки давлат ҳақида деган ном берганлар. Лекин О. Фрейзингенскийни Августин билан солиштирганда Августин ундан кўра кенг қамровли билимлар ва ғоялар эгаси эканлигини эътиооф этганлар. О. Фрейингенгский ҳам Августин йўлидан бориб идеал давлат диний давлат деган хулосани сингдиришга ҳаракат қилади. Унинг назарида Рим импреиясини варварлар ҳужужми эмас, ундан кўра кўпроқ вилоятлардаги қўзғолонлар емирган. Ва Рим империяси сўнгги дунёвий давлат деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича Рим империяси ҳали ҳам давом этиб келмоқда. 476 йили ғарбда империя тугаши билан у шарққа трансляция бўлган дейди. Шунингдек, 8 асрда Фрак давлати даврида рим империяси ғарбга келгани, муқаддас Рим империяси тузилиши билан Немисларнинг Рим империяси бошланганлигини таъкидлайди. У константин туҳфаси туфайли императорларнинг ғарбдаги ҳукумронлиги тугагани ва папаларнинг ҳукумронлигининг бошланганини эътироф қилади. Шу билан бир қаторда Нерон даврида Черковга қилинган зулм эвазига ғарбда императорларнинг ҳукумронлиги кучсизлангани, Константин туҳфаси эвасига ҳукумронлик черковга ўтгани бу илоҳий тақдир эканлигини таъкидлайди. О. Фрейзингенгский қадимги дунё ва ўрта асрлар улар орасидаги чегарани тан олмаган. У папалар барча дунёвий ишларни ҳал қилиши лозим деб ҳисоблайди. Бунга мисол қилиб, папа Стефаннинг Меровингларни тахтдан тушириб Пипин паканани тахтга ўтқазиши (аслида Стефанга хавф солган Лангобардларни тор – мор қилгани учун қирол деб эълон қилган) ни, Герман императори Генри 4 – нинг папа Григори 7 – томонидан черковдан ҳайдалиши тахтдан туширилиши, ворм конкордатини мисол қилиб келтиради ва папаларни қироллар устидан суд қилишга ҳаққи бор деб ҳисоблайди. Унинг назарида немисларнинг Муқаддас Рим империяси энг сўнгги дунёвий давлат, дунё эса охрига етиоқда тез орада илоҳий салтанат ташкил топиши керак эди. унинг бу фикрларга келишига папалар ҳокимиятининг кучайиб бориши сабадир. Вормс конкордатининг бевосита гувоҳи бўлган О. Фрейзингенгский ўз хроникаларида уни батафсил ёритмайди ва бу борадаги папа гиригорий 7 – нинг бирорта қарорини келтирмайди. О. Фрейзингенгскийнинг яна бир хроникаси “Фридрих 1 нинг императорлигитарихи” дир. Бу асарда характери жиҳатидан қисман хроника ва қисман меъмуар асарга ўхшаб кетади. Чунки ундаги воқеликлар тарихий ҳақиқат бўлиб, воқеликларга Фрейзингенгскийнинг ўзи бевосита қатнашган, ёки иштирок этган шахслар оғзидан олиб ёзган.
12 асрнинг йирик хронистларидан бири бу Иоахим Флорский (1132 – 1202 ) унинг асосий тарихий асари бу Апокалипсисга кириш деб номланади. Апокалипсис юнонча сўз бўлиб кашф қилмоқ, очмоқ маъносини беради. Униг фикрича инсоният тарихида одам ато (Адам) дан Исогача бўлган даврда инсонлар қулларча яшаган. Исодан 12 асргача ярим тана ва ярим руҳий ҳолатда яшаганлар. Унинг фикрича тез орада Исонинг минг йиллик салтанати бошланади (унинг маълумотича бу 1260 йил бошланиши керак) ва одамлар тўлиқ руҳий сокинликда яшайдилар деб таъкидлайди. Унинг айрим қарашлари демократик руҳда бўлганлиги сабали (унинг ўзи Калабрияда деҳқон оиласида туғилган) уч бора 4 – латеран собори, 1215 ва 1263 йиллардаги Арл соборида танқид қилинади. Ўрта асрларда И. Флорский қарашлари ўзига хос иоахимистлар оқимининг шаклланишига ва Долчино қўзғолонининг асосий ғоясига айланди.
Ўрта аср хроникаларининг асосий хусусиятларидан бири уларнинг турли ҳудудлар ва ҳатто турли монастрларда турлича мактаб ва йўналишларга эга бўлганлигида, шунингдек уларнинг кўпчилиги ҳукумрон табақаларнинг топшириғи билан лотин тилида кенг жамоатчиликка тушунарсиз тилда ёзилиши, 13 – 14 асрларгача хроникаларнинг кўп қисмида оддий халқ аҳволининг ёритилмаганлиги билан характерланади. Ўрта аср хроникаларининг яна бир хусусияти уларда муқаддас ёзувларнинг бўлишлиги шарти эди. яъни ҳар бир хрониканинг бошланишида инжилдан тарихий парчалар келтирилиши, агар салбий қаҳрамон ҳисобланган шахсИудага тенглаштирилса, олийжаноб деб ҳисобланган қаҳрамонга Иов ёки Товийга қиёсланган. Хронистлар ҳукумрон табақа топшириғи билан ёзилганлиги сабабли улардаги маълумотлар тўлиқ ва ҳаққоний бўлмаган. Масалан Германия императорларини сайлаш тартиби ҳақида унинг қонуний жараёлиги ҳақида ёзилади, аммо бу тартибни ким қачон қонуиний жараёнга айланиши, бу нормаларни ким ишлаб чиққанини ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирмайдилар. Бундай бўлишига сабаб хронистлар ҳақиқий воқейликни билмаган ё бирор топшириқ, ёки черковни ҳақлигини исботлаш учун ёзилган. Бундай хроникаларга Франциянинг шимолида тахминан 850 йилда тузилган Сохта исидор дереталийлари киради. Унда папа Климент давридан то Мельхиад даврига оид 60 та сохта хат киритилган. Кейинроқ яна 35 та хат киритилган. Бунга сабаб хронист папалар барча масалаларда ҳақ эканлигини исботлашга уриниш бўлган. Яна бир мисол тариқасида Роланд ҳақидаги поэмани олайлик, бу поэма 12 асргача поэма шаклида бўлган бўлса, 13 асрдан бошлаб хронистлар уни катта хатоликлар билан ўз асарларида келтира бошлайдилар. Лекин ўша даврлардаёқ тарихга ҳаққоний баҳо бериш ҳақида фикр юритган хронистлар ҳам бўлган. Бундайлар сирасига Гвиберт Ножанскийни киритиш мумкин. Г. Ножанский (1053 – 1124йй) таниқли ўрта аср хронисти эътиборли Француз оиласида дунёга келган. Унинг энг муҳим асарлари менинг ҳаёти ва муқаддас буюмлар ҳақида деб номланади. Г. Ножанский биринчи салб юриши ҳақида фикр билдириб, салбчи рицарлар сонининг 300 минг эмас балки, бир неча ўн мингнигина ташкил қилганлиги, салб юришлари даврида Европада турли мўжизалар юз берганлиги ҳақидаги фикрлар нотўғрилиги, черковлардаги турли муқаддас буюмларнинг ёлғонлиги ҳақида гапиради. Масалан лан монастрида Исонинг муқаддас тиши сақланиши ва бунга ўхшаш буюмлар Европанинг турли черковларида кўплаб топилиши ҳақида гапириб Исо осмонга кетишдан олдин ерга нима ташлаб кетган эди деган саволни қўяди. Хулоса қилиб айтганда ўрта аср хроникалари нафақат тарихий воқейлик ҳақида хулоса чиқаришга балки ўша давр тарихга муносабатни ҳам англаш мумкин.
Download 19,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish